Марказий Банк директивасида таъкидланишича, қарор Афғонистонда молиявий қийинчиликлар юзага келганидан сўнг қабул қилинган, чекловлар вақтинчалик бўлади.
Khaama Press нашрининг хабар қилишиа, МБ қарори юзлаб одамлар банкларнинг ёпилишига норозилик билдирган ҳолда Кобул кўчаларига чиққандан бир неча соат ўтгач қабул қилинди.
Афғонистонда иқтисодий аҳвол ёмонлашиб, Кобулнинг кўплаб аҳолиси нақд пулсиз қолмоқда. Оилалар кундалик харажатлар учун маблағ етишмаслигига дуч келяпти. Ўтган ҳафта афғон валютаси рекорд даражада пасайиб, долларга нисбатан расмий афғоний курси 86.24 га қулади. Шаҳарда озиқ-овқат нархлари кўтарила бошлади.
Афғонистон иқтисодиёти кўп жиҳатдан халқаро кўмакка боғлиқ. Аввалроқ, Жаҳон банки Афғонистонга молиявий ёрдам тўхтатилишини, деб эълон қилди, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) янги Афғонистон ҳукумати ресурслардан фойдаланиш имкониятини тўхтатиб, АҚШ америка банк ҳисобларида сақланган Афғонистон давлат захираларини музлатиб қўйди, Европа Иттифоқи ҳам у 1 миллиард евро миқдорида Афғонистонга ваъда қилинган иқтисодий ёрдам тўхтатилганини айтди.
«Толибон» мамлакатдан доллар олиб чиқишни тақиқлаб қўйди ва қоидабузарларни жазолашга ваъда берди. Ҳаракат Марказий банкнинг янги раҳбарини тайинлади. Ҳозир Панжширда бўлган ва ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Амруллоҳ Солиҳ Марказий банкнинг янги раҳбарини "Толибон" ва "Ал-қоида" ўртасидаги битимларга кўмаклашувчи, "пул ювувчи" деб атади.