loader
Foto

Қуръоннинг таҳқирланишига қарши норозилик намойишлари ҳуқуқ учун кураш шакли сифатида

Аслида, хабар Швециянинг Даниядан кўприк ажратиб турадиган Мальмо шаҳрида Қуръон нусхаларини ёқиб юбориш бўйича акцияга Даниянинг «Қаттиқ линия» партияси етакчиси Расмус Палудан келишга қарор қилганидан иборат эди. Ташриф мақсадидан хабардор Швеция ҳукумати унг киришни тақиқлаб қўйди, провокаторни чегарадан ортига қайтариб юборди ва уни икки йилга мамлакатга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бироқ, бу провокациянинг олдини олишга ёрдам бермади - Палуданнинг Швециядаги режасини унинг тарафдорлари масжидда видеотасвирга олган.

Бунга жавобан маҳаллий мусулмон ёшлар полиция ходимларига ҳужум қилиб, кўчада шиналар ёқдилар, полиция машиналарига турли нарсаларни ота бошладилар. Нима учун полицияга? Чунки куфр ҳаракат аслида ҳеч қандай йўл билан унинг олдини олмаган полиция ҳимоясида ўтказилган. Шу боис ёшлар бу тартибни ҳимоя қила олмаган ёки ҳимоя қилишни истамаган тартиб посбонларга ўз норозиликларини билдиришга қарор қилишди.

Таъкидлаш жоизки, айрим ОАВ рўй берган воқеани кандайдир қирғин сифатида тасвирлашга ҳаракат қилган бўлсада, полициячилар томонидан қоратанли шахсга нисбатан куч қўлланишига жавобан АҚШ да рўй берган қирғинлар, нафақат полиция участкалари, балки умуман ҳеч нарсада айбдор бўлмаган фуқароларнинг мулки вайрон қилинган тартибсизликлар билан таққослаш мумкин бўлган бирон нарса рўй бермади. Энг кўнгилсиз нарса бу ахлат контейнерларининг ағдарилиши ва автобус бекатларига шикаст етказилиши бўлди, албатта, аслида мусулмонларнинг қирғинчи деб ном олмасликлари учун уларга тегмаслик керак эди.

Бундан ташқари, кўплаб маҳаллий имомлар бу тартибсизликларни дарҳол қоралаб, ёшларни тўхтатишга чақиргани, уларга бу Исломга қарши фитначилар эришмоқчи бўлган таъсир эканини тушунтиргани диққатга сазовор. Жумладан, машҳур маҳаллий имом Самир Мурич воқеа ҳақида хабар топгач, дарҳол ёшларни совутиш учун воқеа жойига етиб борди.

Нима дейишим мумкин? Кўриниб турибдики, ҳар қандай расмий имом ёки расмий марказ вакили фақат қонун доирасида амал қилишга очиқдан-очиқ чақириши мумкин, чунки акс ҳолда у ёки ҳатто унинг масжиди, Ислом маркази ва ҳоказо жуда тез орада фаолият юрита олмайди.

Бошқа томондан, фуқаролик жамияти - бу организмнинг бир тури бўлиб, унинг ичида муаммо пайдо бўлганда, муайян органлар бу борада қандай фикрлар миясига келишидан қатъий назар, унга ўзлари жавоб беришлари мумкин.

Бундай ҳолда, атайлаб бузғунчи кучлар бундай реакцияни қидирдилар ва бунга эришдилар. Лекин буни олдини олиш мумкинмиди? Агар организмни ток урса, бундай зарбаларга конвульсив муносабат қилиш керак эмаслигини истаганча айтиб беришингиз мумкин, лекин бу барибир содир бўлади - агар биз фақат тирик организм ҳақида гапирадиган бўлсак, Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин, Ислом Уммати айнан шундайдир. Балки, бундай зарбаларга муносабат билдирмасликни талаб қилиш ўрнига  организмни ток уришига йўл қўймаслик тўғри бўлар?

Қуръон нусхаларини омма олдида ёқиш Ғарб жамиятининг ҳуқуқ ва эркинликларидан бири эканлиги, унда яшаётган мусулмонлар томонидан қабул қилиниши кераклиги ҳақида гаплар ҳам ҳеч қандай танқидга чидамайди. Ғарбда уларни оммавий бузиш сўз эркинлигининг намоён бўлиши сифатида эмас, балки жиноят сифатида кўриб чиқиладиган турли тақиқлар кўп - Холокостни инкор этиш ёки оқлашдан тортиб муайян ижтимоий гуруҳлар рамзларини суиистеъмол қилишгача.

Бунда айрим ҳолатларда бундай таҳқирлаш тасодифан рўй бериши мумкин, масалан, яқинда Канадада бўлгани каби: бу ерда ҳайдовчилар бу ЛГБТ билан ҳамдардлик рамзини ифодалашини билмаган ҳолда ҳайдовчилар камалак рангларига бўялган ўтиш йўлагини босиб ўтганди. Бугун ғарб мамлакатларида кимдир ЛГБТ рамзларини оммавий ёқиб юбориш акцияси уюштириши ҳақида бирон нарса дейиш мумкинми? Бундай сиёсатчи ёки жамоат арбобини нималар кутган бўларди?

Бироқ,  биз ЛГБТ га қандай муносабатда бўлишимиздан қатъи назар, уларнинг рамзларига бу муносабат дарҳол  ва осонлик билан эришилган эмас, деб тушуниш керак. Бу бошқа гуруҳлар учун амал қилади - нисбатан яқинга қадар қора танли америкаликлар расмий ирқий камситишларга дучор қилинарди, аёллар овоз бериш ҳуқуқига эга эмасди ва ҳоказо. Ўзларига нисбатан мавжуд муносабатга эришиш учун эса уларнинг вакиллари ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун, жумладан, баъзан кўчаларда кураш олиб боришларига тўғри келди

Шунинг учун бир томондан имомлар тинчлик ва эҳтиёткорликка чақирганда ҳақ эди - биз улардан бошқа нарса кутмаслигимиз керак. Лекин, бошқа томондан, агар уммат организми мусулмонлар учун, ҳеч шубҳасиз, уларнинг муқаддас нарсаларини таҳқирлаш бўлган бундай ток уришларига импульсив реакция бермай қўйса, бу фақат бир нарсани кўрсатади - у энди тирик организм эмас, балки бир жасад.

Бу ерда либерал қадриятларга асосланган жамиятда яшаётган мусулмонларнинг ўзлари ҳам, бу жамият ҳам уларни бузиб бўлмайдиган, ёзиб қўйилган ёки ёзилмаган қоидаларни ишлаб чиқиши керак. Сўз эркинлиги ва танқид, шу жумладан, ҳар қандай жамиятда ноқонуний бўлган ва яққол ҳақоратлар ўртасида кучли фарқ бор. Агар мусулмонлар Ислом тамойилларига зид бўлган, аммо бу жамиятда рухсат берилган ва ҳимоя қилинган айрим гуруҳларга нисбатан уларга йўл қўймасликлари талаб қилинса, мусулмонлар ўз динларига ҳам худди шундай муносабат излашлари керак.

«Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур». (Анъом сураси, 108).