Бироқ, Беловежье битими имзоланганидан сўнг бу масала бошқача бўлди. Ушбу битимга кўра СССР ўрнида мустақил давлатлар ташкил топиб, улар ўз ҳудудида жойлашган совет армияси қуролларига эга бўлди. Шундай қилиб, Россиядан ташқари, мос равишда Украина, Беларус ва Қозоғистон ядровий қурол эгаларига айланди.
Ўша пайтлар ядровий қарама-қаршилик ўтмишда қолгандай туюларди. АҚШ ва СССР стратегик қуролларни чеклаш ҳақидаги келишувларга мувофиқ атом қуролларини фаол равишда камайтирарди. Атом қуролларига қараш арзонга тушмасди. Бундан ташқари, уни бир қатор сабабларга кўра қўллаш мумкин эмаслиги барчага маълум эди. Шунинг учун, қонуний савол туғилар эди, охирида фойдасиз бўлиб чиқадиган қуролга эга бўлишнинг нима кераги бор?
Бошқа томондан, Қозоғистон раҳбарияти бундай нуқтаи назарга қўшилмасди. Улар атом қуроли мавжудлигининг ўзи ҳар қандай агрессорни тўхтатиши ва Қозоғистонга минтақавий қудратли давлат мақомини бериши, шунингдек, атом энергетикаси каби муҳим соҳада илмий-техник салоҳиятни сақлаб қолишидан даъво қиларди. Бироқ, Қозоғистондаги атом қуролларини йўқ қилишдан АҚШ ва НАТО ҳам манфаатдор бўлиб, улар бунинг учун катта иқтисодий ёрдам ваъда қилишди.
Қозоғистон раҳбарияти, шунингдек, чет эл инвестициялари оқимининг давлатга кириши эҳтимоли кўпроқ бўлишини тушуниб, тинчликсевар сиёсатни эълон қилади ва унга амал қилади. Акс ҳолда, у атом қуроли билан, лекин пулсиз қолиб кетарди. Натижада Қозоғистон «ядровий тўхтатиб туриш» сиёсатидан воз кечишга қарор қилди ва кўп векторли, ўзаро ишонч ва интеграция сиёсатига ўтди. 1992 йил 22 майда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Совет Иттифоқидан мерос бўлиб қолган ядро қуролидан воз кечишни белгилаб берган Лиссабон протоколига имзо чекди. Аввалроқ, 1991 йилда Семипалатинск полигони ёпилди.
1993 йил 13 декабрда Алмати Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида Шартномага қўшилди. 1995 йил апрелида барча ядровий каллакларни Россияга олиб чикиш якунланди ва 1996 йилнинг сентябрида Қозоғистон ҳудудида барча қитъалараро баллистик ракеталар учирилиши барҳам топди.
Кейинроқ президент Нурсултан Назарбаев Марказий Осиёда ядросиз ҳудуд ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланган шартномага кўра, қатнашчи мамлакатлар минтақада ядровий қурол ва унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқармаслик ва жойлаштирмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2012 йил Қозоғистон бутун дунёда ядровий синовларни тўхтатиш мақсадини кўзлаган АТОМ (Abolish Testing. Our Mission – «Синовларни тўхтатиш. Бизнинг миссия») глобал лойиҳаси ташаббуси билан чиқди. Унинг доирасида Қозоғистон ўз тажрибасида ядровий синовлар атроф-муҳитга қнчалик зарар келтириши ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.
Қозоғистон Эрон билан бешта воситачи давлат, жумладан, АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия ўртасида ядровий битим бўйича музокараларда фаол иштирок этиб, юқори бойитилган қурол мақсадидаги урандан воз кечиш эвазига Эрон атом энергетикаси объектларига табиий уран тақдим этди.
Ҳозир Қозоғистон дунё уран заҳираларининг 25%ига эгалик қилади, ядровий инфратузилма, саноат объектлари ва технологияларига эга. Лекин шунга қарамай, мамлакат «ядровйи қуролга эга энг қудратли мусулмон мамлакат» мақомини олмаган. Ҳукумат бу ҳеч кандай фойда келтирмаслиги, лекин халқаро майдонда ва қўшни мамлакатлар билан муносабатларда жиддий қийинчиликларга олиб келиши мумкин, деб шошилинч қарор қабул қилган.
Қозоғистон, худди минтақадаги бошқа мамлакатлар каби, ўз келажагини фақат тинчликда деб кўради. Гарчи қадимги латин мақолига кўра: «si vis pacem, para bellum – тинчлик истасанг, урушга ҳозирлан» дейилган бўлсада.