Йирик жанглар деярли бўлмади: афғон армияси ва полициясининг қисмлари ҳокимиятни душманга топширишга рози бўлди ёки қочиб кетди.
Жанглар аллақачон Кобул чегарасига ҳам етиб келган бўлиб, Ашраф Ғанининг қўғирчоқ ҳукумати қулаши – вақт масаласи холос. Пентагон дипломатик миссияларни, жумладан, америкаликни эвакуация қилиш баҳонасида Кобулда беш минг кишилик ҳарбий миссиянинг вақтинчалик жойлаштирилишини эълон қилди. Ҳарбий миссияда Россия ва Марказий Осиёда тажрибага эга малакали кадрлар билан мустаҳкамланган британияликлар (600 кишигача) ҳам иштирок этади.
Бунда Ғарб ўзининг «афғон эпопеясиси» ни тугаллаши даргумон: у бошқа шаклларда бўлса ҳам давом этади. Масалан, халқаро террорчи гуруҳлар жангариларини жанубдан Афғонистон шимолига кўчиришга алоқадорликда гумон қилинаётган хусусий ҳарбий компаниялар фаолияти шаклида. Бироқ «катта афғон ўйини» нинг оралиқ натижаси турлича бўлиши мумкин - кучлар мувозанатининг ўзгариб бориши туфайли.
Яқинда Al Jazeera телеканалига берган интервьюда «Толибон»нинг Қатардаги ташқи сиёсий офиси расмий вакили Муҳаммад Наимнинг таъкидлашича, улар ҳокимият тепасига келгач, барча ҳамкорлар билан мувозанатли алоқалар ўрнатмоқчи. Бундай вазмин риторикани нафақат Покистон тимсолидаги «Толибон»нинг асосий иттифоқчиси, балки Афғонистон ишларида иштирок этишда муҳим тажрибага эга бўлган (1980-йилларда мужоҳидларни қўллаб-қувватлаш; 1996 йилда Кобулни қўлга киритганларидан кейин Толибон билан алоқалар) Хитой ҳам қўллаб-қувватлаши билан изоҳлаш мумкин. Афғоналараро музокаралар ва террорчилик таҳдидларининг олдини олиш борасида сўз юритар экан, Пекин «Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги» (CPEC) доирасида Исломобод билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
2018 йил октябрида анча ном чиқарган Мавлоно Сами ул-Ҳақ Хитойни Афғонистон можаросини ҳал қилиш каби «муҳим масала»ни АҚШ га қолдирмасдан, Афғонистонда янада фаол рол ўйнашга чақирди. 2019 бошида Пешовар университетида бўлиб ўтган анжуманда сўзга чиққан Хитойнинг Исломободдаги собиқ элчиси Яо Цзин «Толибон»ни «сиёсий куч, - деди, - чунки улар ҳозир Афғонистон сиёсий жараёнининг бир қисмидир ва улар баъзи сиёсий муаммоларга эга... Келажакда уларга сиёсий тартибга солиш қонуний рол ўйнашга рухсат берилиши керак». Музокаралар расмий равишда 2019 йилнинг ёзи ва кузида бошланган бўлиб, Мулла Бародар бошчилигидаги Қатар офиси делегацияси Пекинда Хитой Халқ Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дэн Сицзюен билан учрашди. Ўшандан бери, турли даражадаги норасмий алоқалар тўхтамади ва феврал ойида Доҳада америкаликлар билан таниқли «Тинчлик шартномаси» имзоланши фонида янада жадаллашди.
Пекиннинг иқтисодий манфаатлари Марказий Осиё мамлакатлари билан Хитой-Покистон йўлагида алоқа учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланиш билан чегараланмайди. China Metallurgical Group Кобулдан жануби-шарқ томондаги Логар вилоятида Аянак мис-олтин конини эксплуатация қилиш учун 3,5 млрд доллар миқдорида 30 йиллик шартномани қўлга киритгач, Хитой 2007 йил Афғонистонга йирик инвестор сифатида кириб келди. Хитой компаниялари нефт ва газ разведкаси бўйича лойиҳаларга пул киритди, темир йўл инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашди. Бироз вақт муқаддам «Толибон» Афғонистон билан Хитой Халқ Республикасининг Шинжон Уйғур Мухтор вилояти ўртасида 8 километрлик боғлам ҳосил қилувчи баланд тоғ ҳудуднинг тор қисми – Вахон йўлагини эгаллаганди. 2014 йил бошида Кобул, Душанбе ва Пекин Ҳиндикуш, Қорақурум ва Помир тоғ тизмалари чорраҳасида асосан исмоилийлар яшайдиган Бадахшон вилоятининг бу чекка қисмини биргаликда патрул қилишга келишиб олди. Бу Хитой томонининг Қашғардан Афғонистоннинг шимоли-шарқий ва шимолий вилоятлари орқали Мозори-Шариф орқали Ҳиротга ва ундан кейин Эронга чиқиш учун автомобиль йўли қуриш нияти билан ҳам боғлиқ. Шундан сўнг, «Толибон» ҳаракатига алоқаси бўлмаган террорчи гуруҳлар, кўпинча келгиндилардан иборат гуруҳлар таклиф этилаётган йўналишда фаоллашуви қайд этилди.
