loader
Foto

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси Фаластин бўйича резолюция қабул қилди

Туркия ҳам қўллаб-қувватлаган ҳужжат Исроил ва бошқа бир қатор давлатлар, жумладан АҚШ ва Буюк Британиянинг қаршиликларига қарамай қабул қилинди.

"Исроилнинг сўнгги ҳужумлари яна касалхоналар, клиникалар, шифокорлар ва беморларни нишонга олди", деди Туркиянинг БМТнинг Женевадаги ваколатхонасидаги элчиси Садик Арслон йиғилишдаги нутқида.

Фаластин халқи кўплаб соҳаларда, шу жумладан соғлиқни сақлаш соҳасида жиддий муаммоларга дуч келмоқда, деди у.

Дипломат резолюция лойиҳасига қарши чиққан мамлакатларни танқид қилиб, уларнинг вакилларига Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида юз берган сўнгги воқеалар пайтида юзлаб фаластинликлар ўлдирилганлигини эслатди.

Резолюция 83 та овоз олди, 14 та қарши, 39 та давлат овоз беришда бетараф қолди.

Жазоир, Андорра, Баҳрайн, Куба, Миср, Индонезия, Ироқ, Иордания, Кувайт, Ливан, Ливия, Малайзия, Мавритания, Марокаш, Покистон, Фаластин, Қатар, Сан-Марино, Саудия Арабистони, Судан, Жанубий Африка, Сурия Араб Республикаси, Тунис, Туркия, БАА, Венесуэла ва Яман резолюция ташаббускорлари бўлди.

Резолюцияга қарши овоз берган мамлакатлар қаторига Исроил, Австрия, Австралия, Бразилия, Камерун, Канада, Колумбия, Чехия, Германия, Гондурас, Венгрия, Буюк Британия ва АҚШ кирди.

Резолюцияга қарши чиқувчилар ўз позицияларини у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сиёсийлашишига ҳисса қўшиши билан оқлашди.