loader
Foto

Қуръон мавзулари: ўн бешинчи оқшом, ўн бешинчи жуз...

Исро воқеаси: "Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир".

Мусо, Нуҳ (а.с) тарихини эслатиш. Бани Исроил тарихи, икки марта бузғунчилиги ва катта туғёни хабари.

“Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги (бузғунчиликнинг) ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборамиз)”.



283-бет

Тўғри йўлга қайтиб, Аллоҳнинг раҳматини олиш.

“Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.”

Куфр келтирганлар азобга дучор бўлиши.

“Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон шошқалоқ бўлгандир.”

Кеча ва кундуз, йиллар адади ҳақида.

Қиёмат кунида амал китоби берилиши

“Ким ҳидоятга юрса, фақат ўзи учунгина ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, фақат ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир жон ўзганинг оғирлигини кўтарувчи бўлмас. Токи Пайғамбар юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз.”

Ўтганлар тарихидан ибрат олиш.



284-бет

Дунёни шошиб истаганга дунё охират эвазига берилиши.

Охиратни итаб қилган ҳаракатлар қабул бўлиши.

Барча одамларга дунё неъматлари берилиши. Дунё афзалликлари даражалари ва охират даражаси, афзаллиги. Ширкдан қайтариш.

“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт”.

Солиҳ ва тавба қиладиганлар. Қариндош, мискин ва кўчада қолганга ҳақини беришлик ва исрофдан қайтариқ. Исрофчилар ношукур банда шайтонга биродар бўлишлари.



285-бет

Мулойим бўлиш, бахил бўлмаслик. Ризқ кенг торлиги Аллоҳдан, У хабардор ва кўриб турибти. Зинодан қайтариқ. Зулм қилиб ўлдирмаслик, етим молини ноҳақ емаслик, тарозудан урмаслик, билмаган нарсага эргашмаслик, ҳис аъзолари масъуллиги, кибр ҳаво бинан ерда юрмаслик. Бу ишларни Аллоҳ ёқтирмайди.



286-бет

Қуръоннинг нозил бўлиши ҳикматлари. Мушриклари ўзларига қиз фарзандни ёмон кўриб, Аллоҳнинг қизлари бор дейишлари. Аллоҳдан ўзга илоҳ бўлиши мумкин эмаслиги. Бутун борлиқ тасбеҳ айтиши. Қуръондан тўсувчи парда, ғилоф қилиниши ва карлик. Сиррий ботил гаплари ва мисоллари фош қилиниши, кофирларнинг қайта тирилишларига ишонмасликлари.



287-бет

Одамлар тош, темир бўлиб кетишса ҳам қайта тириладилар.

“Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир.”

Аллоҳ барча одамларни билади. Довуд (а.с)га Забур нозил бўлгани. Васийла қилувчилар ҳақида. Ҳалок бўлган қишлоқлар(шаҳарлар).



288-бет

Самуд тарихи. Лаънатланган дарахт. Иблис исёни ва муҳлат сўраши.Шайтон инсонларга аскарларини тортиши, моллар ва болаларда шерик бўлиши, ғурликни ваъда қилиши. Лекин Аллоҳнинг ъабд, бандалари устидан Иблиснинг султонлиги йўқ, Аллоҳ вакил экани. Денгизда фазл истаганлар учун Аллоҳ кемаларни юритиши.



289-бет

“Қачон сизни денгизда фалокат тутса, Ундан ўзга илтижо қиладиганларингиз ғойиб бўлур. Қачонки сизга нажот бериб қуруқликка чиқарса, юз ўгирасиз. Инсон ўзи куфрон(и неъмат) қилгувчидир.” Қуруқлик ва денгизликда бўладиган балолардан хотиржам бўлмаслик кераклиги.

Одам болалари азизу мукаррам қилиниб, қуруқлик ва денгиз, бошқа неъматлари берилгани. Қиёмат куни китоби ўнг томонидан берилганлар зулм қилинмасликлари. Кўр-гумроҳлик қилганлар охиратда ҳам аҳволлари аянчли. Мушрикларнинг пайҳамбар (с.а.в)ни тўғри йўлдан буришга уринганлари, Аллоҳ уни собитликда ушалаб залолатдан қутқаргани.



290-бет

Мушриклар пайғамбарни чиқариб юбора олишганда уларнинг устига бало келиб қирилиб кетар эдилар. Чунки бу аввалги пайғамбарлар тарихида қайтариладиган ўзгармас суннат. Фарз ва нафл намози.

Дуо: “Ва сен: «Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», дегин”.

“Ва: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир», дегин”.

“Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас. Қачон Биз инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четга бурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур. Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир», деб айт”.

Руҳ ҳақида савол беришлари, бу Аллоҳнинг иши эканлиги. Ваҳий Аллоҳнинг хоҳишида эканлиги ва ўзга вакиллар Унга қарши топилмаслиги.



291-бет

Унинг ваҳийи марҳамати ва фазлу карамидандир.

Қуръонга ўхшаш бирон нарса ҳеч ким келтира олмайди. Кофирлар моддий мўжиза талаб қилиб, имон келтиришларига шарт қўйишлари. “Сен: «Роббим пок бўлди. Мен фақат башар Пайғамбардан бошқа нарса эмасман», дегин”.

Аллоҳнинг элчси одамдан эмас фаришта бўлишини ҳам кофирлар талаб қилиб куфрларига баҳона қиладилар. Бундай даъволар Аллоҳнинг Ўзига хавола қилинади, У ҳаммасига гувоҳ, хабардор, кўриб турибти.



