Бу ҳақида ушбу тафсирларга оид матндан тақиқни олиб ташлаш учун курашаётган адвокатлардан бири, Марат Ашимов хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳимоя тарафининг, хулоса чиқарган экспертлар тегишли ваколатга эмаслиги ҳақидаги далиллари эшитилмай қолиб кетди.
«700 йил давомида мусулмонлар бу асарлардан фойдаланиб, ўз динини ўрганиб келган, мана энди, 21-аср бошида ислом ҳақида умуман ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган учта «мутахассис» шарҳлардаги Аллоҳнинг Каломини экстремизм деб қарор қилди», – дейди адвокат.
Ашимовнинг ёдга солишича, 2022 йил Волга Булғорияси халқларининг ислом динини расман қабул қилганлиги 1100 йиллиги федерал даражада нишонланади. «Ўша даврга келиб, бу тадбирнинг юқори мартабали чет эллик меҳмонлари улар асосида тарбия топган ва вояга етган мумтоз исломий асарлар тақиқланган бўлиб чиқса, қандай сюрприз бўлишини тасаввур қилинг!» – деди у.
Адвокат, шунингдек, Россия Федерацияси Олий судида иккинчи кассация бу очиқ-ойдин исломофоб сиёсатини тўхтатишига умид билдиради.
Қуръон тафсирларини тақиқлаш иши 2019 йилнинг январ ойида бошланган. Расмий версияга кўра, 2018 охирида «Красный пахарь» поселкасида рўйхатдан ўтмаган масжидда тинтув ишлари ўтказиш пайтида у ерда топилган портловчи қурилма билан бирга қўлга олинган. Диний адабиётларни ҳимоя қилиш билан Марат Ашимовдан ташқари адвокатлар Руслан Нагиев, Саид-Магомед Чапанов ва Равил Тугушевларни ҳам ўз ичига олган ҳуқуқшунослар гуруҳи шуғулланади. 2013 йилда Элмир Кулиев томонидан амалга оширилган Қуръон таржимасини, 2016 йилда эса, 54 та исломий китоб, жумладан Имом ал-Нававийнинг "40 та ҳадис" ва "Риёзусслоҳийин" ҳадислар тўпламини ҳимоя қилишга муваффақ бўлган.
Мусулмонлар вакиллари бир неча бор таъкидлаганидек, бу иш юзасидан фикр билдирган мутахассис вазифасини бажарувчи шахслар орасида исломшунослик бўйича мутахассислар йўқ.
«...Қуръон тафсирлари таъқиқланган Красноглинск район судида кўриб чиқилаётган ишни мутлақо ваколатсиз кишилар - психолог ва тилшунос олиб борган. Уларнинг биронта илмий ишлари йўқ, бу одамлар илмий даражага эга эмас. Илмий даражаси бўлган ягона мутахассис ҳам социология бўйича мутахассис», – деб айтди адвокат Тугушев. Ҳуқуқшуносларнинг Исломий китобларни тақиқлашга қарши апелляция мурожаатида таъкидланганидек, экспертлар сўрови давомида уларнинг ҳеч бири араб тилини билмаслиги аён бўлди. "Диншунос" деб эълон қилинган ягона мутахассис ислом ҳақидаги билимларини Эронда олган, яъни Россия учун ноанъанавий шиа мазҳаби вакиллари томони тушунадиган тарзда диний ақидалар билан танишган, ваҳоланки ушбу тасфир маълумотлари суннийлар ақидаси асосида ёзилган.
Экспертлар уларга қўйилган 12 саволдан фақат 6 тасига жавоб беришди. Шунга қарамай, суд қарор қабул қилишда уларнинг фикрига асосланди. Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, юқорида тилга олинган шахсларнинг малакаси уларга диний ишларни малакали текшириш имконини бермайди ва шу асосда Красноглинск судининг қарорини бекор қилишни ва Самара вилояти прокурорининг Қуръон тафсирларини экстремистик материаллар, деб тан олиш талабини қондиришни рад этишни сўрайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, тақиқланган Ибн Касир тафсири дин бўйича классик асар ҳисобланиб, барча сунний илоҳиётчилар томонидан мусулмонларнинг Муқаддас китобларини ўрганиш учун нуфузли манба сифатида эътироф этилган.
Бу Қуръони карим билан боғлиқ тақиқлашга биринчи уриниш эмас. Бир вақтлар Сахалинда маҳаллий суд мусулмонларнинг муқаддас матнларидан иқтибосларни тақиқлаганидан кейин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг аралашишига тўғри келган эди.