"Ақлли эпидемиологлар вируслар нафақат касаллик, қашшоқлик ва ўлимни, балки психологик изоляция, ишсизлик ва оиладаги зўравонликка олиб келишини билишади. Ақлли иқтисодчилар касал одамлар офисларга, дўконларга ва ресторанларга боролмасликларини, соғлиқ ёки иш ҳақида қайғурадиган одамлар уй қурмаслиги, машина сотиб олмаслиги ва қиммат сафарларни режалаштирмаслигини билишади. Бу қатъий карантин турғунликнинг асосий хавфи, аммо вируснинг назоратсиз тарқалиши эканлигини яхши билишади", деб ёзади газета.
"Чекловлар қанчалик заиф бўлса, иқтисодий зарар шунчалик кам" деган ҳисоблаш иш бермаслигини Япония ва Швеция каби давлатлар узоқ вақтдан бери исботлаб беришган: масалан, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари илан таққослаганда қирол Карл Густав мамлакатида нафақат жон бошига коронавирусдан ўлганлар сони кўпаймоқда. Швеция Марказий банкининг фикрига кўра, рецессия қитъанинг бошқа қисмидаги каби чуқур бўлиши мумкин ". Германиянинг мисоли, аксинча, ҳаётини сақлаб қолувчи одам нафақат инсонпарварлик йўлида ҳаракат қилишини кўрсатмоқда. Шунингдек, у дадиллик ва ишончни - солиқларни қисқартириш, бюрократияни камайтириш дастурлари ва иқтисодий эркинлик ҳақидаги ҳар қандай назарий мунозараларга қараганда иқтисодий тикланиш учун бир неча маротаба муҳимроқ бўлган икки омилни кучайтиради"
Албатта, коронавирус инқирозига қарши курашнинг турли рецептларини баҳолаш жуда эрта, аммо, масалан, 1918-1920 йилларда «испан» гриппини енгиш тажрибаси шуни кўрсатдики, ўша пайтда энг қаттиқ чекловлар жорий қилинган шаҳарлар соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётда энг кам йўқотишлар билан инқироздан чиқдилар - буни Америка марказий банки ва Массачусетс технология институтининг нуфузли тадқиқотлари тасдиқлайди.
"Агар ҳозир ҳукуматлар ўз чекловларини жуда тез юмшатиб юборсалар, бугунги кунда бу нимани англатиши мумкин? Агар улар офислар, дўконлар ва фабрикаларнинг ёпилишига олиб келадиган иккинчи тўлқинни қўзғатса-чи? Тўлиқсиз ишлаш ишдан бўшатиш билан алмашинади, молиявий танқисликлар банкротга, суст истеъмолга - истеъмолни рад этишда, ташвиш – ваҳимага айланади. Иқтисодиёт учун янада ҳалокатли бўлиши мумкин бўлган сценарий йўқ», - дея таъкидлайди нашр.
"(...) Албатта, инсон ҳаётига нарх ёрлиғи қўйиб бўлмайди. Аммо амалда бу, масалан, ҳаётни суғурталашни амалга ошираётганда бир неча марта рўй беради. Яъни, агар суғурта соҳасидаги баъзи математиклар сингари яшаш қиймати ўн миллион долларга баҳоланса ва мутахассисларнинг фикрига кўра, Қўшма Штатлардаги коронавирус билан боғлиқ чекловлар 2 миллион одамнинг ҳаётини сақлаб қолади деб ҳисоблайдиган бўлсак, биз тахмин қилишимиз мумкинки, мамлакат 20 трлн. АҚШ доллари миқдорида иқтисодий зарарни олдини олди. Бу АҚШнинг йиллик ялпи ички маҳсулотига тўғри келади ва ҳукумат чекловлари туфайли етказилган барча йўқотишлардан ошиб кетади".
"Шу сабабли мақсад "ормал ҳаётга" тез қайтиш эмас, балки вакцина пайдо бўлгунига қадар вирусни қаттиқ ушлаб туришдир: кенг қамровли синовдан ўтиш, касаллик юқиш занжирларни кузатиш ва керак бўлганда янги маҳаллий чекловлар жорий қилиш лозим. Бу қурбонлар сонини камайтиради ва иқтисодий зарарни минималлаштиради - ва бу ҳам вирусологлар, ҳам иқтисодий сиёсат бўйича мутахассислар ғурурланадиган муваффақият бўлиши мумкин ", - дея хулоса қилади Süddeutsche Zeitung.
Манба: Süddeutsche Zeitung