loader
Foto

Пайғамбаримиз исми зикр қилинган Тавротнинг қадимий нусхаси

Манбаларда таъкидланишича, Тавротнинг бу варианти милодий 2-асрга тўғри келади, ундан қадимийси ҳали топилмаган. Китоб «исроиллик» археологлар томонидан топилган. Китоб матни терига ўйиб ёзилган.

Бу Тавротни Араб тилига таржима қилиш аллақачон бошланган бўлиб, у учта раввин томонидан амалга оширилмоқда, бу ўз-ўзидан муқаддас матннинг (яна) бошқа бузилишидан хавотирга сабаб бўлади, чунки раввинлар илгари ўз хўжайинларининг инжиқликларини қондириш ёки дунёвий мақсадларни кўзлаш учун шундай қилишган.

Қуръони каримда: «Эй аҳли китоблар! Нима учун ўзингиз била туриб, ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақни беркитасиз?!» (Олим Имрон, 71)

«Аллоҳнинг ҳузуридан улардаги нарсани тасдиқловчи Расул келганда, китоб берилганлардан бир гуруҳи худди билмагандек, Аллоҳнинг китобини ортларига қараб отдилар». (Бақара, 101). «Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин» (Фуссилат, 53).

Ўтган куни сионистларнинг хабар беришларича, Таврот эҳтиёткорлик билан ўралиб, Қуддус ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.

Кейинроқ қўлёзма «Яҳудийлар монастири» (Элиэзер Шимон) раввини бўлган сионистлар бош раввинига топширилган.

Қуръони каримнинг Аъроф сураси, 157-оятида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исми Тавротда ҳам, Инжилда ҳам зикр қилинган.

Асл Тавротнинг турли тиллардаги нусхалари кўп бўлиб, уларни таққослаш асносида кўп зиддиятларни топиши мумкин. Воқеаларнинг бундай ривожи китоб матнининг бузилишига ва ҳақиқий маънонинг йўқолишига олиб келган.

Баъзи мусулмон олимлари Тавротни ўрганиб, натижада улар китобда Ишаёнинг қуйидаги сўзларини топдилар: «Эй Муҳаммад, эй Муқаддас Муҳаммад, сенинг тақдиринг чиндан ҳам олдиндан белгилаб қўйилган»

«Ҳабаққуқ» китобининг 3-бобида шундай дейилган: «ва бутун ер юзи Муҳаммадни мақтайди...»

«Ҳабаққуқ» китобининг иброний тилидаги қадимийроқ бир вариантида шундай дейилади: «албатта, осмонлар чарақлаб, ер юзи Муҳаммадни улуғлаб, лиммо-лим тўлади».

Қонунлар бўлимининг 33-оятида шундай ёзилган: «Эгамиз Синай тоғидан Ўз халқига келди, Сеир юрти узра қуёшдай порлади, Фарран тоғидан нур сочди». Бу оятда, шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарлар билан боғлиқ воқеалар ҳақида сўз юритилган, Фарран тоғи эса Пайғамбарга Қуръон нозил қилинган тоғдир.

Фарран тоғининг Маккадаги тоғ ҳам эканлигига далиллардан бири бўлиб Тавротнинг «Ишаё китоби» бўлими 21-оят хизмат қилади: «Бу хабар тоғли тоғли ҳудудда яшовчи арабларга келади».

Бундан ташқари, Қуръоннинг Тийн сураси дастлабки уч оятида юқорида айтилган жойлар ва Синай тоғи зикр қилинади.

«Биз китоб берганлар уни (Муҳаммадни) худди болаларини танигандек танирлар. Ва албатта, улардан бир гуруҳлари уларнинг бири гуруҳи билиб туриб, ҳақни беркитарлар» (Бақара, 146). «Биз китоб берганлар уни ўз фарзандларини танигандек танирлар. Ўзига ўзи зиён келтирганлар, ҳа, улар иймон келтирмаслар» (Анъом, 20).

«Албатта, Биз нозил қилган равшан(оят)ларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни – ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънатловчилар лаънатлайдир. Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир, ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман» (Бақара, 159-160)

Абу Муслим таржимаси