loader
Foto

Хитой Афғонистонга чекланган ҳарбий контингентни киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Хитой Афғонистондаги 20 йиллик АҚШ ҳарбий иштирокининг энг ёрқин рамзи бўлган Баграм аэродромида ҳарбий хизматчилар ва иқтисодий ривожланиш идоралари вакилларини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Исмини ошкор қилмаслик шарти билан US News билан гаплашган ва Хитой ҳарбийларининг логистикларининг тадқиқотлари ҳақида маълум қилган манба шуни тасдиқлайди.

Сешанба куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили илк бора Совет Иттифоқи томонидан Афғонистонга бостириб киришда барпо қилинган ва 20 йил давомида АҚШ нинг мамлакатдаги ташриф юзи бўлган, Кобулдан тахминан бир соатлик йўлда жойлашган ҳарбий аэродромни муқаррар қўлга олиш режаларини пухта ўйлаб чиқилган ҳолда инкор қилиб чиқди.  

«Барчангизга айтишим мумкинки, Баграмдаги ҳарбий базамиз ҳақида гап-сўзлар – мутлақо ёлғон ахборот», – деди Ван Вэнбин мухбирларга сешанба куни эрталаб. Хитой бир неча бор ўз қуролли кучларининг мамлакат сарҳадларидан ташқарида жойлаштирилишини рад қилган.

Бироқ, ҳозирги пайтда Пекин томонидан қуролли кучларни зудлик билан кўчириш эмас, балки икки йилдан кейин потенциал жойлаштириш кўриб чиқилмоқда, дейди манба. Бу базаларни ўз ичига олмайди, балки Кобул ҳукуматининг таклифи билан персонал ва материаллар жўнатишни қамраб олади. Табиийки, бу «Толибон» ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб олганидан кейин рўй беради.

Минтақавий таъсирни кенгайтиргандан сўнг, Пекиннинг Баграм борасида потенциал режаси Хитойни ўзининг энг жиддий глобал таҳдиди деб ҳисоблайдиган АҚШ имиджига қақшатқич зарба беришдан иборат. «Ўтмишдаги тажрибасини ҳисобга олиб, хитойликлар АҚШ базада қолдириб кетган ҳамма нарсани қўлга киритишга ҳаракат қилиши лозим», – деди Стимсон таҳлилий маркази Хитой дастури директори Юн Сун.

Пекин Баграмнинг геостратегик аҳамиятини очиқ тан олади. Унинг давлат ОАВ деярли дарҳол, июл ойида АҚШ асосий логистика марказидан тўсатдан ва кутилмаганда кетиши билан, улар «шошилинч чиқиб кетиш ва камситадиган мағлубият» оқибатларини ҳужжатлаштириш учун аэродромга киришга осонлик билан рухсат олган тасвирчилар гуруҳини юборди.

Хитойнинг сўнгги фикри инфратузилма соҳасида инвестиция лойиҳалари кўриниши остида иқтисодий ва ҳарбий таъсирини кенгайтириш учун у охирги йилларда ўзлаштириб олган амалиёт билан мос келади.

Дарҳақиқат, Хитой тан оладиган ягона хорижий ҳарбий объект унинг Джибутидаги экспедицион авиабазаси бўлиб, АҚШнинг худди шундай аэродроми яқинида жойлашган, ундан иккала мамлакат Форс кўрфази ва Африка мамлакатлари атрофида дронлар учириш ҳамда бошка махфий ва разведка операциялари учун фойдаланади.

Хитой аввалроқ Джибутидаги иштирокини камайтириб кўрсатган ва унинг бошқа хорижий постлари ҳарби базаларга тенг эканлигини қатъия рад қилган, бу эса Хитой компартиясининг ҳозирги сиёсати, ҳар ҳолда, ҳозирги босқичда Баграмни очиқ босиб олишга йўл қўймаслигининг ёрқин белгиси ҳисобланади.