Улар одам ҳужараларини маймун эмбрионига киритдилар, сўнгра лаборторияда уч кун (француз жамоаси) ёки 10 кундан 19 кунгача (хитой-америка жамоаси) парваришлашди. Бироқ Stem Cell Reports журналида 12 январь куни чоп этилган биринчи тадқиқотда маймун эмбрионига киритилган одам хужайралари даражаси жуда паст бўлиб қолаверди. 15 апрелда Cell журналида эълон қилинган иккинчи тадқиқотда натижа юқори бўлмади", - деб ёзади Le Monde.
" Тадқиқотда бир қатор масалалар, хусусан, Францияда биоэтика қонунининг жорий қайта кўриб чиқилиши билан боғлиқ кутилаётган афзалликлар ва рисклар масаласи кўтарилади. Қонун лойиҳасининг 17-моддаси «химер» эмбрионларни тартибга солишга қаратилган.
Бу баҳсли масалалардан бири: агар Франция Миллий мажлиси инсон ҳужайраларини ҳайвон эмбрионига киритишга рухсат беришни истаса, Сенат бунга кучли қаршилик кўрсатади", - дейилади мақолада.
"(...) Бундай тадқиқотлар ҳар нарсани қилиш учун мўлжалланган эмас. Биз уларнинг биотиббий ва ахлоқий мақсад ва вазифаларини яхши биламиз", - дейди француз тадқиқотини мувофиқлштирган, Лиондаги Соғлиқни сақлаш ва тиббий тадқиқотлар миллий институтидан (INSERM) Пьер Саватье. Агар шу машъум 17-модда ўзгаришсиз қолдирилганида эди, одам ҳужайраларини ҳайвон эмбрионига ёки жони организмига киритишга рухсат берилган бўларди. Бошқа томондан, "ҳайвон ҳужайраларини одам эмбрионига киритишдан иборат бўлган тескари парадигмани тақиқлашга ҳаммамиз розимиз", - дейди тадқиқотчи.
"(...) Тўғри, "химера" сўз одамни чўчитиши мумкин. У шернинг танаси, эчкининг боши ва илоннинг думига эга бўлган фантастик жонзот билан боғлиқ тасаввурлар уйғотади. Бироқ тадқиқотчилар учун химера «одамлар томонидан ишлаб чиқилган, турли геномдан иборат бўлган икки хил ҳужайра тури атайлаб аралаштирилган биологик жонзот» ҳисобланади", - аниқлаштиради Пьер Саватье.
"Аслини олиб қараганда, ҳайвон ва одам химераси ўн йилликлар давомида биотиббий тадқиқотлар марказида бўлган ва ҳеч кимни безовта қилмаган. Масалан, тадқиқотчилар саратон биологиясини ва янгича даволаш усуллари самарадорлигини ўрганиш учун сичқонларга одамнинг саратонли ҳужайралари киритилади", - дейди мақола муаллифи.
"(...) Икки янги тадқиқот қачонлардир олинган маймун ва одамнинг биринчи химера эмбрионини таърифлайди. Иккала жамоа ҳам "индуцияланган плюрипотент тана ҳужайралари"дан (iPS-хужайралар) фойдаланган. Оддийроқ қилиб айтганда, бу лабораторияда етук тери ҳужайраларидан олинган ҳужайралар. Улар бошланғич, ихтисослашмаган ҳолатга қайтариш учун генетик қайта дастурланган. Шунда уларда одам танасининг исталган ихтисослашган ҳужайрасига айланиш учун салоҳият пайдо бўлади. Бу қайта дастурлаш унинг ихтирочиси, япониялик Шинья Яманакага 2012 йил тиббиёт бўйича Нобель мукофоти келтирган", - эслатади нашр.
"Бу iPS-ҳужайралар кўпинча 5 кунлик одам эмбрионидан олинган реал эмбрионал тана ҳужайралари (ES-ҳужайралар) билан қиёсланади. iPS ҳам, ES ҳам "плюрипотент" ҳужайралар ҳисобланади: улар тананинг исталган тўқимасига айланиши мумкин", - дейди Le Monde.
"Улар ўхшаш, лекин мутлақ эмас", - таъкидлайди Cell Techs лабораторияси раҳбари Фрэнк Йейтс.
"Қонунчилик нуқтаи назаридан бундай фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга. "ES-ҳужайралар одам эмбрионини бузишни талаб қилади. Уларнинг қаттиқ назорат қилиниши ҳам нормал ҳолат", - таъкидлайди Фрэнк Йейтс. Биоэтика ҳақида амалдаги қонун 2011 йил қабул қилинганди. "Ҳайвон ҳужайраларини одам эмбрионига киритишни аниқ тақиқлайди, - изоҳ беради Пьер Саватье. – Эҳтимол, ЕS-ҳужайра киритишни таъқиқлайди – бу борада ҳуқуқшунослар орасида якдил бир фикр йўқ". Бироқ бу iPS-ҳужайраларга тааллуқли эмас, шу сабабли тақиқланмаган нарса рухсат этилган саналади", - изоҳ беради нашр муаллифи.
