loader
Foto

АҚШ давлат департаменти Хитойдан уйғурларни озод қилишни талаб қилди

«Шинжонда инсон ҳуқуқлари бузилиши тўхтатилиши керак, улар ҳозироқ тўхтатилиши керак. Биз Хитой ҳукуматини Шинжонда асоссиз равишда ушлаб турилган барча уйғурларни ва бошқа мусулмон озчиликларни улар уйига қайтиб, Ийд байрамини яқинлари билан нишонлашлари учун қўйиб юборишга чақирамиз", - АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Морган Ортагус шу сўзларидан иқтибос келтирди РФА.

АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган кескин баёнотда айтилишча, байрам арафасида «Хитойнинг уйғурларга ва Шинжоннинг бошқа мусулмон этник озчиликларига қарши қатағон кампаниясининг қурбонлари учун шафоат қилиш муҳимдир».

«Қўшма Штатлар бир миллиондан ортиқ одамнингасоссиз ва адолатсиз ҳибсга олиниши, қийноқлар ва шафқатсизлик, ғайриинсоний ва камситувчи муомала, юқори технологияли кузатув ва одамларнинг эътиқодига зид бўлган мажбурий амалиётлар ҳақида кенг тарқалган хабарлардан хавотирда», - деди Ортагус.

Бундан бир ҳафта олдин АҚШ Сенатида хорижий ишлар бўйича қўмита Хитойни мусулмонлрни таъқиб остига олиш ва қувғин қилиш учун жавобгарликка тортишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.