Шу нуқтаи назардан қараганда, «Ислом мўъжизаси» ҳақида бошқа бир тарихий ва маданий ҳодиса «Юнон мўъжизаси» каби гапириш мумкин. Дарҳақиқат, биз «Ислом мўъжизаси» деб атаган нарса тамаддун тарихида «Юнон мўъжизаси»ни ўзлаштириш билан бошланди. Аммо «Юнон мўъжизаси»нинг ўзи ҳам ҳеч нарсадан (ex nihilo) пайдо бўлиб қолмаган. Юнонларнинг фалсафаси ва илмига Милетда ва Кичик Осиёнинг Миср ва Вавилон билан бевосита алоқада бўлган бошқа шаҳарларида асос солинган. Фалес математикаси ва Пифагорнинг фалсафасига Миср ва Шарқнинг таъсири бегона эмас эди. Афлотуннинг Мисрга сафари ҳақида маълум. Кўринишидан, у ўз академиясини очиб, Шарқ томонда дарвоза очди. Афлотун яхшилик руҳи билан биргаликда дунёни бошқарадиган ёвузлик руҳининг мавжудлигини тан олади. Бу унинг дунёқарашига Заратуштра таълимотларининг таъсирини кўрсатади. Демокрит – «атомистик фалсафа»нинг отаси – Ҳиндистонга ва бошқа шарқ мамлакатларига саёҳат қилган. Аристотел Александр Македонский билан мулоқот қилишдан олдин Кичик Осиё ва Шарқ билан алоқаларни ўрнатган. Эпикурчилар ва стоиклар тўғрисида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Юнон фалсафасини соф юнон даҳосининг маҳсулоти сифатида таснифлаш мумкинми? Қадимги юнонлар кўп жиҳатдан ўзларини Шарқ олдида қарздор деб ҳисоблашган. Аммо ўша даврдаги «юнон» ва «шарқий» фикрлаш услублари ўртасидаги асосий фарқ илмий тафаккур объектлари эди. Миср ва Вавилонда математика ва астрономиянинг ривожланиши ҳаётий эҳтиёжларни: савдо ва қишлоқ хўжалигини қондириш билан боғлиқ эди. Қадимги юнонларнинг фан ва фалсафага муносабати унчалик амалий эмасди. Бу билимга бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилганди. Афлотуннинг «Республика» асарида келтирган баёноти, финикияликлар ва Миср руҳи фойда олишни исташар экан, юнон руҳи билим олишга интилиши маълум. Айнан шу қизиқувчан фикр «Юнон мўъжизасининг» манбаи бўлди. Бу «Ислом мўъжизаси» ва кейинчалик Европа Уйғониш даври учун асос бўлган билимга нисбатан қизиқишга хизмат қилди.
«Ислом мўъжизаси» деб номланувчи ҳодисанинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи мусулмонларнинг Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муносабатлари ва кўрсатмаларидан келиб чиқадиган илмга бўлган иштиёқ эди. Маълумки, Аббосийлар ҳукмронлиги даврида кўплаб олимлар, табиблар ва таржимонлар пайдо бўлган. Табиий равишда уларнинг этник келиб чиқиши ҳақида савол юзага келади. Шу муносабат билан таниқли олим-тарихчи Ибн Халдуннинг (732–808) жавобини ишончли, деб ҳисоблаш мумкин. «Илмий оламнинг аксарият вакиллари Ажамдан («араб бўлмаганлар», асосан, эронликлар) келиб чиққан», деб ёзади олим. Ислом тамаддунининг ривожланиш даврида тиббиёт, астрономия ва фалсафа бўйича кўплаб муҳим асарлар араб тилида ёзилган бўлиб, уларнинг муаллифлари мусулмон бўлмаган эдилар. Булар сабиа, яҳудийлар ва насронийлар каби муаллифлар эди. Шунга қарамай, биз уларнинг асарларини исломий эмас деб ҳисоблай олмаймиз. Этник араб бўлмаган муаллифларнинг ўзларини "ажам" деб таснифламаслик керак, чунки Аббосийлар даврида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан Хоразм, Фарғона, Фароб, Синд ва бошқа ҳудудларда ислом тарқалишидан олдин бирон бир илмий фаолият бўлмаган. Илмий изланишлардаги бу исломий кўтарилиш натижаларини фақат битта алоҳида олинган халқ ёки битта ҳудуд билан боғлаб бўлмайди. Нима бўлганда ҳам, мусулмонларнинг бу соҳадаги ютуқлари турли ғояларга нисбатан қатъият ва бағрикенглик билан белгиланади. Албатта, ушбу икки тоифали олимларга бўлган эҳтиёж Аббосий халифа ал-Мансур ва унинг биринчи ворислари табиблар ва астрономларни алоҳида рағбатлантириш учун туртки бўлди. Ривоятларга кўра, ал-Мансур касалликни даволаш учун Гонди Шапур (таниқли илмий марказ, Сосонийлар шоҳи Шапур I томонидан асос солинган) доктор Жиржис ибн Бухт Йишони касалликдан даволаш учун таклиф қилган. Ҳорун ар Рашид оғирлашган бош оғриғини даволаш учун, отаси билан бир хил исм-шарифда бўлган, Бухт Йишо билан аталган ушбу эронлик шифокорнинг ўғли ёрдамига мурожаат қилган. Иккала халифа ҳам ушбу шифокорларни рағбатлантириш учун кўп ҳаракат қилдилар ва уларга ҳурмат кўрсатдилар.
