loader
Foto

Европа Иттифоқида коронавирусдан Moderna вакцинаси маъқулланди

Агентлик Еврокомиссияга Европа мамлакатларида Moderna вакцинасидан фойдаланишга рухсат беришни тавсия қилди.

Коронавирусдан ушбу вакцина 94,1 фоиз ҳолатларда самарали бўлиб, 18 ёшдан катталарда қўллаш тавсия қилинади, дейилади хабарда.

«EMA Moderna вакцинасини самарали ва хавфсиз деб ҳисоблайди. Биз вакцинани тасдиқлаш ва ЕИ мамлакатлари учун ҳаммабоп қилиш устида ишлаяпмиз», - деб ёзди ижтимоий тармоқда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен.

АҚШ да 19 декабрь куни Moderna томонидан ишлаб чиқилган вакцинани қўллаш тавсия қилинди. Тегишли қарор АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бошқармаси (FDA) томонидан қабул қилинди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР