loader
Foto

Сара Минкара - дунёни ўзгартирадиган кўзи ожиз муслима

Сара Гарвард университетини Кеннеди номидаги давлат бошқаруви мактабининг давлат сиёсати бўйича магистрлик дипломи билан муваффақиятли тугатди, 2009 йилда «Интеграция орқали ҳуқуқлар ва имкониятларни кенгайтириш» (ETI) нотижорат ташкилотини тузди ва унга раҳбарлик қила бошлади, Forbes га кура энг муваффақиятли ижтимоий тадбиркорларнинг "30 дан 30 ёшгача" рўйхатига кирди.

Болалик ва ўсмирлик даврида Сара кўпинча Ливанга саёҳат қиларди ва у ерда ногиронларга қандай муносабатда бўлишларини тушуниб етди. Уларга ачиниш билан қарашган ва улар жамиятнинг қуйи аъзолари деб қабул қилинган. Ногиронлиги бўлган одамлар жамиятдан ажратилган, улар яшамасди, фақат кун кўрарди деб айтиш мумкин: таълим олмаганлар, кун бўйи уйда ўтиришган, оила учун оғир юк ҳисобланишган ва уларнинг яқинлари шунчаки ўлишларини кутишган.

Сара улар каби миллионлаб одамлар борлигини тушунди, аммо изоляция туфайли жамият уларни кўрмайди ва уларнинг муаммолари ҳақида билмайди. Агар у ўша ерда туғилганида, уларнинг қайғули тақдири билан бўлишиши мумкин бўлганидан қўрқди. Шундан кейин аёл ҳаракат қилишга қарор қилди. Клинтон жамғармаси кўмаги билан Сара ETIга асос солди ва ижтимоий ишини давом эттирди, ETIни ёзги лагердан ҳозирги кунда Ливан ва АҚШда 3000 дан ортиқ одамни қамраб оладиган ташкилотгача кенгайтирди.

Унинг ташкилоти Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида кўриш қобилияти заиф одамларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган. ETIга асос солишга уни кўзи кўр ёшларга нафақат жамиятда рўёбга чиқишига, балки уларда ўзгаришларнинг катализаторига айланишига имконият бериш истаги илҳом берди. У айтади:

“Кўпинча ногиронлар бу қўллаб-қувватланадиган ва ёрдам сўрайдиган одамлардир. Кўпинча улар бошқалардан муаммоларини ҳал қилишларини кутишади. Аммо, биз ўзимиз кўп нарсани ўзгартиришимиз мумкинлигига ишонаман. Шунинг учун, агар сиз ўзингизга ишонсангиз ва атрофингиздаги дунёни ўзгартира оламан деб ўйласангиз, буни албатта қилишингиз керак”.

Сара ногиронликка қарши ижтимоий-маданий тарафкашликни ўзгартириш учун курашмоқда, дунёга ногиронлар жамиятнинг тўла аъзоси бўлиши мумкин ва кераклигини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Унинг ташкилоти жамиятда ҳар бир кишининг шахсий қадриятларига кучли, чинакам ҳурматни жорий этишга интилади. У икки йўналишда ишлайди: бевосита кўзи ожизлар билан ишлаш ва ногиронлиги бор одамларни давлат даражасида интеграция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш. Бу иш бир неча босқичда давом этади:

Жамиятда ажратиб қўйилган ногиронлиги бўлган одамларни, ўз-ўзини парвариш қилиш ва тўлиқ мустақил ҳаётга ўргатиш.

Ота-оналар билан ишлаш - ногирон болаларни даволаш бўйича ўқув семинарлари ташкил қилиш.

Ливандаги «Рафиқи» (Менинг дўстим) лагерида ногирон болалар бошқа болалар билан бир қаторда ўқув ва ижодий фаолият - математика, спорт, рақс, каштачилик, ижодкорлик ва бошқалар билан шуғулланади.

Ижтимоий лойиҳалар - ногиронлар билан биргаликда қайта ишлаш учун хом ашё тўплаш, дарахт экиш ва бошқалар.

Бугунги кунда Сара ногиронларнинг интеграцияси, аёлларнинг етакчилиги ва ижтимоий тадбиркорликнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳимоячисидир. Дадил ва жонкуяр шахс, у ногиронлик интеграцияси, ижтимоий тадбиркорлик, имкониятларни кенгайтириш, аёлларнинг етакчилиги ва бошқа соҳаларда ўз тажрибаси ва касбий билимларидан фойдаланган ҳолда бутун дунёда маърузалар ўқийди ва семинарлар ўтказади.

Сара интервюларининг бирида шундай дейди:

"Худо ҳар биримизни ноёб ва идеал қилиб яратганига ишонишим, кўрлигим орқасида гўзалликни кўришга ва бошқалардан ўрганишга ёрдам беради. Диним менга жуда кўп куч ва илҳом бағишлайди. Ибодатлар, рўза тутиш ва бошқа диний маросимлар менга бу дунёдан узоқлашишга ва глобал муаммолар ҳақида фикр юритишга ёрдам беради. Исломда таввакул деган нарса бор - Аллоҳга умид қилиш ва биз билан содир бўладиган ҳамма нарса содир бўлишига ишониш”.

Сара барчамиз учун прогрессив, кучли ва таъсирчан мусулмон шахсиятининг ажойиб намунасидир!