Шунга ўхшаш эҳтиёжлар юнонларга ҳам хос бўлиб, уларнинг маълум даражада тиббиёт, математика ва астрономия каби фанларга муносабатини белгилаб берган. Юнонлар ҳам, мусулмонлар ҳам илм-фанга бўлган муносабатларда уларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш билан чекланмаганлар. Илмга бўлган иштиёқ уларни илмий билимларнинг кенг доирасига киришишга мажбур қилган. Соғликни сақлаш ва жиддий касалликларни даволаш зарурати мусулмонларни ҳинд ва юнон тиббиётига мурожаат қилишга мажбур қилган. Юлдузларнинг жойлашиши, маълум бир қулай ёки ноқулай даврларнинг самарадорлигига ишониш, шунингдек, вақтни аниқлаш зарурати уларни астрономия ва тақвимларга мурожаат қилишга мажбур қилган.
Юнонистон илм-фани ҳам мутлақо холи бўлмаган дунёвий эҳтиёжлардан ташқари, билимга бўлган қизиқиш ва иштиёқ кучли рағбат деб ҳисобланар эди. Аббосий халифа Маъмуннинг юнон файласуфлари китобларини таржима қилишга бўлган қизиқиши диққатга сазовордир. Юнон китобларини олиш учун у ўз вакилларини Византия императори Леон Армани (813–820) саройига юборган. Унинг номидан Ернинг майдонини ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилди, дунё харитаси тузилган бўлиб, унинг тавсифи Х асрнинг машҳур тарихчиси Масъудий ўзининг «Ат-Танбиҳ Вал Ашраф» китобида берилган. Ибн ал-Фақиҳнинг (9-10-асрлар мусулмон географи, «Китоб ал-Булдан» (Шаҳарлар ҳақида китоб) муаллифи) сўзларига кўра, араб саёҳатчиси Умар ибн Ҳамза Византияда бўлган пайтида кузатилган ва тасвирланган ҳайратланарли воқеалар Халифа Мансурнинг кимёга бўлган қизиқишини тасвирлашни уйғотди.
Ибн Хурдадбех (IX аср мусулмон географи) ривоятига кўра, Халифа ал-Васиқ (833–842) қизиқувчанлиги туфайли, астроном Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийни бир гуруҳ одамлар билан Византияга, ривоятларга кўра, «асҳоби-қаҳф» дафн этилган ғорнинг манзили тўғрисида тадқиқотлар ўтказиш учун юборган (Қуръон «Ал-Каҳф» сурасида эслатиб ўтилган, етти тақводор ёшлар ғорда яшириниб, Аллоҳдан марҳамат ва раҳм сўрашган. Европаликларнинг тасаввурларига кўра, бу етти ўсмир, насронийларни таъқиб қилган Рим императори Киоснинг (249-251 йй.) ғазабидан қўрқиб, ғорда яширинганлар ва бу ғорнинг кириш-чиқиш жойлари беркитиб ташланган. Улар 157 йил давом этган мўъжизавор уйқудан кейин уйғонишган ва ажойиб ўзгаришларнинг гувоҳи бўлишган). Ривоятларга кўра, насронийлар императори ҳам ушбу илмий ҳаракатга ҳисса қўшган ва Хоразмий ғорда зарур тадқиқотлар олиб борганидан сўнг халифага ўз ишининг натижаларини хабар қилган. Худди шу халифа олим ва таржимон Салом бошчилигидаги бир гуруҳни халифаликнинг шарқий чегараларидан ташқарида афсонавий Яжуждан ҳимоя қилувчи деворни текшириш учун юборган. Бир аср олдин, Мусаллама ибн Абдулмалик исмли яна бир олим Искандар Мақдунийнинг Зулмат ғорига йўл топишга ҳаракат қилди. Ривоятларга кўра, у машъаланинг ўчиб қолишини ёмон белги сифатида қабул қилган ва ўз режасидан воз кечган.
