Шахсан мен бу масала бўйича аниқ кўрсатмани билмайман, лекин мен у ёки бу мусиқани тинглашга қарши эмаслигимни тан оламан, уларнинг баъзилари бошқаларга қараганда кўпроқ ёқади. Бундан ташқари, мусиқа жуда қизиқарли тадқиқот мавзуси, жумладан, мамлакатшунослик борасида: қандайдир "Камаринская" рус характери ҳақида кўплаб рисолаларга қараганда кўпроқ маълумот бериши мумкин. Икки пасаювчи пассажда қурилган минор мелодияси мажбурий, ғайришуурий жонлилик билан аниқ уйғунликни бузади ва ортиб бораётган темп ўлик рақси каби макабре самараси ҳосил қилади.
Бироқ ушбу мақола учун XVIII-XX асрлар – мустамлакачилик даврида Европа мусиқасидаги «ориентализм»ни кўриб чиқиш қизиқарли бўлиб кўринди, бу пайтда институционал халифаликка тегишли ёки ислом билан алоқадор бўлган катта ҳудудлар ва халқлар ғарб мамлакатлари томонидан мустамлака қилинган. Албатта, бу жараёнда ўша давр оммавий маданиятида ахборот жўрлик қилган, оммавий саводхонлик йўқлигида мулоқот доирасига визуал ва аудио таъсир кўрсатувчи опера ташвиқот ва тарғибот самарали воситаси ролини ўйнаган.
Уйғониш ва барокко даврларида элитар ҳодиса бўлган (қора халқ учун кўча масхарабозларини ҳисобга олмаганда) театр буюк француз инқилобидан кейин "маданият" ва "санъат"га сажда қилинган омма учун бир эрзац-ибодатхонага айланди: шу тариқа буржуазия клерикалларни политикумдан чиқариб, эвазига аҳолига қандайдир "маънавий" соҳани таклиф қилади. Бу санъат соҳасида кенг билимларни ўз ичига олган шартли «маънавият»га эга ялпи дунёвийлик билан якун топди (дарвоқе, Европаннг асосий театр майдонлари айнан ўшанда синхрон равишда қурилган – опера Гарнье, Москвадаги Катта театрнинг янги биноси ва Петербургдаги Мариинский театри XIX асрнинг иккини ярмида янги вазифалар ва бошқа функционал билан қурилган: у ерга гарчи маълум вақтгача залдаги зодагонлардан ажратилган ҳолда бўлсада, «оддий одамлар» ҳам киритила бошлади
Парижда опера Гарнье очилиши умуман жанжалга сабаб бўлди – у ерда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа руй берди, ложа, партер ва балконлар умумий фойега эга эди! Ўшандан бери, ва бир аср давомида, саҳна меҳроб ўрнини мустаҳкам эгаллади. Кейин электрон медиа ҳар бир хонадонга иконостась билан меҳробни кўчириб, театрни яна элитар ҳодисага айлантиради: кимдир бир пайтлар телевизорлар уларнинг ўчириб қўйилган экранини қоплайдиган салфеткалар билан безатилганини эслаши мумкин; салфетка юқорига кўтариб қўйилгач, экрандаги юзлар жонланарди ва бутун оила тинглаш учун ўтирарди. Нимаси билан «культ» эмас? Лекин кўриб чиқилаётган даврда айнан опера ибодатхоналардаги хизматлар ўрнини босиб, маросим ҳаракатга айланган эди. Кейин, классикнинг аниқ қайд этганидек, бошқа бир энг муҳим санъат – кино унинг ўрнини олди. Бу тежамкорроқ (доимий бузғунчиликка мойил катта гуруҳга қараш керак эмас), қамров бўйича самаралироқ, Эйзенштейн ва Пырьев каби «коҳинлар»ни назорат осонроқ, амал қилинадиган ва йўналтирувчи ғоялар оммага аниқроқ етиб боради …
