"Бу масалада қатъий бўлиш жуда муҳим. Ўйлайманки, масалан, имомларни тайёрлаш бўйича Европа институтини яратиш учун бироз вақт олдин кўтарилган ғоя билан боғлиқ Европа даражасида баҳс-мунозара қилишимиз керак", - дейди у ОАВга.
Мишел " бағрикенглик ва очиқлик ҳақидаги бу хабарни Европа даражасида... фуқаролик ҳуқуқининг устуворлиги тан олинишини таъминлаш учун етказилиши мумкин".
"Терроризмни улуғловчи онлайн хабарларни тезда олиб ташлаш керак. Террорчилар ва уларни онлайн тарзда мақтайдиганлар жазосиз қолмаслиги керак", - деди у кейинроқ твиттерда.
"Биз бу террорчилик таҳдиди замонавий Европанинг қадриятларига жиддий таҳдиддир, деб ўйлаймиз" деди Мишел ва қўшимча қилди: "биз қандайдир заифлик кўрсатиш ниятимиз йўқ".
Европа Кенгаши раҳбарининг таклифи Франция президенти Эммануэл Макроннинг узоқ йиллар давомида француз (ва кенгроқ Европа) мусулмонларининг хорижий марказлар билан алоқаларини узиш зарурлиги ҳақида гапирган сиёсати ортидан аниқ эргашади. Макрон ва Мишел бундан бехабар бўлиши мумкин, лекин Европада кўпдан бери мусулмонлар учун имомлар тайёрлайдиган мадраса ва мактаблар бор эди. Бундай муассаса қандай мақсадларга хизмат қилиши кераклигини билмасак, умум европа ўқув юртини яратишни олқишлаган бўлардик. Аммо, бу муассаса эса Макрон, Куртц ва бошқа исломофобларнинг мақсадларига хизмат қиладиган либерал имомлар тайёрлайдиган мактаб сифатида ўйлаб топилган. Бундай имомлар Европадаги Ислом ҳамжамиятида обрў қозона оладими?