loader
Foto

Тадқиқот айрим одамлар нима сабабдан коронавирусга чалинмаслигини кўрсатди

Бироқ британиялик тадқиқотилар қайд этишича, айрим одамлар коронавирусга чалинмаяпти – улар касалхонада ишлаши ва касаллик юқтириб олиш риски юқори бўлишига карамай. Nature журнал нашрга қабул қилган ва дастлаб интернетда эълон килинган тадқиқотда олимлар нима сабабдан бундай рўй бериши ҳақида маълумот бердилар", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Rundschau.

"Лондон университет коллежида Лео Суодлинг раҳбарлиги остидаги тадқиқотчилар ондон касалхоналарида ишлайдиган ва пандемиянинг иринчи тўлқини давомида касаллик юқтири олиш риски юқори бўлишига қарамай, коронавирусга чалинмаган 58 кшини текширдилар. Тўрт ой давомида бу 58 киши орасида биронта ижобий ПЦР-тест бўлмаган, шунингдек, антитаналар аниқланмаган, ваҳоланки у пайтда уларнинг кўпла ҳамкасблари касал бўлган", - қайд қилади нашр.

"20 та тадқиқот иштирокчисида олимлар Т ҳужайраларининг кўпайишини, 19 кишида тадқиқотчилар буни ўз ишларида Sars-CoV-2 деб аташадиган IFI-27 иммунопротеини ҳам борлигини аниқладилар". "Иммунитет оқсили инфекциянинг узилганлигини кўрсатади, деб ёзади тадқиқотчилар. Афтидан, коронавирус танага кириб қолган, аммо у зарар етказишидан олдин қайтарилган. Nature тадқиқотда иштирок этмаган иммунолог Шейн Кроттидан (Ла-Хойа Иммунология институти) иқтибос келтиради: “Мен ҳеч қачонбундай нарсани кўрмаганман. Ажабланарлиси шундаки, Т ҳужайралари инфекцияни тезда назорат остига олиши мумкин. ”

"Олимлар тахмин қилади: тадқиқот иштирокчилари танасидаги Т ҳужайралари вируснинг кўпайиши учун масъул бўлган оқсил кластерини йўқ қилган. Улар тадқиқот иштирокчиларининг қонида бунинг тасдиғини топдилар: 58 иштирокчининг қонида кластерни танийдиган Т ҳужайралари касал бўлганлар назорат гуруҳидаги одамлар сонидан кўра кўпроқ топилган. Тадқиқотчилар, шунингдек, коронавирус пандемиясидан олдин олинган қон намуналарида Т ҳужайралари Sars-CoV-2 ни ва хусусан, оқсил кластерини таниганини аниқладилар. Бу ҳужайралар бошқа коронавируслар билан касалланганда юзга келиши мумкин, тахмин қилади тадқиқотчилар."

"Лекин олимлар ишини танқид қилаётганлар ҳам кам эмас: тадқиқотда Sars-CoV-2 зарралари ҳақиқатда уларнинг организмида бўлганининг аниқ исботи йўқ. Бу Т-ҳужайранинг роли ҳақида хулосани қийинлаштиради, иқтибос келтиради Nature иммунолог Донну Фарбер сўзларидан. Тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Мала Майни Nature нашрига тасдиқлашича, унинг жамоасида коронавирус касаллиги юқишининг тўхтаганига аниқ далиллар йўқ. Бироқ, унинг сўзларига кўра, вируснинг Буюк Британияда пайдо бўлиш вақти яхши ҳужжатлаштирилган ва эҳтимол, Буюк Британия касалхоналарига COVID-19 билан жуда кўплаб беморлар келиб тушган бир пайтда қатнашчилар қонида Т-ҳужайралар сони кўп аниқлангани бежизга эмас ".

"Агар тадқиқотчиларнинг назариялари тўғри бўлса, бу уларнинг дельта вариантига нисбатан ҳам қўлланиши мумкинлигини англатмайди, деди Nature га берган интервьюсида иммунолог Маркус Баггерт. Эҳтимол, фақат айрим одамлар, масалан, респираторли вирусларга мунтазам дуч келадиган шифохона ходимлари инфекция жараёнини тўхтатиши мумкин. Тадқиқотчилар шамоллашни бошдан кечириш Sars-CoV-2 вируси юқтириб олишдан ҳимоя қилади, деб ўйлмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Бунинг устига, Т-ҳужайралар дельта-вариант билан ҳам худди шундай ишлаши аниқ эмас, чунки тадқиқот у пайдо бўлишидан олдин ўтказилган".

"Лекин барча шубҳаларга қарамай, тадқиқот коронавирусга қарши курашда ёрдам бера олмайди, - хулоса қилади FR. - Science Media Center га берган интервьюсида биомедик олим Александр Эдвардс (Рединг университети) қандай килиб тадқиқот янги турдаги вакцина ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида изоҳ берди. "Кўплаб коронавируслар учун умумий бўлган турли оқсилли вирусларга нисбатан Т-ҳужайра иммунитетини оширадиган вакцина нейтрализация қиладиган антитаналар синтезини индукциялайдиган вакциналарни тўлдирган бўларди". Ҳозирги пайтда коронавирусга қарши Т-ҳужайрали вакциналар ишлаб чиқиш устида кўплаб компанияар ишламоқда ".

Манба: Frankfurter Rundschau

Абу Муслим таржимаси