loader
Foto

Ғарбда COVID-19 касаллигининг парадоксал авж олиши

Исроилда аҳолининг 70%и ҳеч бўлмаса битта вакцина олган, 64%и эса икки марта эмланиб бўлган. Улар Pfizer вакцинасидан фойдаланишяпти. Лекин Исроилда учинчи тўлқин биринчи ва иккинчи тўлқиндан анча кучли бўлди. Янги касалланиш ҳолатлари сони суткасига 1516 киши даражасига чиқди (1 сентябрь куни 16629 киши касалланган), дастлабки икки тўлқин даврида эса бу кўрсаткич суткасига 10 минг киши атрофида бўлган.

Бу ҳали аҳолиси 9326 минг кишига тенг бўлган мамлакатда. Россия миқёсида эса (бу мамлакат аҳолиси 15,5 марта кўпроқ) бу гўёки РФда 240-250 мингта касалланиш ҳолатини англатган бўларди.

Буюк Британияда аҳолининг 71%и бир марта, 64%и эса икки марта эмланди. Асосан AstraZeneca қўлланмоқда. Касалланиш даражаси барқарор равишда суткасига 30-37 минг киши даражасида сақланиб турибди (2 сентябрь куни 37830 киши касалланган). Таққослайдиган бўлсак, Россия миқёсда бу 70-75 минг кишига тенг бўларди.

АҚШ да аҳолининг 52%и тўлиқ эмланиб бўлган. Pfizer ва Moderna вакциналари қўлланяпти. Учинчи тўлқинда суткалик касалланишлар сони бўйича АҚШ иккинчи тўлқиннинг рекорд кўрсаткичларига яқинашиб қолди. 1 сентябрь куни 247,2 минг киши касаллангани қайд этилди. Россия миқёсида бу суткасига 100 минг киши демакдир.

Ғарб вакциналари коронавирус юқтириб олишдан яхши ҳимоя қилмаяпти. Ҳар ҳолда, коронавируснинг янги штаммларига қарши. Тўғри, яна ўша ғарб вакциналари билан эмлаш касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолатлари сони кўпайишига олиб келмоқда.