Бунинг учун унга деярли барча нефт конларини эгаллаб олган курдлар билан уруш, ёки нозик дипломатия керак бўлади. Албатта, курдларга қарши жанг қилиш жуда қийин, аммо агар бу гипотетик можарода чет элликлар иштирок этмаганида, Асад ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо Сурияни билвосита уруш учун жанг майдони сифатида танлаган руслар ва америкаликлар унга урушишга йўл қўймайди. Сўнгги пайтларда Рожава (Сурияда ўзини-ўзи Курд давлати деб эълон қилган давлат - муаллиф) билан музокаралар яхши кечмаяпти, чунки Рожава аслини олганда умуман йўқ. Бу курдлар орзусининг рамзи, лекин аслида сиёсий ёки иқтисодий жиҳатдан бир-бирига боғлиқ бўлмаган, муайян ҳудудлар учун жавобгар бўлган курдлар ва курдпараст кучлар жуда кўп. Бу масалага қандай килиб келиши мумкин? Ким билан музокара қилиш керак? Ҳа, қандайдир йўл билан умумий тил топишга уринишлар бўлди - сув омборлари ва электр станциялари тўғрисида келишиб олинди, нефтни қонуний сотиш масаласида ҳамкорлик ўрнатишга ҳаракат қилинди. Дастлабки иккита масала бир қатор қўшимча шартлар билан амалга оширилди, аммо музокаралар бир неча йиллардан бери давом этаётганлигини ҳисобга олиб, сўнгги масала бўйича ҳозиргача ҳеч нарса аниқ эмас.
Ҳозирда вазият коронавирус туфайли мураккаблашди. Расмий статистикага кўра, ҳаммаси ҳам унчалик ёмон эмас, аммо халқаро ва маҳаллий экспертлар вазият аслида айтилганидан анча ёмонроқ деб ҳисоблашади. Тестлар кам ва кўпинча шифокорлар COVID-19 аломатлари яққол бўлган одамларнинг нима билан касаллигини аниқлай олмайди. Баъзи маълумотларга кўра, ўша Идлибда вазият даҳшатли - маҳаллий шифокор Васим Закария ҳар бир маҳаллий касалхонада COVID-19 аломатлари бўлган жуда кўп одамлар ҳақида хабар берган. Шубҳасиз, ҳозир Асаднинг коронавирусга қарши курашиш учун ҳеч қандай ресурслари йўқ, шунинг учун вазият эҳтимол ўз оқимига ташлаб қўйилади. Бу мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва президентнинг обрўсига жуда салбий таъсир қилади.
Шу шроитларда у жиддий сиёсий муаммоларга дуч келмоқда. Шундай бўлиб чиқдики, унинг амакиваччаси бу муаммоларнинг асосий манбаига айланганлиги маълум бўлди. Бу Рами Маҳлуф ҳақида. Агар кимдир билмайдиган бўлса, у Суриядаги энг бой одамдир. Унинг таъсири шунчалик каттаки, тахмин қилинишича, солиқ ва иқтисодиёт соҳаларида кўплаб қонунларни Асад босими остида илгари сурган. Ҳа, аслида президентга миллиардер ва унинг уруғи манфаатларини ҳимоя қилувчи лоббичи роли берилган эди. Унинг фантастик ютуқлари ҳақида узоқ вақт гапириш мумкин, лекин ҳозир гап олигархга айланиш ҳақида эмас. Аксинча, бугунги кунда Махлуф Башар Асад ва унинг рафиқасига қарши курашишга журъат этганлиги сабабли ўз таъсирини йўқотмоқда, тўғри, Яқин Шарқ оммавий ахборот воситалари бу ролни бўрттириб кўрсатаётганга ўхшайди.
Гап шундаки, Маҳлуф бир мунча вақтдан бери уй қамоғида. Бунинг бир неча сабаблари бор. Улардан бири миллиардернинг ўзи ва унинг фарзандлари "номувофиқ хатти-ҳаракати"да деб ҳисобланади. Рами Махлуфнинг ўғли ўзининг ҳашаматли турмуш тарзини ижтимоий тармоқларда фаол намойиш этди ва бу халқнинг ғазабини қўзғатди. Ахир аҳолининг асосий қисми оч яшайди ва ҳатто кўпчиликнинг уйида ҳар куни ҳам қозон қайнамайди. Бу ерда шу халқнинг вакили бўлган ёш бир олифта дунёдаги энг қиммат машиналарни, ажойиб квартираларни ва дунёдаги энг яхши дам олиш масканларида вақтини қандай ўтказишини кўз-кўз қилиб турибди. Шундай бўлиб чиқдики, бу Асаднинг жияни эди. Албатта, бу ҳам Башар Асаднинг, ҳам умуман қонуний ҳокимиятнинг обрўсига салбий таъсир қилади.
