Нуримановнинг сўзларига қараганда, унинг ўзи турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бу маросимни амалга оширган. «Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд топган мунаввар рабиулаввал ойида Москва жоме масжидига келиб, Аллоҳ таолога, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.), унинг оиласи ва саҳобалар ҳақига дуо қилдик», – дейилади хабарда.
Аппарат бошлиғи «Расуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сочи ҳамма учун намойиш этиладиган» жоме масжидида ибодат қилиш имконияти ҳақида эслатиб ўтди.
«Хабардор бўлмаган ҳаммага маълум қиламанки, бу ой масжидда Пайғамбар (с.а.в.) сочи намойиш этишга қўйилади. Ҳар бир хоҳловчи бу ерга келиши ва дуо ўқиши мумкин!» – деб ёзади Илдар Нуриманов.