Гап 2009 йил «Ислом ҳақида асосий ахборот» мавзусида иккита семинар ўтказган Венада истиқомат қиладиган аёл ҳақида бориб, у семинар давомида Пайғамбаримизга нисбатан бир қатор ҳақоратларга йўл қўйганди.
2011 йил февралда Вена минтақавий жиноий ишлар бўйича суди аёлни диний эътиқодларни ҳақоратлашда айбдор, деб топди ва уни 480 евро жарима тўлашга ҳукм қилди.
Апелляция суди аёлнинг мурожаатини рад қилганидан сўнг у Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Австрия суд инстанциялари сўз эркинлиги ҳақида инсон ҳуқуқлари бўйича Евроа конвенциясининг 10-моддасини бузган, деб мурожаат қилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди, ўз навбатида, бу конценция бузилмаган деб бир овоздан қарор қилди.