292-бет

Ҳидоят Аллоҳники, кимни хоҳласа адаштиради. Кофирлар қиёматда аҳволи даҳшатли эканлиги. Улар Аллоҳнинг яратувчи эканлигини билар эдилар.

Инсоннинг бахиллиги.

Мусо (а.с)га келган 9 мўжиза, Фиръавн уни сеҳргарликда айблайверди. Мусо (а.с) Фиръавннинг ҳақиқатни билишини фош қилиши ва унинг ҳалокати хабарини бериши. Фиръавн ва унинг қавми сувда ғарқ бўлиши. Бани Исроилга макон берилиши ва Қиёматда ҳисоб-китоб учун тўпланишлари.



293-бет

“Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Биз сени фақат хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик, холос. Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб туширдик.”

Аллоҳнинг Китоби қироат қилинганда сажда қилиб, дуо қилишлари.

Аллоҳнинг гўзал исмлари билан дуо қилиш. Намозни баланд овоз ёки махфийлик ўртасидаги товуш билан ўқиш.

“Сен: «Ҳамд бўлсин, фарзанд тутмаган, мулкда шериги бўлмаган ва хорликдан қутқаргувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга», дегин. Ва Уни мутлақо улуғла!”

Каҳф сураси

“Ўз бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин.”

Азобдан огоҳлантириш, мўминларга жаннатни башорат қилиш. Аллоҳнинг боласи бор дейдиганларга огоҳлантириш.



294-бет

Мушриклар ва уларнинг аждодларида илм бўлмай кўп ёлғонларни тарқатишади, улар пайғамбарнинг таасуфи ва ғамгин бўлишига арзиймайдилар. Ер юзидаги гўзалликлар синов учун. Қаҳф аҳли қиссаси.

“Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар.” Йигитлар қулоқларига парда урилиб ухлатилишлари ва бир неча йилдан сўнг уйғонишлари. Улар тавҳид аҳли эдилар, ширк зулмидан нажот истадилар.



295-бет

Қаҳф-ғорда йигитлар паноҳ топишлари, ғорнинг сифати, йигитларнинг уйқудаги ҳаракатлари, итнинг ётиши. Йигитлар уйғонишганда хавотирлари.



296-бет

Қаҳф аҳлининг узоқ йиллик уйқуси имонга келган шаҳар учун мўжиза бўлгани, қайта тирилишга ишора экани. Шаҳарликлар бу йигитларга эҳтироми. Йигитлар адади.

“Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема. Магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин”.

“Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар. Сен: «Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир. Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир. У зот нақадар яхши кўргувчи ва яхши эшитгувчи зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дегин. Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан.”



297-бет

Дуо ва сабрга тарғиб, нафсга эргашганлар ва зикрдан ғофиллик қилганлар ортидан эргашмаслик. Имон келтириш ва келтирмаслик хоҳиш билан эканлиги, куфрнинг жазоси ва имон келтирганларнинг гўзал мукофоти. Икки киши ва икки боғ қиссаси. Дунёси кўплиги билан мақтанган киши ҳақида.



298-бет

Мол дунёси билан мағрурлик ўзига зулм экани. Иккинчи кишининг огоҳлантириши ва гўзал насиҳати. Мағрурнинг мулкига бало келиши, ёрдам бўлмаслиги ва унинг афсусланиши. Ҳақ нустар Аллоҳникидир.

“Уларга ҳаёти дунёнинг мисолини келтир. У Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган зотдир”.



299-бет

“Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир.”

Бирон киши қолмай қиёматда Аллоҳ олдида саф тортиб туриши. Китоб бўйича зулмсиз ҳисоб-китоб бўлиши, жиноятчилар бундан дахшатга тушиши.

Фаришталарга амр. Жинлардан бўлган иблис Одамга сажда қилмагани. Одамлар Аллоҳни қўйиб шайтон ва унинг зурриятларини дўст тутишлари ҳақида таажуб зеро шайтон инсонларга ҳақиқий душмандир, улар яратилишда гувоҳ ҳам, Аллоҳга ёрдамчи ҳам эмаслар. Жиноятчилар албатта ишонмаган нарсалари – дўзахни кўрмасдан қолмасликлари.



300-бет

Қуръондаги турли масаллар. Одамлар қадимдан тортишувчан, улардан баъзилари ҳидоятга келмаслиги ва уларни азоб тутишини пойлашлари. Пайғамбарлар огоҳлантирувчи ва башорат қилучилардир, кофирлар эса ботил ила мунозара ва истеҳзо қилиб ҳаққа қарши чиқишлари. Ўзига зулм қиладиганлар баёни, уларнинг муҳлати аввалги шаҳарлар таихи каби.

Мусо (а.с) хизматкори билан ўзидан илмлироқ кишини топиш учун икки денгиз туташган жойга сафар қилиши. Саватдаги балиқ.



301-бет

Икки ҳамрох тушликда балиқни эслашлари, уни қидириб, илмли кишини топишлари. Мусо (а.с) шогирд бўлишни сўрайди. Илмли киши Мусо (а.с) илмга сабр қила олмаслиги ҳақида огоҳлантради ва савол бермасликни шарт қўяди. Кема тешилганида ва боланинг ўлдирилишида Мусо (а.с) саволлари ва танбеҳ олиши ва узр айтиши.