loader
Foto

Франциялик атеист хотинкушнинг печидан 250 дона аёл суяклари топилган

"Анри Дезире Ландрю 30 ёшлар атрофида бўлган пайт, афтидан, у билан нимадир рўй берган. Бунгача, парижлик бир кочегар ва тикувчининг ўғли жуда диққатга сазовор воқеаларсиз ҳаёт кечириб, ўз қариндошига уйланди ва у билан тўрт фарзандли бўлди. Бироқ армиядан кетгач, муносиб ҳаёт кечиришни тўхтатишга қарор қилди, - деб ёзади журналист Флориан Штарк. - (...) У тез пул топиш учун фирибгарлик фойдаланишга ҳаракат қилиб, ўзини мебель билан савдо қилувчи савдогар ва гаражлар эгаси сифатида кўрсата бошлади. Натижада 1912 йилга келиб у етти марта қора курсига ўтирди".

"Илк марта 1908 йилда Ландрю аёлларни нишонга олишни бошлади. Хусусан, унга уйланишни ваъда қилиб, Изоре исмли хонимдан 1,5 минг франкни алдаб олади. Жабрланувчи бу ҳақда хабар бериш учун етарлича журъатли бўлиб чиқди, натижада Ландрю уч йил қамоқда ўтириб чикди. Озодликка чиққач, яна никоҳ ҳийласига қўл уради, уни сургандан биринчи жаҳон урушининг бошланишигина қутқариб колади. Унинг тенгдоши бўлган эркаклар аксарияти фронтга кетган бир пайтда у Парижда яширинади", - дейилади мақолада.

"Афтидан, ўша вақтдан бошлаб уни аёлларнинг ҳаёти кўпроқ қизиқтира бошлади, уларнинг пул эмас. У нафрат ва, эҳтимол, қасос ҳаракатлантирарди. Кўпчилик эркаклар жанг майдонларида қон кечиб юрган бир пайтда, Ландрюнинг уйланиш нияти ҳақидадаги эълонларига, айниқса, ўрта ёшли хонимлар орасида жавоб берувчилар кўп бўлди, ахир, тахаллус остида ёзган мактубларида у керакли сўзларни топа олди".

"У бой амалдор ёки тадбиркор килиб кўрсатиб, у аёлларни шаҳар ташқарисига таклиф қиларди, масалан, Вернуяда ва кейинчалик Гамбаяда уйларни ижарага уй олган. Қайтиш чиптасини олдиндан фақат ўзи учун сотиб оларди. Унинг қурбонлари ғойиб бўларди. Қалбаки ишончномалардан фойдаланиб, уларнинг уйларини эгаллаб оларди, кейин сотарди. (...) Ландрю ўз жиноятлари ҳисобини батафсил олиб борган. Почта откриткалар орқали у қурбонларининг кариндошларини улар ҳали тирик эканлигига ишонтирарди"

"Бироқ маҳкамалар ўзини гунг қилиб кўрсатарди", - дея қайд етади нашр. "( ... ) Британиялик журналист Ричард Томлинсон аниқлаганидек, қисман аёллар ҳақида бўлгани учун. 1921 йил Ландрюнинг судида судья қурбонларни «аҳмоқ, заиф, ярамас, жоҳил ва содда" деб атади.

Фақат ўлдирилган аёллардан бирининг синглиси Парижда Ландрюни таниб қолганидан кейин тергов бошланди. 1919 йил апрелида у ҳибсга олинди. "Вернуя ва Гамбаядаги уйларида терговчилар аввалига жабрланганлардан бирига тегишли иккита итнинг жасадини, шунингдек, аёллар ички кийими ва поябзал қисмларини топишди."

"Фақат Гамбаядаги уйни янада пухта тергов қилиш чоғида полиция ошхона печида 250 дона инсон тишлари суягини, жумладан, учта калла суяклари қисмини топди. Ўчоқнинг қурум босган деворларида ғайритабиий миқдорда ёғ бор эди. Бундан ташқари, қурбонлар ва ўғирланган пул миқдори номлари битилган бутун бошли архив топилди".

1921 йил 7 ноябрда бошланган суд жараёни ҳақиқий сенсация бўлди - "нафақат ваҳимали тафсилотлар туфайли, балки 1919 йилда ҳукумат Марказий кучлар билан тинчлик музокараларидан эътиборни оғдириш учун қотиллик текширувидан фойдаланишга ҳаракат қилган фитна назарияси туфайли ҳам".

"Ландру аёллар гувоҳлигидан кўра унинг айбига ишонарлироқ далиллар келтиришни талаб қилиб, судни охирги пайтга қадар ғаламислик қилди. У фақат "хотинини 283 марта алдаганини" тан олишни маъқул кўрди - бу даҳшатли талқинларга олиб келди. Ҳакамлар ҳайъатини Ландрю ишонтира олмади. Уни айбдор деб топишди. 1922 йил 25 февралда у гильотина ёрдамида қатл этилди", - деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Presse