Шундай қилиб, опералардаги «шарқ», айниқса, «ислом шарқи» нозиктабиат, шаҳвоний ҳузур-ҳаловатга мойил, инжиқтабиат, ўзига бино қўйган, ўта сермулозамат, ўйинга-кулгига берилган ва кутилмаганда, ўтакетган шафқатсиз – яъни бир оз моддий фаровонлик билан сайқалланган ибтидоий ваҳшийликнинг барча элементларига эга деб тасвирланарди. Бундай таъсирни етказиш учун ҳарам саҳналари ва канизаклар билан боғлиқ сюжетлардан фойдаланилиб (Моцартнинг «Ҳарамдан ўғирлаш», Россинининг «Жазоирдаги итальян аёли», Бизенинг «Жамиа» асари, Римский-Корсаков мусиқаси билан «Шаҳризода» ва Аданнинг мусиқаси билан «Корсар» балетлари, шунингдек, Асафьевнинг «Боғчасарой фонтани»), бу ерда томошабинларга шалварда кўп яланғочликлар кўрстилади. Айтганча, сийқаси чиққан, лекин текширувлардан ўтган бу усул бир аср ўтиб, «Саҳронинг оқ қуёши» фильми ижодкорлари томонидан Сухов билан «Абдулланинг хотинлари» танишуви саҳнасида такрорланади; бу асар, одатда, барча мумкин бўлган културтрегер стереотипларга тўла, афтидан, шунинг учун ҳам мамлакат сарҳадларида севимли ҳисобланади, чунки «буюк халқ вакиллари» ва «империя ворислари»нинг иззатталаблиги, аниқроғи, ўзига маҳлиё бўлишидан қолган нарсалар билан овутади
Агар совет киносанъатига ва ундаги шарқона мотивларга қисқача саёҳатимизни давом эттирадиган бўлсак, ғарб «ориентализми»дан плагиат, масалан, Римский-Корсаковнинг «Шаҳризода»си мусиқаси бошқа бир ташвиқот фильми – «Кавказ асираси»да, фильм қаҳрамони бўлган қизни султон ва унинг уч хотини ҳақида ахмоқона қўшиқ остида шубҳали тақдим этиш ва ноз-неъматлар билан тинчитишга ҳаракат қилинадиган саҳнада фойдаланилган – бу ерда барча «шарқона мотивлар» устидан мазаҳ қилиш чегарасида, кўп асрлик қолоқлик билан қофияланади.
Бундан ташқари, бундай асарлар мусулмон оламининг ўтакетган даражада бузиб кўрсатилган образини яратиб, унинг тасаввури ўз чодиридаги «Шамахан маликаси» йиғма образи ҳаяжонга келтирадиган томошабиннинг ибтиодий ҳиссиётларига мурожаат қилинади (Гайдай фильмидаги Нина образини яна бир бор эслаймиз). Бу нотавон стереотиплар нафақат Санкт-Петербург "троллар фабрикаси" баъзи ходимлари -кечирасиз, бастакорнинг "Қудратли гуруҳи" иштирокчилари, балки тан олинган доҳийлари томонидан кенгайтирилади: масалан, Пушкиннинг "1829 йилги юриш давомида Арзрумга саёҳат"да у Усмон Пошонинг "ҳарам"ига ашриф буюриб, ундан жуда кўнгли қолади.… Афтидан, шарқона ҳузур-ҳаловат ва нозик ҳашаматнинг тасвири билан бойитилган тахминлар минтақавий Усмонли бошлиғининг камтарона масканига умуман мос келмади.
Бундан ташқари, шоир ҳарам аҳлини пойлашга уриниб, қатъият кўрсатади. Уларнинг ваколатли офицер Паскевич билан биргаликдаги ҳаракатлари замонавий «цивилизатор»ларнинг ҳижобни тақиқлаш орқали мусулмон аёлларни озод қилиш ҳаракатларини эслатиб юборади: «Қария биз билан эшик ўртасига туриб, уни эҳтиёткорлик билан, эшик зулфинини қўлдан чиқармасдан очди ва биз бошидан то сариқ рангдаги оёқ кийимигача оқ чодра ёпинган аёлни кўрдик. Таржимон унинг саволини такрорлайди: биз етмиш яшар аёлнинг шалдур-шулдрини эшитдик; жаноб А. унинг сўзларини бўлади: «Бу пошонинг онаси, — деди у, — мени эса хотинларга жўнатишди, улардан бирни олиб келинг»; ҳамма кофирларнинг идрокига қойил қолади: кампир кетади ва бир дақиқадан сўнг худди ўзи каби ёпиниқли аёл билан қайтади – чодра ортида ёш аёлнинг ёқимли овози янграйди. У графга бечора беваларга эътибор каратгани учун миннатдорчилик билдирди ва русларнинг мулозаматларни мақтайди. Жаноб А. у билан суҳбатни давом эттиради. Мен эса, шу аснода, атрофимга назар ташлаб, эшикнинг тепасида юмалоқ дарча ва бу дарчада қоп-қора кўзлари билан қизиқиб қараб турган беш-олтита бошни кўрдим».