Ҳозирча фақат қисман қурилган йўлнинг мавжудлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, Вахан йўлаги «Шарқий Туркистон Исломий ҳаракати» гуруҳи жангариларининг Шинжонга кўчиб ўтиши мумкин бўлган энг қисқа йўлдир. Англо-саксларнинг «Уйғур масаласи»га бўлган қизиқишининг кескинлашуви шароитида Пекин Афғонистонда ҳокимиятга энг содиқ сиёсий кучнинг келишидан ғоят манфаатдор. Эслатиб ўтамизки, 2020 йил декабрида афғон расмийлари Кобулда (гўёки Ҳиндистон разведкаси ёрдамида) 6-7 йилдан бери «Ҳаққоний тармоғи» («Толибон» ҳаракатининг радикал қаноти) орқали уйғур-мусулмонларни кузатиб юрган Хитой жосуслик тармоғи фош қилингани ҳақида баёнот берган эди. Воқеа Ҳиндистон ва Ғарб матбуотида кенг муҳокама қилинди; иш бости-бости қилинди, лекин америка тарафдори бўлган Ашраф Ғани режими Хитой учун ишончли ҳамкор эмас эди, АҚШ босқини чўққисига чиққан пайт у мамлакатнинг ярмини ҳам назорат қилмагани ҳақида гапирмай қўй қоламиз. Ўз навбатида, Қатар офиси ХХР ички ишларига аралашмаслик ҳақида баёнот бериб, Пекиннинг хавотирлари асоссиз эканлигини исботлашга уринмоқда. Бундан ташқари, «Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шахин Хитойнинг Афғонистонни тиклаш ва ривожлантиришдаги иштирокини маъқуллаб, инвестициялар хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди.
Яқинда Хитойнинг нуфузли Global Times нашри бош муҳаррирнинг қизиқарли мақоласини босиб чиқарди, бу ерда сарлавҳанинг ўзи кўп нарсани анлатади: «Толибон» дан душман ясаш – Хитой манфаатлари эмас». Муаллиф Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг Афғонистонда «Толибон» ҳокимият тепасига келганда улар билан ишлашга тайёрлиги ҳақида баёнотини эслатиб ўтди. Шундай экан, «Толибон» билан ўзаро алоқалардан бош тортиш Хитой учун ундан қочиб қутилишнинг имкони бўлмайдиган «дипломатик тузоқ» ҳисобланган бўларди. «Қадриятларга йўналтирилган дипломатия фақат миллий манфаатлар билан боғлиқ бўлган ҳолатдагина фойдаланилиши мумкин» - деб ёзади Global Times, Хитойни «Толибон» душманларига айлантириш тарафдорлари бўлганларга «нима АҚШ манфаатларига мос келиши ва Хитой учун умуман фойдасиз эканлиги»ни таъкидлаб.
Пекининг «Толибон» билан «роман»и ҳақида ёзган RAND Corporation «американинг кейинги Афғонистонда Хитойнинг ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тинч уринишлари» деб таъкидлайди. Охирги вақтгача Афғонистон ҳукумати Хитойнинг «бир камар – бир йўл» ташаббуси доирасида Пешовар-Кобул автомагистрали қурилишига қаршилик килиб келди. Бироқ транспорт йўлаклари ўтказиш Хитой компанияларининг Афғонистон табиий бойликларига йўлини яқинлаштиради: бу мамлакатда разведка қилинган нодир металлар захиралари қиймати триллион долларга етиши мумкин.
Афғонистонда ҳокимият алмашгандан кейин Пекин ва Кобул ўртасида геостратегик алоқаларнинг янги сифати Хитойга Марказий Осиёга иқтисодий ва ҳарбий экспансияни кучайтиришга имкон беради, деб таъкидлайди RAND ҳарбий таҳлилчиси. «Осиёнинг юраги»га ҳарбий ҳаракатлар ҳали узоқ вақт тўхтамайди. Кобулдаги Америка элчихонасида махфий ҳужжатлар йўқ қилиниши билан боғлиқ озгина ваҳимага қарамай, Афғонистондаги Хитой интилишларига қаршилик муросасиз ва қаттиқ бўлади.