«Бизнинг ўта яқинлигимиз ва Хитой билан муносабатларимиз туфайли биз Хитой версиясини қабул қиламиз», - деди ўтган ҳафта Покистон бош вазири. У Хитой компартияси 100 йиллиги нишонланган кун икки мамлакат ўртасида қалин алоқаларни таъкидлаб ўтди.
Хитой расмийларининг брифингидан кейин Хитой ҳукумати эртагидан қониққан Имрон Хоннинг айтишича, Шинжондаги ҳақиқий шароит ғарб ОАВ ва ҳукуматлари тасвирлаётган ҳолатдан жиддий фарқ қилади.
«Бизнинг Хитой расмий шахслари билан алоқаларимиз, бу Шинжонда рўй бераётган воқеалар версияси, ғарб ОАВ ва ғарб ҳукуматларидан эшитаётган версиядан тўлиқ фарқ қилади», - қўшимча қилди Хон.
Ўтган йили Имрон Хон Франция президенти Макрон билан оғзаки уруш бошлаганда, Исломобод Европа Иттифоқидан чет эл инвестициялари истиқболлари ва савдо алоқаларини таваккалга қўйганди.
Французлар етакчиси Charlie Hebdo журналининг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни масҳара қилувчи карикатуралар чоп этиш ҳуқуқини ҳимоя қилиб чиққач, уни Исломга ҳужумда айблаган эди.
Хон аҳоли таркибида мусулмонар кўпчиликни ташкил қиладиган мамлакатлар етакчиларига мурожаат қилиб, улардан «бир жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, мусулмон бўлмаган давлатларда ўсиб бораётган исламофобияга қарши туриш»га чақирганди.
Гарчи мамлакат иқтисодий босим остида турган бир пайтда дунёда мусулмонларни ҳимоя қилиш йўлидаги бу жасур (кўпчиликка шундай бўлиб туюлганди) позицияни кўплаб мусулмонлар олқишлаган бўлсада, Исломобод уйғур-мусулмонларга нисбатан ҳужжатлар билан тасдиқланган зулм ҳолатлари ҳақида сукут сақлаяпти.
Покистон бундай позиция танлаган ягона мусулмон мамлакат эмас. Пекин билан чуқур стратегик ва иқтисодий алоқаларга эга бўлган ҳар бир мамлакат амалда шундай йўл тутди.
Бир нечта мусулмон мамлакат, жумладан, Форс кўрфази мамлакатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлгай айрим давлатлар Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» мегалойиҳасида марказий рол ўйнамоқда
Пекин билан йирик савдо ва ишбилармонлик алоқаларига эга бўлган бу мамлакатлар сиёсий масалалар бўйича Хитой позициясига қарши чиқиш ниятида эмас.
Шу билан бир пайтда, Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари қатор жазолаш чоралари, жумладан, Хитой томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ санкцияларни якунламоқда. Шундан кейин кўп ўтмасдан Пекин жавоб зарбаси берди ҳамда 4 та ташкилот ва 10 кишига нисбатан санкциялар жорий қилди.
Шунга қарамасдан, Хитой ва Покистон тенгламаси ўзгармасдан қолмоқда.
Хитой ва Покистоннинг стратегик алоқалари
Ўтмишда Хитой-Покистон алоқалари асосан мудофаа ва сиёсий масалалар билан боғлиқ бўлган, лекин айнан 2013 йил ташкил килинган Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги (ХПИЙ) иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлади.
Ҳозирги пайтда Исломобод нафақат Пекин билан стратегик алоқаларга эга, балки Покистон орқали ўтадиган «Бир камар – бир йўл» ташаббуси байроқдор бўлиб турибди.
Қиймати 60 миллиард доллар бўлган Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги BRI олтита йўлаги орасида қурилиши якунига етай деб қолган йўлак ҳисобланади. Олти йил олдин қурилиши бошланган ХПИЙ катта геосиёсий аҳамиятга эга, чунки токи кўпроқ сонли йўлаклар пайдо бўлмагунча, бутун дунёда BRI лойиҳа муваффақиятининг рамзи бўлиб қолаверади.
Дастлаб инвестицион портфел 46 миллиард доллардан иборат бўлган, сўнгра 60 миллиард долларга етказилган. Аммо Пекин фақат маблағларнинг бир қисмини инвестиция қилган, чунки лойиҳа кутилганидан секинроқ ҳаракат қилган.
