loader
Foto

Қуёш неча ёшда?

Қуёш аввалда катта бир газ булутидан пайдо бўлишни бошлаган. Бу газ булутини фазога ким сепди? У ўзи қаердан пайдо бўлди? Бу саволларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг борлигига иймон келтириб жавоб топиш мумкин. Бошқа хил изоҳ бериш мумкинми?

Газ булути атрофидаги атомларни ўзига тортишни бошлади. Атомлар булут марказига яқинлашгани сари тезликлари ортиб борди. Шунинг учун иссиқлик ортди. Даҳшатли иссиқликдан атомлар парчаланиб ядро ва электронларга айрилди. Булут - кичрайишида, иссиқлик - ортишида давом этди. Атом ядроси бир-бирига урилиб, жипслашишни бошлади. Шундай қилиб, қуёш улкан энергия маркази сифатида бугунга қадар атрофга нур ва иссиқпик тарқатмоқда, Қуёш жуда катта энергия маркази бўлиб, олимларнинг шу пайтгача қурган энергия станциялари унинг олдида ҳеч гап эмас. Истасангиз қиёслаймиз: инсоният қурган энергия марказларидан 3 миллиард донаси бир йил ишласа, қуёшнинг бир сонияда чиқарган энергиясига тенг бўлади!

Бу энергия станциялари изланиш ва тадқиқот марказлари экан, қуёш каби улкан станциянинг қурувчиси, тадқиқотчиси ким?

Қайси физик шунақанги юксак қобилиятни ишлатиб, бу буюк лабораторияни қурди? Бир олим бўлмай туриб, шунақанги энергия станцияси қурилиши мумкинми? Бир физика лабораторияси ўз-ўзидан ишлайдими?

Қодири Зулжалолнинг қудрати чексизлигига қаранг. Қуёшга ўхшаш ядровий энергия станциялари билан фазони тўлдириб қўйибди. Уларнинг ҳар бири бизга юлдуз бўлиб кўриниб, фазони ойдинлатяпти...

Қуёшдаги энергия термоядер деб аталадиган бир реакция натижасида пайдо бўлади. Буюк босим ва иссиқлик атомларни парчалайди. Атомнинг марказида ядро деб аталадиган парча бор. Бунинг атрофида айланадиган зарралар «электрон» дейилади. Қуёшдаги атомлар парчаланиб, электрон ва ядролар бир-бирларидан айриладилар. Баъзан элементлар ядролари бир-бирларига урилиши натижасида гелий ядросини вужудга келтирадилар. Мана шу реакция натижасида даҳшатли миқдорда ёруғлик ва иссиқлик тарқалади. Қуёш марказидаги иссиқлик 15 миллион даражани ташкил этади.

Қуёшдаги физик ҳодисаларни яхшигина кўриб чиқдик. Бу фаолиятлар юқорида тушунтирганимиз каби осон эмас. Бир атомнинг ўзи катта бир муаммо бўлади. Унинг электронларини нозик ўлчовларда ҳаракатлантирган ва шуурсиз зарраларга фаолият қобилиятини берган Аллоҳдир.

Қуёш Ердаги ҳаёт манбаи. Инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар қуёш борлиги учун яшайдилар. Иссиқлигимиз, ёруғлигимиз ва энергиямиз ҳаммаси қуёшдан келади. Хоҳласангиз, бунинг ҳикоясини айтиб берамиз.

Миллионларча йил олдин Ер ўз устида ям-яшил ўрмонлар, саб-завот ва мева тўла боғлар, чуғурлашган қушлар, маъраган қўйлар, сузадиган балиқлар бўлишини хоҳлабди. Юрадиган, гапирадиган инсонлар устимда бўлсин, дебди. Апбатта, бунинг учун унга иссиқлик, ёруғлик ва энергия керак бўлибди. Дарров қуёшнинг олдига югурибди. Нима бўлганда ҳам шақир-шуқир қайнаяпти, иссиқлигидан фойдаланарман, дебди.

Қаёқда дейсиз. Бироз яқинлашаман деса, шунақанги қизиб кетибдики, чидаб бўлмасмиш, тезгина лаш-лушларини йиғиб қуёшдан узоқлашибди.

Ёмғирдан қочган дунё энди қорга тутилибди! Қуёшдан узоқлашиши билан зулматга кўмилгани етмагандай, совуқдан ҳамма ёғи музлаб қолибди! Қарасаки, у ёқдан-бу ёққа юришдан фойда йўқ, энди ўйлашни бошлабди.

Шунақа бир жой топиши керакки, қуёш унга ҳаёт манбаи бўлиб хизмат қилсин. Қўлига қоғоз-қалам олиб, бир жонзотнинг неча даражада совуқлик ва неча даражада иссиқликка бардош беришини чуқур мулоҳаза қилибди. Ниҳоят, қуёш иссиқлиги энгоз миқцорининг ўзига фойдаси тегадиган бир жой-ни топибди. У ер қуёш иссиқлигининг миллиондан икки фоизи етиб келадиган бир нуқта экан. Агар қуёш иссиқлигинингуч фоизи келса ҳам, ёниб кул бўлиши мумкин! Миллиондан бир фоизи келса, музлаб қолади!

Бунақанги нозик жойни топган дунё шу каби яна бошқа нуқталар топишни хоҳлаб қолибди. Нима бўлганда ҳам, қўлидан ҳисоб-китоб келади. Геометрия олимидек қуёшнинг миллиондан икки фоизи тушадиган бутун нуқталарни аниқлаб чиқибди. Олдига қуёшнинг атрофидаги бир элипс пайдо бўлибди. Дарҳол ишга киришиб элипс атрофида учишни бошлабди. Мана шу пайтдан ҳозиргача чизган элипсдан зарра қадар ҳам чиқмасдан айланиб юраркан! Ҳикоямиз шунақа. Балки ўқиган-да кулгандирсиз, лекин ишонмадингиз, Чунки инсон бу ҳисобларни фақат Аллоҳ қилишини қабул қилади. Дунёни қуёш нурининг фақатгина миллиондан икки фоизи келиб турадиган чизиққа жойлаштириб, бизларга ҳаёт бахш этган Зот қодири Зулжалолдан бошқа ким бўлиши мумкин?

Ҳатто қуёшдаги азим портлашларни назорат қиладиган ҳам Удир. Акс ҳолда қуёшнинг портлашида содир бўладиган кичик ўзгариш ҳам дунё ҳаётини йўқ қилишга етарлидир. Ҳаётни берадиган ва давом эттирадиган Удир. Мўминларни бу дунё зиндонидан озод қилиб жаннатига киритади. Ичидан ирмоқлар оқадиган - яшил боғлар орасидаги кўшкларга қўяди. Абадий саодат эҳсон этади.

Охиратнинг борлиги дунё борлигичалик ҳақиқатдир. Дунёни яратган Аллоҳ охиратни ҳам яратган.

Ҳусайн Қўрқмас

Комил МУРОД таржимаси