loader
Foto

Халқ Исломи

«Халқ дини» атамаси – бу расмий доктриналар ва каноник динлар амалиётидан фарқ қиладиган ҳар хил дин шакллари ва намоён бўлишларини белгилаш учун фойдаланиладиган тушунчадир. Ушбу атама илк бора немис лютеран илоҳиётшуноси Паул Древс томонидан 1901 йил семинарийни энди битирган ёш лютеран воизлари учун мўлжалланган ва улар кўникиб қолган расмий, доктринал лютеранликдан сезиларли фарқ қиладиган лютеранликнинг халқ вариантлари билан танишиш учун ёзилган мақоласида фойдаланиган. Кейинчалик бу атамани немис социологлари ҳам «илиб» кетди ва улар орқали атама илмий социологик дискурсга эга бўлди.

«Халқчил дин» ёки «халқ эътиқоди» тушунчаси кўпинча расмий доктрина ва амалиётдан ташқарида дин кобиғи остида этник ва минтақавий диний урф-одатлардан иборат бир нарса сифатида белгиланади. Кўпинча халқ дини каноник илоҳий дин билан зиддиятга келади.

Ушбу нуқтаи назардан «халқ исломи» – қоидага кўра, шаҳарларнинг камбағал аҳолиси, қишлоқ аҳли ва қабилалар орасида кенг тарқалган, ортодоксал «олий ислом»га қарши қўйиладиган халқ динига алоҳида мисол бўла олади. Сўфизмнинг турли маҳаллий шакллари ҳам кўпинча халқ исломига киритилади. Собиқ иттифоқ маконида бу қаторга шунингдек, этник мусулмонлар шаҳар аҳолиси ўртасида тарқалган ва ислом атрофидаги амалиётлар турли шаклларини киритиш мумкин.

Қуйидагилар халқ исломи амалиётига мисол қилиб келтирилиши мумкин:

— анъанавий сеҳр-жоду тизимларига ва сохта-диний маросимларга ишониш: Қуръонда фол очиш, марҳумнинг ўлимидан 40, 100 кун ўтгач маросим қандайдрир маросим қилиб нишонлаш, у вафот этган уйдаги барча кўзгуларни ёпиб қўйиш ва ҳоказо;

— муқаддас жойлар ва туморлардан фойдаланиш [1], ёрқин мисоллар: Жанубий Доғистондаги Шалбуздағ тоғига ташриф буюриш, Озарбайжонда маҳаллий авлиё ва табиб Мир-Мовсум оғага (ёки Эт оға) сиғиниш, унинг қабрини зиёратгоҳга, фотосуратларини эса – туморларга айлантириш;

— авлиёларни эъзозлаш (шариат қонунларига зид шаклда): турли маҳаллий азиз-авлиёлар ва пирларга сиғиниш, ота-боболари шундай қилган ёки қилмаган бўларди маъносида улардан мадад сўраш. Ўз динларига амал қилишни энди бошлаган жуда кўп ёш этник мусулмонлар, амалда уни ўзлари учун кашф қилиб, катта ёшдаги қариндошларига диний ўгитлар берганида, кўпинча бундай сохта далил эшитадилар: «Бобомиз намоз ўқирди, Қуръон ўқирди, лекин ароқ ҳам ичиши мумкин эди».

Каноник Ислом нуқтаи назаридан биз келтирган мисоллар бидъат ва жаҳолат (жаҳилия) кенг тарқалишидир. Аммо биз бу жараёнларнинг табиати билан қизиқамиз, чунки улар тарихий ва минтақавий контекстдан қатъий назар тизимли ва ўхшаш хусусиятларга эга, масалан, арабларнинг исломгача бўлган кўп худолилиги ҳам "халқ дини"га мисолдир.

