loader
Foto

Элликка яқин мусулмонларни ўлдирган қотил ўзининг айбсизлиги ҳақида баёнот берди

Кулранг кийинган ва 3 нафар қамоқхона назоратчиси ҳамроҳлигидаги Таррант, катта экрандаги видеоалоқа орқали ишни судда тинглашда иштирок этди. Суд Крайстчерчда бўлиб ўтди, террорчи эса Окленддгиа қаттиқ режим қамоқхонасида сақланмоқда.

Адвокат Шейн Тат Таррант номидан айбсизлик ҳақида баёнот берди, у суд жараёнида алоҳида ҳис-туйғуларни кўрсатмади ва бирон сўз айтмади.

Суд жараёнининг асосий қисми 2020 йил 4 майда бошланади ва бир ярим ой давом этади.

Айбсизлик ҳақидаги баёнотлардан сўнг, залдаги жамоат кутилмаган воқеадан оҳ тортиб юборди.