Нейраб шаҳри якинида турк артиллерияси томонидан қўллаб-қувватланган мухолифат кучлари Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия режим жангчиларининг ҳужумини қайтаришга ҳаракат қилди.
«Ал-Жазира» мухбирининг хабар қилишича, Сурия мухолифат гуруҳлари ва «Миллий озодлик фронти» Нефраб шаҳри яқинида Сурия режимига тегишли бўлган вертолетни уриб туширган. Бу охирги 24 соат ичида режим Идлибда вертолет йўқотган иккинчи ҳолатдир.
Туркия мудофаа вазирининг маълум қилишича, Сурия ҳарбий вертолети Анқара томонидан қўллаб-қувватланадиган мухолифат жангчилари минтақада ҳужум бошлаши натижасида уриб туширилган.