loader
Foto

Афғонистон иқтисодиёти аёллар учун ишга чиқишнинг тақиқланиши туфайли инқирозга учрамоқда

БМТ тадқиқотида таъкидланишича, афғон аёлларининг ишлаши тақиқланиши мамлакат иқтисодиётига қарийб бир миллиард доллар (ЯИМнинг 5 фоизи) миқдорида зарар келтириши мумкин. Айни пайтда Афғонистон иқтисодиёти шиддат билан ўсиб бораётган инфляция ва нақд пул тақчиллиги даврини бошдан кечирмоқда. Шу билан бирга, мамлакатдаги ишчи кучининг 20 фоизини аёллар ташкил қилади.

Сентябрда афғон аёллари ҳукумат муассасалари, банклар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, аксарият компанияларда эркаклар билан бирга ишлаш имкониятидан маҳрум бўлди.

"Мен буни жуда аниқ қилиб айтмоқчиман: аёллар иштирокисиз Афғонистон иқтисодиётини тўлиқ тиклаш мумкин эмас. Дастлабки натижаларимиз шуни кўрсатадики, Афғонистонда ўқимишли аёлларнинг меҳнат унумдорлигидаги ҳиссаси бир хил савияли эркакларникидан юқори",-деди Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД) раҳбари Абдуллоҳ Ал-Дардарий.

Шунингдек, у афғон аёлларига иш билан таъминлаш соҳасидаги чеклов халқаро кўмакнинг тўхтатилиши баробарида мамлакат иқтисодиётига қийинчилик қўшаётганини таъкидлайди. Бошқа давлатлар томонидан ёрдам сифатида ажратилган маблағлар мамлакат ЯИМнинг қарийб 40 фоизини ва барча бюджет харажатларининг 80 фоизини ташкил этади.