loader
Foto

Муфтий эмлаш ҳақида сўзлаб берди

Аҳоли иммунизацияси масаласи муҳокама мавзусига айланди, чунки ҳозирги кунда Қирғизистонда ота-оналарнинг диний эътиқодлар туфайли фарзандларини эмлашдан воз кечаётгани тобора тез-тез кузатилмоқда.

Бунга Қирғизистон муфтийси Мақсат Токтомушев динда ҳар бир киши ўз саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қилиши лозимлиги аниқ кўрсатиб қўйилган эканлиги ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, у исломда турли касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар рағбатлантирилишини айтди.

"Дин вакцинация (эмлаш) жараёнларига қарши чиқмайди. Аксинча, ҳатто Саудия Арабистони  зиёратга келганларни қабул қилишда у ерда мажбурий вакцинация жараёни амал қилади. Айни дамда вакцинация масаласи бошқа маънода кўриб чиқиляпти, гап қўлланадиган вакциналар сифати ва таркиби ҳақида кетяпти ", - деди у.