Лекин бу – ҳолваси. Рами Малуфнинг ўзи қилган ишлар билан таққослаганда, албатта. У маҳаллий меъёрлар бўйича давлатдан жуда катта қарздор бўлиб қолган. Гап юз миллионлаб доллар ҳақида кетяпти. Булар – хазинага тўланмай қолган солиқлардир. Махлуф ўнлаб компанияларга эга, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам солиқларни тўламайди. Фуқаролар уруши йилларида миллиардер умуман ҳеч нарса тўламаган деган миш-мишлар мавжуд. Нима бўлганда ҳам, ҳозир у тўрт юз миллион доллар бериши керак. Шу сабабли, охирги пайтларда Суриядаги энг бой одамга фақат танқидлар ёғилмоқда. Одамлар уни аямаяпти, кўплаб оммавий ахборот воситалари ҳам уни аямаяпти. Албатта, бундай обрули одам буларнинг барчасини жуда оғриқли қабул қилади. Натижада шу пайтгача мисли кўрилмаган ишни қилди - у Башар Асадга «сакради». Бу ишни қўлидан кеган усуллар билан қилди – ахир у одам уй қамоғида ва унинг имкониятлари кам. Аммо-лекин интернет ва Facebook бор. У видеони тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда жойлаштирди. Видеода тадбиркор айбловларни ёлғон деб атайди - у гўё солиқлардан қочмаган. Аммо, шу билан бирга, у ғазнага молия жалб қилиш учун баъзи чораларни кўришга тайёр - бунга мажбур эмаслигига қарамай, тўлашга тайёрлигини айтди. Аммо энг қизиқарли хабар акасига қаратилган. Махлуфнинг сўзларига кўра, унинг компаниясида тўлашга пул йўқ, шунинг учун у ҳукуматдан "компанияга зарар етказмасдан" тўлашга имкон берадиган қандайдир мос келадиган механизм ишлаб чиқишни сўрайди. Бу нимани англатади? Тушунарсиз. Афтидан, гап SyriaTel компанияси - уяли алоқа операторлари бозорида монополист ҳақида кетяпти. Агар шундай бўлса, демак, Махлуф ультиматум қўймоқчи, чунки Дамашқ SyriaTel компаниясисиз иш тутолмайди. Уни тугатиш ёки йўқ қилиш - бу фалокат. Деярли ҳар бир суриялик унга муҳтож. Аслида Махлуф Асадга компания учун унинг ўзи пул тўлашини таклиф қилди.
Шу билан бирга, Маҳлуф расмий тузилмаларнинг ишида қатнашмаслик учун Асадга шахсан тўлаш режаси бор деб тахмин қилинади. Нимагалиги унчалик тушунарли эмас, аммо баъзи сабабларга кўра тадбиркор бу масалаларда президент Асаднинг рафиқаси Асма иштирок этишидан қўрқади. Айтишларича, улар узоқ вақтдан бери бир-бирига душман.
Бу ерда қизиқ нарса йўқдек туюлади - маҳаллий «мажор»ларнинг минтақавий низолари, фақат ОАВ бу воқеага Россияни жалб қилмоқда. Махлуф ва бошқа йирик ишбилармонларнинг босими Асаднинг қисқа вақт ичида иложи борича кўпроқ пул олиш истаги билан боғлиқ эмиш. Нима учун унга пул керак? Йўқ, қурилиш ёки уруш учун эмас, балки Россия олдидаги катта қарзни тўлаш учун. Бу ҳақиқатми ёки йўқми, айтиш қийин, аммо гап уч миллиард доллардан ошиқ маблағ ҳақида боради. Мана энди Дамашқ тўсатдан бу пулни зудлик билан йиғиб, Москвага бериши керак.
Вазият қанчалик мураккаб? Бу Сурияда юзага келган моделни беқарорлаштиради. Кўп нарсада гумон қилинган Махлуф йиллар давомида акасининг ишида содиқ тарафдор бўлиб келган. У керак бўлганда пул ажратди, унга юклатилган барча лойиҳаларда қатнашди. Умуман олганда, у Асаднинг ҳокимиятни сақлаши учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилди. Албатта, йиллар давомида у ўз жамоасини ривожлантирди ва барча давлат идораларида садоқатли одамларга эга бўлди. Кейин бирдан ҳамма тавба қилишни бошлайди. Агар бу барқарор даврда бўлганида ва марҳум Ҳафиз Асад ҳокимиятда тепасида бўлганида, оқибатлари жуда кам бўлар эди. Аммо замонавий Сурияда, минтақанинг барча бурчакларида ва узоқ хорижда қулай алоқалари бўлган ягона содиқ миллиардерга қарши бўлиб қолиш аҳмоқона ишдир. Аксинча, бу мамлакатни қайта қуриш жараёнига зарар етказади ва Россия олдидаги қарзларини қайтариш эҳтимоли камаяди.