loader
Foto

Мисрлик тадқиқотчи аёл физика соҳасида ажойиб ютуққа эришди

Ёруғлик илмий нуқтаи назардан ғаройиб ҳодисадир. У билан ҳаракатлар олимлардан кўп куч талаб қилади. Бу бизнинг тушунишимиз доирасидан бироз ташқаридадир. Шу сабабли, кўп сонли илмий журналлар ёруғлик чиқарадиган кремнийга асосланган материалларни «Оптоэлектрониканинг муқаддас Граали» деб атаганда биз бу нимани англатишини билиш учун дарҳол Интернетга кирамиз. Бундай ифода жуда мураккаб ва кенг миқёсли нарсаларга ўхшаш янграйди.

Шубҳасиз, биз ҳозирги мисга асосланган компьютер чиплари самарадорлигида чегарага етай деб турибмиз. Агар унумдорликни ошириш ниятида бўлсак, уни бошқа нарса билан алмаштириш керак. Кремний, биз уни тушунганимиздек, шундай ўринбосар бўла олади. Лекин у ёруғликни яхши чиқара олмайди. Агар кимдир компьютер чипларини ёруғлик чиқаришга мажбур қилиш усулини топа олса, агар кимдир компьютер чипларида фойдаланиш мумкин бўлган кремнийли лазер яратиш йўлини оча олса, бу ҳисоблаш техникаларида ҳақиқий инқилоб яратган бўларди.

Маълум бўлишича, бундай одамлар топилибди. Бунинг учун биз мисрлик олима Элхам Фадалига миннатдорчилик билдиришимиз лозим. Нидерландиядаги Эйндховен Техника университетида ишлайдиган олима ҳамкасблари Ален Дейкстр ва Эрик Баккерс, шунингдек, катта халқаро жамоанинг бошқа аъзолари билан биргаликда кимёвий датчиклар яратиш учун ва оптик алоқада фойдаланиш мумкин бўлган ёруғлик чикаришга имкон берадиган тўғридан-тўғри тақиқланган ҳудудли кремний асосида материал яратишнинг уддасидан чиқдилар.

Материал яратиш жараёни ал-кимёга мурожаат этишни талаб қилди, чунки олимлар кремний-германий қотишмасини уларнинг одатий олмос шакли ўрнига олтибурчак шаклида яратдилар. Бунинг учун улар инфрақизил нурни қайта ишлаши учун ушбу қотишмадан наносим яратишларига тўғри келди. Бу бизнинг тушунчамиздан ташқарида деганимизда ёлғон гапирмадик. Аммо бу тушунчага эга бўлганлар учун бу жуда катта ютуқ – "Physics World" халқаро илмий журнали уни биринчи рақамли ютуқ деб аташи бежизга эмас.

Physics World Буюк Британиянинг Бристол шаҳрида жойлашган жаҳонга машҳур Физика институтининг нашридир. У ҳар йили физика соҳасидаги янги кашфиётлар учун махсус мукофот билан тақдирлайди.