Буларнинг барчаси, айниқса, аниқ амалий фойда бўлмаган жойларда, мусулмонларни номаълум нарсаларни кашф этиш ва билиш истаги ҳақида баён қилади. Мусулмонлар ўз диққатини уларни кўриб чиқиш ва ўрганиш пайтида амалий фойда бўлмаган фалсафа, мантиқ, калом ва тарих масалаларига қаратишди. Шундай қилиб, фақат холис қизиқишгина Берунийда ҳинд фанлари ва маданиятининг ҳолати тўғрисида кенг маълумот тўплаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш, шунингдек «Ҳиндистон тўғрисида» китобини ёзиш истагини уйғотди. Билишга интилувчанлик Масъудий ва бошқа ислом саёҳатчилари ва географларининг изланишлари ва тадқиқотларида асосий ундовчи восита эди. Ушбу тадқиқотларнинг баъзилари амалий фойда келтирди, аммо умуман олганда, илм-фанга бевосита фойда келтирмайдиган тадқиқотлар, дунёнинг барча мамлакатларида бўлгани каби, мусулмон дунёсида ҳам маъқулланмас эди. Мусулмонлар орасида билимнинг асосий стимули ва ҳаракатлантирувчи кучи юнон ва ҳинд олимларининг назарий ишланмаларига бўлган қизиқиш эди. Таъкидлаш мумкинки, айнан шундай билимларга интилиш Ёқубий ва Масъудий каби олимларда қадимги тарихга қизиқиш уйғотган. Аббосийлар даврида у нафақат тиббиёт ва астрономия бўйича китобларни ҳинд тилидан араб тилига таржима қилиш учун стимул бўлди, балки кейинроқ мусулмонларнинг Хитой ва Европа маданиятига эътиборини ҳам жалб қилди.
Рашидаддин Фазлуллоҳ (Эронда туғилган, сарой табиби ва кейинчалик мўғул ҳукмдорларининг вазири) каби олимларнинг саъй-ҳаракатлари, Хитой маданиятининг тарқалишига олиб келмаган бўлса ҳам, ҳар ҳолда Хитой деворидан ташқарида ҳам илм-фан соҳасидаги янги ҳодисаларни ўрганишга мусулмонларнинг қизиқишини намойиш этди. Аббосийлар халифаси Маъмунни юнонларнинг китоблари билан танишиш учун ўзларининг вакилларини Византия императори саройига юборишга мажбур қилган нарса бу билимга бўлган қизиқиш эди. Бир пайтлар Маъмун геометрия билан таниш насроний бир асирнинг ҳикояларидан, Леон исмли таниқли геометрия ўқитувчиси Константинополда муҳтожликда яшаётганидан хабар топди. Халифа Леонга хат ёзди ва бу хатни етказиб беришни шу маҳбусга буюрди ва бунинг учун уни озод қилишни ваъда қилди. Мактубда Маъмун олимни ўз саройига таклиф қилди. Олим Византиянинг таниқли аристократига хатни кўрсатди. Миш-миш императорга этиб борди ва Леон шу тариқа машҳур бўлди. Император уни энг муҳим черковлардан бирида мактабга ўқитувчи қилиб тайинлади ва халифанинг таклифини қабул қилишни тақиқлади. Маъмун олимнинг Боғдодга келмаслигини англаб, у билан ёзишишни бошлади, математика ва астрономияда бир қатор саволларга жавоб беришни сўради. Олим кенг қамровли жавоблар берди ва халифа бу жавобларга қизиқиб, императорга мурожаат қилиб, олимни вақтинча Боғдодга юборишини илтимос қилди. Император рози бўлмади ва Леонни Салоникида епископ этиб тайинлади.
Тўғри, ислом манбаларида ушбу воқеага ишора йўқ ва Леоннинг математикага оид ишлари унчалик аҳамиятли эмас. Аммо бу ҳикоя, жуда кўп муболаға бўлишига қарамай, мусулмонларнинг юнон фанига бўлган қизиқиш даражасини кўрсатади. Буюк Карл ўз мамлакатида бир неча саводли одамни топа олмаган бир пайтда, Маъмун саройида мусулмонлар Афлотун, Аристотел, Евклид ва Галеннинг асарларини ўрганишган, ернинг айланасини ўлчашган, фалсафий қарашлар, Ер қатламлари ва самовий жисмлар муаммолари бўйича тадқиқотлар ва илмий мунозаралар олиб боришган.