Умуман олганда, Пушкиннинг хорижга қилган ягона саёҳатидаги кузатувлари анча юзаки бўлиб, «осиёлик»ка нисбатан «европалик»нинг муткаббирлиги қайд этилади (қиссанинг катта қисми шу контрапунктга асосланади): Осиё ҳақида у жирканиб гапиради, Европага эса тасанно айтади. Бунда у на биринчисини, на иккинчисини кўрмаган – ахир Петербургни Европа деб, жанубий Кавказ ва шарқий Анатолия бўйлаб ўтган йўлини Осиё деб ҳисобламаймизку. Умуман олганда, «рус шеъриятининг қуёши» ўша пайтда сийқаси чиқиб бўлган, «мен бу сўзлардан кўра маъносиз бўлган ифодани билмайман: Осиё ҳашамаи» иборалардан фойдаланади. Бу матал, эҳтимол, салиб юришлари пайтида, бечора рицарлар қалъаларининг яланғоч деворлари ва эман стулларини қолдириб, биринчи марта қизил диванлар, рангли гиламлар ва сопи рангли тошлар билан безалган ханжарни кўрган пайтда пайдо бўлган. Ҳозир айтиш мумкинки: Осиё қашшоқлиги, Осиё чўчқалиги ва бошқалар, лекин ҳашамат, албатта, Европага тегишли. Арзрумда Псков вилоятининг исталган шаҳарчасининг кичик дўконида топадиган нарсани ҳеч қайси пулга сотиб ололмайсиз».
Бу тезисларнинг барчаси 200 йил давомида кичик ўзгаришлар билан такрорланди, бугунги кунда уларни федерал каналлардан ва шаҳар кўламидаги блоггерлардан эшитиш мумкин. Бошқа кўплаб нарсаларда бўлгани каби, бу троллингда ҳам Пушкин манбага нисбатан иккиламчи, лекин Россияда у асрлар давомида трендни ўрнатди, чунки бу ерда ҳамма нарса фақат инерт эмас, балки статик.
Обрўсизлантиришдан ташқари, Ғарб маданиятидаги яна бир севимли техника мусулмонлар ўзлигини "лойқалантириш" дир (дарвоқе, Ғарб сиёсатчилари бу техникани ўрганиб, уни ўз мустамлакачилик амалиётларида бажонидил, кўпинча муваффақиятли қўллашган). Бунга яхши мисол сифатида Жорж Бизенинг "Марварид қидирувчилар" операсини келтириш мумкин бўлиб, у жуда ранг-баранг куй-қўшиқлар билан тўлдирилган, француз "ориентализми"нинг ажойиб намунасидир. Бош қаҳрамонлар одатда арабча, мусулмон исмларга эга - Нодир ва Лайло, воқеалар Цейлонда бўлиб ўтади, лекин Лайло Браҳма ибодатхонаси коҳини, Нодир эса ўзининг диний мансублигини ҳеч аниқлаштира олмайди. Усулнинг маъноси умумлашган, жуда шартли "Шарқ" ни тасвирлашда Ислом динини қавсдан чиқиб диний ва маданий ҳодиса сифатида қабул қилишдир, яъни, биринчи навбатда оддий европаликнинг назарида уни маргиналлаштириш учун Исломга тўлиқ эътибор бермаслик ва у орқали асосий мақсадли мулоқот доираси – кейинчалик Исломга қарши курашда замонавийликнинг асосий «таран»ига айланган ғарбона «маърифатли» ёввойини тўлиқ писанд қилмасликдир.
Мажусийлар «культ»ини (келтирилган мисолда – брахмаизм) ўзлаштириш усулнинг бир қисми ҳисобланади, бу ерда курд коммунизми ёки араб миллатчилиги каби сохта мафкуралар ва исломга қарши душманлик руҳида бўлган бошқа мазҳаблар тўғри келади: Ғарбда бугун, "жоҳиллар" зулмидан қочган ЛГБТ фаолларининг бозори чаққон. Шакл ўзгариши мумкин, лекин усулнинг моҳияти бир хил - Исломни тарихий жараён четда суриш мақсадида ўйлаб топилган "Шарқ" ва сурбет мафкураларнинг сохта образлари билан алмаштирилиши.
Бу шарҳни хулоса қилиб, таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мусиқа кўпинча ғарблаштириш, ташвиқот ва тарғибот воситаси сифатида ишлатилади: овоз тўлқинларнинг онгга ва ост онгга таъсири кўп тадқиқот муассасалари томонидан ўрганилади, Гуантанамо қамоқхонасида маҳбусларга туну-кун рок қўйиб берилгани ҳақида менга 2007 йилда Нальчикда "хавфсизлик кучлари" томонидан ўлдирилган, ушбу қамоқхона маҳбуси бўлган Руслан Одижев ҳикоя қилиб берганди.
Дарвоқе, бу жуда кенг тарқалган қийноқ шармандали Абу Грейб қамоқхонасида ҳам қўлланилган. Бу соҳада Россия махсус хизматлари ортда қолаётганлиги эҳтимол, улар учун мавжуд мусиқий материаллар жуда паст сифати сабаб бўлади - албатта, «Коррозия металла» ни «rage against the machine» билан таққосламайсизку. Шуни айтиш керакки, бу борада ҳам сўнгги икки юз йил ичида кам нарса ўзгарди.
МУРАТ ТЕМИРОВ
Абу Муслим таржимаси