"(...) Хуан Карлос Изписуа Бельмонте билан ҳаммуаллифликда Cell журналида чоп этилган тадқиқот майдум ва одам химеризм кўрсаткичлари юқорироқ эканлигини кўрсатади. Бу ишда 2019 йил хитойлик олимлар томонидан таърифланган услубият фойдаланилган: у уруғланишдан сўнг 19 кун давомида макака эмбрионини парваришлашга имкон беради. Ривожланишнинг ушбу босқичида приматларда неврал пластинка шакллана бошлайди – лекн бу фаолият юритадиган асаб тизимига ҳали узоқдир", - деб ёзади LeMonde.
"Тадқиқотчилар 132 та 6 кунлик макака эмбрионларига iPS-ҳужайралар киритдилар. Натижа қуйидагича бўлди: 9-кун эмбрионларнинг ярмидан ортиғи химера эди; 13-кун яна учдан бир қисми шундай бўлди. Сўнгра омон қолган эмбрионлар сони камайди: 19-кун улар учтагина эди. Бундан ташқари, "одам ҳужайралари сони химера эмбрион ҳужайраларининг 5-7%идан ортмайди", - дейди Пьер Саватье.
"Тадқиқотчилар икки турдаги хужайралар ўртасида рўй берадиган суҳбат сигналларини аниқлай бошладилар. Экспериментлар Хитойда ўтказилди; Солк институти биоахборот таҳлилини амалга оширди. "Бельмонтенинг мақсади нима сабабдан чўчқаларда инсон ошқозон ости безини ишлаб чиқариш мумкин эмаслигини аниқлашдан иборат эди, регенератив тиббиёт учун муқаддас Грааль эди", - дейди INSERM одоб-ахлоқ бўйича қўмита президенти Эрве Чнайвейс.
"Le Monde журналида 2021 йил 9 мартда бир гуруҳ тадқиқотчилар (жумладан, Пьер Саватье ва Фрэнк Йейтс) химера эмбрионларни ўрганишнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли натижаларини санаб берди. Бу тадқиқотлар ВРТ [ёрдмчи репродукция] технологияларини такомиллаштириш йўли билан, тиббиёт мақсадларида одам эмбрионларидан «ортиқча» фойдаланишсиз эмбрионал ривожланиш механизмларини тушунишда ёрдам бериши; (...); кимёвий бирлашмалар ёки на терапевтик молекулаларнинг тирик организмдаги одам ҳужайралари учун заҳарлилигини ўрганиши; узоқ муддатли истиқболда трансплантация учун ордам тўқималари ва органларини ишлаб чиқариши лозим эди. Хулоса тариқасида: "Биоэтика ҳақида янги қонун уларни тартибга солиши керак, тақиқлаши эмас".
"(...) Пьер Саватьенинг фирига кўра, ҳайвон эмбрионидаги биронта одам ҳужайраси гаметага (жинсий ҳужайрага) ажралмаслигини кузатиш зарур. Бундан «уларни кесиб ўтиш мумкин бўлмаган учта қизил чизиқ» келиб чиқади: одам танаси ҳужайраларининг ҳайвонлар ташқи кўриниши, гамета ёки мия шаклланишига қўшадиган ҳиссаси. Три таких подводных камня специалист по биоэтике Стэнфорд университети биоэтика бўйича мутахассиси Генри Грили бу учта тўсиқни «Мия, жинсий органлар ва гўзаллик» сўзлари билан ифодалайди.
"(...) Ҳозирги кунда "ҳайвон эмбрионига одам ҳужайраларини кўчириб ўтказиш учун жиддий ахлоқий асослар йўқ, - деб ҳисоблайди Эрве Чнайвейс. – Сенаторлар бу тадқиқотчилик химераларини тақиқлаш истаги билан жиддий чалкашликлар юзага келтирмоқда. Биз инсон ҳужайраларини ривожлантириш ва фарқлаш шартларини тушунишга қаратилган фундаментал тадқиқотлар ҳақида гапирамиз. Улар инсон эмбрион тадқиқотларини ва келажакда инсон болалар туғилиши учун ёрдамчи репродуктив технологияларни тартибга соладиган биоэтика ҳақида қонун билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Иккинчидан, ҳайвон ҳужайраларининг ҳар қандай қўшилишини тақиқлаш ҳақиқатан ҳам ҳозирги нуқтаи назардан қонунийдир".
Манба: Le Monde