«Туркия томонидан босиб олишнинг давом этиши мамлакатимизда турк расмийларига нисбатан нафрат ва душманлик туйғусини уйғотади ҳамда икки тарафлама муносабатларга зиён етказади», - дейилади гуруҳ вакили Забиҳуллоҳ Муҳаммад томонидан қилинган баёнотда.
Турк ҳарбий хизматчиларининг Афғонистондаги иштироки «босқинчилик ҳисобланади ва босқинчиларга нисбатан 2001 йил Афғонистоннинг 1500 та машҳур уламолари томонидан чиқарилган фатвога мувофиқ ҳаракат қилинади», дея огоҳлантиради гуруҳ.
Гарчи гуруҳ барча мамлакатлар билан ўзаро ҳурмат асосидаги муносабат тарафдори эканлигини айтган бўлсада, Туркия ва бошқа давлатларни Афғонистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.
Эслатиб ўтамизки, «Толибон» уруш оловида ёнаётган мамлакатда кенг кўламли кампания амалга ошириб, бир қанча туманларни ишғол қилди. «Толибон»нинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакат ҳудудининг 85%и уларнинг назорати остида экан.
Бу эса шунга олиб келдики, Кобул режми кучлари таслим бўлди ва ўз ҳудудларини тарк этди, кўпчилик эса қўшни мамлакатларга қочишга мажбур бўлди.
АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатлари қуролли кучлари 20 йил давомида мамлакатда бўлганидан сўнг, август ойининг охиригача чикиб кетишни якунлаши кутилмоқда.