«Гап табиийки, биз текшира олган маълумотлар ҳақида боради, – қўшимча қилади ЮНИСЕФ расмий вакили Джеймс Элдер. – Яна қанча бошқа бола ҳалок ва яраланган, лекин бу статистикага киритилмаган».
Элдернинг сўзларига кўра, дунёдаги энг йирик инқироз тўрт омилнинг фожиали бирлашуви билан изоҳланади: узоқ давом этаётган ва шафқатсиз можаро, иқтисодиётнинг вайрон бўлганлиги, аҳолига хизмат кўрсатиш умуман тўлиқ йўқлиги ва Яманда БМТ гуманитар операциялар учун молиялаштириш ҳалокатли даражада етишмаслиги.
Элдер Ямандаги барча болаларнинг саксон фоизи – тахминан 11 млн вояга етмаганлар - қўллаб-қувватлашга мухтож, деб айтди. Уларнинг 400 минг нафари тўйиб овқатланмаслик оқибатида ўткир толиқишдан азият чекмоқда.
2 млн.га яқин бола мактабга бормайди, яна 4 млн киши худди шу ҳолатга тушиб қолиши. Ўқитувчиларнинг учдан икки қисми - 170 мингдан ортиқ касб вакиллари қарийб тўрт йил давомида мунтазам маош олмаган. Яманнинг айрим ҳудудларида яна кўтарила бошлаган зўравонликлардан қочиш учун 1,7 млн бола ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
15 млн яманлик – шунинг ярми болалар – тоза сув ва санитария воситаларига ета олмаяпти.
ЮНИСЕФ шунингдек, донорларга зудлик билан Ямандаги гуманитар операциялар учун келаси йил ўрталаригача 235 млн доллар ажратишни сўраб мурожаат қилган.