Халқ дини шаклланишининг қуйидаги сабабларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

— каноник диндаги одамларнинг онгида маданият ва эътиқодларнинг қадимий шакллари, масалан, Кавказ ёки маҳаллий мифологиядаги одатлар билан аралаштириш. Ёки мустамлакачилар томонидан насронийликка айлантирилгандан кейин маҳаллий америкаликлар ва қора танли қулларнинг синкретик эътиқодлари;

— диннинг халқона, содда тилда талқин қилиниши ва бошдан кечирилиши. Кўпинча оддий диндорларнинг диний қарашлари жуда бошқача бўлиши ва ундан турли сабабларга кўра ажратилган расмий илоҳиётга зид бўлиши мумкин. Бунга мисоллар: унда одамлар иблис ҳақиқатда Худога қарши туради деб ҳисоблайдиган дуализмни, ёки Худони одамга ўхшаш деб тасаввур қилиш, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни илоҳилаштириш;

— бир диннинг ташқаридан киритилган дин ёки эзотерикамнинг, тасаввуфнинг бошқа шакллари билан қоришиб кетиши, кўпроқ ҳозирги замонга хос бўлиб, глобаллашган жамиятда дин ҳам глобаллашади.

Баъзида «халқ дини» институаллашуви ва алоҳида дин турларига шаклланиши мумкин, ислом нуқтаи назардан бу ерга друзлар, алавийлар, бектошийлар ордени ва қарматийлар ҳаракатини киритиш мумкин.

Юқорида айтиб ўтилганидек, «халқ эътиқоди» расмий дин билан кўпинча зиддиятга дуч келади, баъзида ҳатто қуролли тўқнашувларгача бориб етади. Масалан, Кавказда имом Шомил ҳаракати нафақат мустамлакачиларга қарши курашга, балки тоғликлар онгида мустаҳкам ўрнашиб қолган одатларга, яъни ўша «халқ исломи»га карши курашга каратилганди. Аббосийлар ва салжуқийларга қарши курашган шу қарматийлар ҳам…

Бир қарашда «халқ динлари» шаклланишига олиб келувч барча сабабларнинг илдизи оддий диндан бехабарликда бўлиб кўришини мумкин, лекин аслида бундай эмас. Бундай культларнинг тарқалишига ҳисса қўшадиган сабаблар сиёсий ҳам бўлиши мумкин. Масалан, ўта шиалар - исмоилийлар - орасидан чиққан қарматийлар ҳаракатининг тарқалишига расмий ҳукуматнинг, жумладан, замонавий Баҳрайн аҳолисига нисбатан зулми (адолатсизлиги) олға сурилди. Мазҳаблар томонидан, хоҳ шиалар, хоҳ ҳаворижлар томонидан бўлсин, турли қўзғолонлар бу даврда шунчалик кенг тарқалганлиги ва аҳоли орасида кенг жавоб топганлиги шу билан боғлиқ.

Тескари мисол: «халқ эътиқоди»нинг соҳиблари давлат кўмагини оладилар, масалан, яничарлар корпуси орасида тарқалган бектошийлар тариқати.

«Халқ эътиқоди» шаклланиши/тарқалишига хизмат қиладиган шарт-шароитлар шаклланишига олиб келадиган яна бир сабаб – бу догматик, схоластик илоҳиёт билан улар учун тобора тушунарсиз ва мураккаб бўлиб борадиган оддий диндорлар ўртасида интеллектуал фарқдир. Шунга ўхшаш муаммо кўплаб Ислом уламолари томонидан баён қилинган. Одамлар эътиқодга табиий эҳтиёж ҳис қилади, агарда уни расмий диндан ололмасалар, маданий, интеллектуал ва психологик коди бўйича яқин бўлган турли аналогларга мурожаат қиладилар. Бу дихотомия «Фалсафалар худоси» тушунчаси пайдо бўлган қадимги даврлардан маълум, масалан, Афлатун ва Арасту учун Худо мутлақ сифатида фақат битта ва ягона бўлиши мумкинлиги равшан эди, лекин оддий одамлар учун ўша пайтда бу асосан имконсиз эди. Улар ўз замони ва маконида тарқалган бутпарастлик культларига ишонарди.

Юқорида баён қилинганлардан хулоса чиқариш мумкинки, «халқ динлари» шаклланиши – бу қисман муқаррар жараёндир. Бу ҳақида бизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суннати ҳам огоҳлантиради; албатта, унда бундай атамалардан фойдаланилмайди, лекин дининг жаҳолат ва янгилик билан муқаррар алмаштирилишини ҳам башорат қилинади.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Замонавий мусулмонлардаги жоҳилия қолдиқлари