loader
Foto

Террорчилар Янги Зеландияда иккита масжидга ҳужум қилди, ўнлаб киши ҳалок бўлди

Фожиани ўз кўзи билан кўрган кишиларнинг гувоҳлик беришича, ўқ овозига ўхшаш товушлар кўчадан эшитила бошлаган, лекин масжиддаги одамлар намоз ўқишни давом эттирган ва шовқинга чалғимаган. Шундан кейин жангарилар масжидга бостириб кириб, ҳақиқий қирғин уюштирдилар. Оммавий ўққа тутиш вақтида қотиллардан бири онлайн-трансляция амалга оширди. Даҳшатли ролик ўчириб ташлангунга қадар юз минглаб фойдаланувчи томонидан томоша қилишга улгурди.

Маълумки, ҳужум уюштирилишидан сал аввал террористлар исломга, мусулмонларга нафрат ва оқ танлилар устунлиги ҳақидаги фикрларга тўла 37 бетли манифест эълон қилганди. Мамлакат ҳукумати ОАВни бу манифестдан ҳатто бир парчани ҳам жойлаштирмасликка чақирди.

«Масжид қонга тўла эди – бу ҳақиқий жанг майдонини ёдга соларди», - деди масжидга келган мусулмонлардан бири Фархан Фариз Stuff биилан суҳбатда.

Фожиа муносабати билан шаҳар ҳукумати барча ҳукумат ва таълим муассасаларини ёпиб, фуқароларга хавфсизлик юзасидан уйларини тарк этмасликка чақирди. Бундан ташқари, хавфсизлик мақсадида мамлакатдаги барча масжидлар вақтинчалик ёпиб қўйилди.

ОАВ маълумотларига кўра, террористлар тирик ҳолда қўлга олинган. Айни пайтда учта эркак ва битта аёлнинг қўлга олингани маълум. Аниқланишича, уларнинг орасида Австралия фуқароси ҳам бор экан. Ушбу мамлакат ҳукумати терактни қатъий қоралади ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.