«Жаноза намози пешинда ар-Риёд шаҳридаги ал-Рожа масжидида бўлиб ўтди ва у ал-Насим қабристонига дафн қилинди».
Шайх Мишари Ал-Афасий, қувайтлик қори ҳам машҳур шайх хотирасига кўзига ёш олди.
«Биз ҳаммамиз «Мўминлар қалъаси» китобининг муаллифи шайх Саид бин Ваҳф ал-Қаҳтоний олдида қарздормиз. Мен Аллоҳ уни раҳматига олсин деб чин дилдан дуо қиламан ва унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман», - деб ёзди у Twitter да.
Марҳум шайх ҳижрий 1371 (мелодий 1951) йил Ал-Эрин, Қаҳтон қишлоғиа таваллуд топган. У Саудия масжидларидан бирида имомлик қилган. 80 дан ортиқ китоблар муаллифи бўлиб, бу китобларнинг энг машҳури - «Мўминлар қалъаси» дунёнинг 40 дан ортиқ тилларига таржима қилинган.
«Мўминлар қалъаси» бугунги кунда мусулмонлар дунёсида энг оммавий китоблардан бири саналади. Миллионлаб мусулмонлар учун бу Исломни қабул қилгани ёки Исломга амал қила бошлаганидан кейин улар қўлига олган илк китоблардан бири бўлиб, эҳтимол, бу борада имом Нававийнинг «Ал-Азкор» каби мумтоз китобларидан ҳам ўзиб кетган ҳолда дунёда одамлар унга қараб ҳар куни дуо ўқийдиган ва зикр қиладиган энг оммавий китоб ҳисобланади.