loader
Foto

Ислом жангчилар диними?

Ушбу оят шундан далолат бердики, Рамазон ойининг Қадр кечасида Қуръон нозил бўлиб, орадан 15 йил ўтиб, шу куни Бадр жанги бўлиб ўтди, бу сана "фурқон куни" деб номланди. Шуни ҳам айтиш керакки, Қуръони каримнинг номларидан бири – «Фурқон» саналади, чунки унга ҳақиқат ва ёлғонни ажратиш, шунингдек, ҳеч қандай муросасиз уларнинг тарафдорларини ажратиш хосдир. Охирги ваҳийда ва унинг нозил бўлган кунида зикр этилган буюк ғалаба бир-бирига тўғри келиши тасодифми?

Қуръон ва Суннатдан кўп сонли далиллар, уламоларнинг фикраларини келтириб ўтирмаймиз, гарчи улар жуда ҳам кўп бўлиб, бемалол топиш мумкин, бундан ташқари, ушбу мавзуга кўплаб китоблар бағишланган. ХХ аср закийларидан бири – Жилбер Дюраннинг ижодига мурожаат қиламиз.

«"Диурн режими"ни шакллантирувчи қаҳрамонлик афсоналарининг негизида бўлиниш ҳаракати ётади. Шу сабабли Дюран бу гуруҳни юнон тилидаги diairesis, яъни «бўлиниш», «бўлиш» сўзларидан келиб чиқиб, «диайретик афсоналар» деб атайди. Бу бўлиш, парчалаш, бир-биридан ажратиш афсоналаридир. Мифологияда, шунингдек, тарих, жамият, интеллектуал фаолият, маданият ва психикада биз бўлиниш, айириб қўйиш, "турли томонларга ажратиш", фарқлашга дуч келамиз ва айниқса, бу бўлиниш қайтарилмайдиган, радикал деб ўйланадиган жойларда қаҳрамонлик афсоналари гуруҳи ва унга мос келадиган диурн режими кучга киради.

Мифологияда диайретик, бўлиниш асосларнинг классик ифодаловчиси қаҳрамондир. Айнан қаҳрамон ўлимга қарши чиқади, одатий ҳаёт тарзининг мувозанатини бузади, олисдаги уфқларни кундалик ҳаётга, оддий нарсаларни фожиага айлантиради. Қаҳрамон – ёриб ўтадиган, ажратиб, кесиб ташлайдиган киши. Функционал маънода қаҳрамонлик асослари мухолифатни, қарама-қаршилик жуфтликларини, курашни юзага келтирадиган бўлиш ва бўлиниш асосларига айнан ўхшашдир. Қаҳрамонни бошқалар билан тўқнашувларсиз ва курашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бўлиш ҳолатида у, ўзи келтирган, қаҳрамонлик тақдири ва моҳиятини ташкил қиладиган дуалликка қизиқиб кетиб, албатта, у ёки бу бўлинган томонда бўлади».

Ҳайдар Жамол қаҳрамонлик импульси ҳақида қуйидагиларни гапирган: «Тавҳид пайғамбарлари айнан жангчиларга келади. Руҳ инқилобчилари сифатида, чексиз тақдирга қарши ягона ҳақиқий ва мутлақ инқилоб ифодаловчилари сифатида, улар қоҳинларга келмайди. Улар қоҳинлар билан баҳслашиш, уларни инкор қилиш, истибдодига барҳам бериш учун келади. Пайғамбарлар буржуазияга ҳам келмайди. Улар, кучли ҳис-туйғулар мистерия сабабларини хабар қилиш ва диструктив-суицидал комплексига сўнгги якуний мазмун ва яширин оқлаш сабабларини бериш учун келади».

Нима сабабдан биз бугун ушбу мавзуни тилга олдик? Гап шундаки, Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлиги бошланди, бу ўн кунликдаги тунлардан бири – минг ойлардан яхшидир. Бундан ташқари, ахир кўпчилик ҳозир «ғалаба куни» ҳақида ёдга олмоқда. Мана биз ҳам «абадий полк» ҳақида, шонли ислом тарихини ўз қони билан ёзган ва Аллоҳ ҳузурида тирик бўлганлар ҳақида хотирлаймиз.