loader
Foto

Хитой инсониятнинг ярмининг сувини назорат қилар экан

Биз ҳам, ўқувчиларимиз ҳам бу Тибетда умуман бўлмаганмиз, лекин саёҳатчиларнинг баҳолашича, бу жойлар шу қадар ҳалокатлики, уларнинг олдида Саҳрои Кабир ҳаёт барқ ураётган воҳа бўлиб кўринади. Яъни, тоғлар, даралар, музликлар, қаттиқ совуқ ва сийрак ҳаво бу ҳудудни ҳаёт учун, ҳатто фойдали қазилмалар кавлаб олиш учун умуман яроқсиз ҳолга келтиради. Шунинг учун ҳам кенг жаҳон ҳамжамияти Тибетнинг босиб олинишини сезмаган ва тарихчилар хитойликлар нима учун унга умуман муҳтожлигини, уни Саҳрои Кабир каби квадратларга ажратиб, тинч-тотув яшамаслигини ўйлайди.

Тарихчилар фол очиб ўтиргунча – йиллар, ўн йилликлар ўтди ва ҳатто яқинда бу воқеага бир аср тўлади, бу вақт давомида жуда кўп сувлар оқиб ўтди – том маънода кўп сув оқиб ўтди: кўллар ва дарёлар, жумладан, Лена каби шимолдаги улкан дарёлар қурий бошлади.  

Деярли шундай нарса Евроосиёнинг барча дарёлари, шунингдек, дунёнинг қолган дарёлари билан содир бўлмоқда. Ва барча прогнозларга кўра ва барча башоратларга кўра, вазият ҳар йили ёмонлашади ва охирида кичик дарёлар бутунлай қурийди. Аммо, келинг, Хитой айни пайтда қандай вазиятда бўлишини кўриб чиқайлик.

Расмдан кўриниб турибдики, Покистон, Бангладеш, Ветнам, Лаос, Таиланд каби мамлакатлар ва минтақадги қолган мамлакатлар ҳозирнинг ўзида боши Хитойда жойлашган дарёларга 100% боғлиқ. Ҳатто Ҳиндистон ҳам камида 50%га Хитойда бошланадиган дарёларга, тўғрироқ айтадиган бўлсак, бу дарёлар Хитойда эмас, балки 1950-йилда босиб олинган Тибетда бошланади.

Айни пайтда Хитой уч миллиард одам – яъни инсониятнинг ярми учун келиб тушадиган сувни назорат қилади. Бу сув билан боғлиқ дунё муаммоларини «биллур шар»да кўра олган Хитой Халқ Республикасининг доно асосчилари режаларида бўлганми, ёки у тасодифан содир бўлганми, лекин ҳақиқат шундаки: Хитой дунёдаги сув акцияларининг 50%и эгаси ҳисобланади. Агар хоҳласа, жўмракни ўчиради ва Хитой ҳукумати уларга сакрашни тўхтатишдан қайтмагунча Ҳиндистон ва Покистон халқи сакрайди.

Акциялар олди-сотдиси билан шуғулланган одамлар биладики, агар одамнинг портфелида у ёки бу ташкилот акцияларининг мингдан бир фоиз улуши бўлганда  унинг бу ташкилот хўжайини бўлишга айланиш хаёлига ҳам келмайди. Лекин унинг қўлига бир талай акциялар тушиб қоладиган бўлса, у бутун назорат пакетини қўлга киритсаммикан деб бот-бот ўйлай бошлайди?

Албатта, биз ХХР раҳбариятининг фикрларини ўқий олмаймиз, лекин назорат пакети шундоққина уларнинг оёқлари остида…

Оддий инфографикадан кўриниб турибдики, агар Хитой ўзининг шимолий чегарасини атиги 1000 километр шимолга силжитса, у Евросиё устидан назорат пакетини қўлга киритади. На тундра, на бурятлар ва ёқутлар, на уларнинг ҳисобсиз бойликлари Хитойни қизиқтирмайди. Ўрмон, шимолий денгиз йўли, газ, нефт – булар истиқболли, лекин у қадар кучли эмас. қаҳратон совуқда нефт ва газ қувурлари очгандан кўра Кўрфазда 10 доллардан нефт сотиб олган маъқулроқ. Лекин сув – бошқа масала, нефтдан воз кечиш ҳам, ҳар қандай янги технологиялар ҳам унинг ўрнини боса олмайди. Шу сабабли сувни назорат қиларкан, Хитой бутун материкни назорат қилади ва агарда Рейн қуриб қоладиган бўлса (вазият шунга қараб кетмоқда) – немислар Хитойдан улар томон қандайдир бир «шимолий оқим» ўтказишни ёлвориб сўрайди.

Албатта, биз Хитой ҳукуматининг яширин режалари қандай эканини билмаймиз, лекин уларнинг ўрнида айнан шундай йўл тутган бўлардик, Пекин стратегияларини ишлаб чиқадиган одамлар эса биздан кўра аҳмоқ бўлмаса керак. Шу сабабли дунёда сув билан боғлиқ вазият қанчалик оғирлашса, хитойликлар уч миллиард эмас, 5-6 милларда одмнинг гирибонидан ушлаш учун назорат пакети ҳақида кўпроқ ўйланади. Сув акцияларини харид қилиш ҳақида қарор қабул қилиниши билан чегара устунларини кўчириш ҳаракатлари бошланади, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.