Охирги маълумотларга кўра, ишлаб чиқиш босқичида турган лойиҳалар 28 миллиард долларга, айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳалар эса 12 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда. Амалга оширилган лойиҳалар 13 миллиард доллар баҳоланди.
ХПИЙ 2-босқичи якин кунларда бошланиши сабабли ишлаб чиқариш ҳажми асосида ишлаб чиқиш ҳали йўқ ва бугунги кунда 10 дан кам Хитой-Покистон қўшма корхонаси мавжуд. Хитой билан икки тарафлама савдо кўплаб тўсиқларга учрамоқда, чунки икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар кам, покистонликлар эса ишбилармонлик визалари олиши қийин кечади.
Бироқ ХПИЙ охир-оқибатда амалга оширилади, деди RFE / RL га Карнеги фондида тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Филиппо Бони.
«ХПИЙда муаммолар кўп, лекин ишлар давом эттириляпти, Хитой Покистонга пул киритган ва ишонч билдирган, ХПИЙда тараққиёт «Бир камар – бир йўл» ташаббусининг кенгроқ ҳолати ҳақида муҳим сигнал ҳисобланади».
Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликдан ташқари, Имрон Хон Хитой бошқарув тизимини – яъни, ҳамма нарсани ўз номи билан атайдиган бўлсак, бир партияли коммунистик диктатурани ҳам кўкларга кўтариб мақтади.
Уни ғарб демократиясига мос келадиган «муқобил вариант» ва «ноёб модел» деб атаган Хоннинг таъкидлашича, «бизнинг жамиятимизда ва ғарб демократияларида ўзгаришларга эришиш қийин, чунки биз қоидалар ва қарорлар билан боғланганмиз, режалаштириш эса фақат беш йил олдинга қатъий ҳисоблаб чиқилади».
Охирги олти йил давомида ХПИЙ Пекинга Покистонга булган таъсирини кучайтириш имконини берди ва Имрон Хондан Хитой томон мафкуравий бурилишни кутса ҳам бўларди (умуман олганда, у Британия элитаси билан боғлиқ — конспирологларга саломлар).
«Биз анча фаол ўтиш жараёнини гувоҳи бўлмоқдамиз, чунки Хитой давлатларнинг бошқарув тизимини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда», - деди яқинда RFE / RL га Осиё тадқиқотлари миллий бюроси илмий ходими Надеж Ролланд.
«Ҳали ҳаммаси амалга оширилмаяпти, аммо келажак учун қурилиш блоклари қандай қўйилаётганини кўришимиз мумкин».
Айни пайтда АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши билан Покистонда ва Хитойнинг яқин атрофларида геосиёсий ўзгаришлар юз бермоқда. «Муқаддас жой ҳеч қачон бўш бўлмайди» деганларидек, бу бўшлиқни Хитой эгаллаб олиши хавфи бор.
Байден маъмурияти ҳокимияти тепасига келганидан буён, Исломобод ва Вашингтон ўртасида олий даражада мулоқотлар бўлмаганди. Америкалик юқори мансабли амалдорлар зарур бўлган ҳолларда Покистон фуқаролик ёки ҳарбий раҳбарияти билан боғланарди, холос. Бундай шароитларда Покистон, табиийки, кўпроқ Хитойга боғлиқ бўлади.
Лекин шунга қарамай, Исломобод Пекин ва Вашингтонни мувозанатга келтириш истагида, чунки икки ўт орасида ёниб кул бўлишни истамайди.
Шуниси қизиқки, бу яқинда қуролли кучлар ва разведка юқори мансбадор вакиллари томонидан Покистон парламенти аъзолари учун ташкил қилинган, бўлиб ўтган хавфсизлик масалалари бўйича брифингда ҳам устунлик қилган фикр бўлди.
Покистон миллий кенгашида яқинда бўлиб ўтган Миллий хавфсизлик бўйича парламент қўмитаси мажлисида иштирок этган юқори мансабдор амалдорнинг сўзларига кўра, ҳатто ташқи сиёсатни «стратегик қайта йўналтириш» кутилаётган бўлсада, ҳарбий раҳбарият «очиқчасига Хитой тарафдори» бўлиб кўринишни истамасди.
Гўёки қуролли кучлар ва разведка раҳбарияти келажакда АҚШ билан алоқаларга «нозикроқ» ёндашувни қабул қилган.
ОАВ хабарларига кўра, гарчи Хитой билан алоқалар мустаҳкам ва уларни қурбон қилиш имкнсиз бўлсада, АҚШ билан соғлом муносабатлар сақлаб қолиниши таъкидланади.