loader
Foto

Жаҳон сиёсати энг заифлар ҳисобигами?

"Баб ал-Ҳаво чегара пункти орқали Туркия-Сурия чегарасидан ҳар ой юзлаб, баъзида эса минглаб юк машиналари ўтади. Уларнинг юки одатда Суриядаги муҳтожлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, шунингдек, дезинфекция воситаларидан иборат. Лекин тез орада Баб ал-Ҳаво бу ёрдамнинг катта қисми учун ёпилиб қолиши мумкин. "Миллионлаб одамлар ҳаёти шу билан боғлиқ", - деб огоҳлантиради Туркиядан Care ташкилоти ишини мувофиқлаштирувчи Шерин Ибрагим".

"Бир неча ҳафта давомида Care ташкилоти бошқа гуманитар ташкилотлар билан бирга Баб ал-Ҳаво очиқ қолиши учун ҳаракат қилиб, бор кучини сафарбар қилмоқда. Ахир БМТ чегараларо ёрдам билан фаол шуғулланиши учун унга 2014 йилдан бери амал қиладиган ва Нью-Йоркда шанба кунидан кечикмасдан узайтирилиши лозим бўлган Хавфсизлик Кенгашининг мандати керак. Бироқ Россия бунга қаршилик кўрсатиш ва мандатни узатирмаслик билан таҳдид соляпти", - дейди нашр.

"Гарчи Сурияда жанговар ҳаракатлар асосан якун топган бўлсада, Идлиб ва унга туташ вилоятлар Сурия ҳукумати назоратидан бўйин товлашда давом этяпти. БМТ маълумотларига кўра, мамлакатнинг режим назорати остида бўлмаган шимолий-ғарбий кисмида 4 миллионга яқин киши яшайди", - дейилади мақолада.

"Барча муҳтожларни энг зарур нарсалар билан таъминлаш – логистика учун катта қийинчиликдир. Экспертлар "кўп миллионли чегара архитектураси" ҳақида гапирмоқда. Агарда у қулайдиган бўлса, "миллиондан ортиқ киши озиқ-овқат, COVID-19дан вакцина, дори-дармонла ва бошқа инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум бўлади", - дейилади бир нечта гуманитар ташкилотнинг қўшма огоҳлантиришида. Улар бошқа чегара пунктлари ҳам БМТ ёрдамини етказиб бериш учун очилишини талаб қилмоқда".

"Агар БМТ тизими ишламай қўйса, майда ташкилотлар ишни уддалай олмайди. Дамашқдаги ҳукумат улар устидан ҳам назоратга эга бўлмаган бошқа учта чегара пункти Россиянинг талаби билан ёпилган. Баб ал-Ҳаво – БМТ у орқали ишлашни давом эттириши мумкин бўлган охирги назорат-ўтказиш пунктиди".

"Россия ҳукуматининг таъкидлашича, 2014 йил БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўша пайтлар суриялик исёнчилар томонидан назорат қилинган ҳудудларга у ердаги одамларга ёрдам беришни таъминлаш учун тўртта пунктни очиш ҳақида қарор қабул қилганидан бери Суриядаги вазият ўзгарди. "Сурия ҳукумати мамлакатнинг катта қисми усидан назоратни тиклади", - дейилади БМТ қошидаги Россия ваколатхоасининг баёнотида. Шу сабабли чегаралараро ёрдам, Россиянинг фикрига кўра, Сурия суверенитетини бузади. Барча зарур таъминотлар пойтахт Дамашқдаги ҳукумат орқали амалга оширилиши керак, дейилади баёнотда. "АҚШ Сурия суверенитетини бузишни талаб қилмоқда", - яқинда Баб ал-Ҳаво чегара пункти мавзуси туфайли Russia Today да шундай сарлавҳа пайдо бўлди".

"Канал Сурия ва Россия ҳукуматлари томонидан фойдаланиладиган яна бир далил келтириб ўтади: масаалн, Russia Today Сурия ташқи ишлар вазири Фейсал Мидадга ўз фикрини батафсил баён қилишга имкон берди. Унинг таъкидлашича, Баб-ал-Ҳаво орқали БМТ ёрдами «террорчи гуруҳларга ёрдам кўрсатиш ва уларга Сурияга қарши террористик урушни давом эттириш учун барча зарур ресурсларн тақдим этишга навбатдаги уриниш» бўлади.

"Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, Идлиб шаффоф бўлмаган маҳаллий ҳокимият бошқаруви остида. У хусусан, АҚШ томонидан террорчи ташкилотлар қаторига киритилган "Хайят Тахрир аш-Шам (HTS) исломий гуруҳнинг сиёсий қўли ҳисобланади. Туркия ҳам HTS ни шундай деб хисблайди, лекин шу билан бир пайтда гуруҳ билан яхши алоқаларни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бир пайтда, HTS мўътадил позиция намойиш этади, лекин бу гуруҳнинг айрим қисмлари ал-Қоиданинг Сурия бўлинмасидан чиққан. HTS Баб ал-Ҳаво пунктини Сурия томонидан назорат қилади".

"Бироқ Идлиб ишлаётган гуманитар ташкилотлар Россиянинг ёрдамни тўлиқ Дамашқ режими орқали йуналтириш таклифини асосли муқобил вариант ҳисобламайди. "Бугунги кунга келиб, Суриянинг шимолий-ғарбий қисми орқали биронта инсонпарварлик ёрдами муваффақиятли етказиб берилмади, - хабар қилади TAZ Халқаро қутқариш қўмитасида. – Олий даражадаги музокараларга қарамай, БМТ томонидан 2020 йил мартида таклиф қилинган Идлибга етказиб бериш тасдиқланмаслиги мумкин".