loader
Foto

Европа Иттифоқи 40 минг афғон қочоқларини қабул қилади

Қочоқларнинг ярмидан кўпи, яъни 25 минг кишини Германия, 3159 кишини Нидерландия, 2,5 минг кишидан Испания ва Франция қабул қилса, яна 7 минг кишини ЕИнинг қолган 11 мамлакати қабул қилади.

«Ўйлайманки, бу [Европа Иттифоқи мамлакатларининг] чуқур таассурот қолдирадиган ҳамжихатлик ҳаракати», — қайд этди Йоханссон ва ЕИга 40 минг афғон кўчиб ўтишига рухсат бериш «ноқонуний келиш»нинг олдини олишга ёрдам беришини мумкин, деган фикр билдирди.

Октябрнинг бошларида БМТ қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари идораси Европа Иттифоқидан беш йил давомида 42500 афғонни қабул қилишга чакирди, лекин баъзи Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатларнинг баъзилари бундай таклифга кескин қарши чиқди. Улар орасида Хорватия, Греция ва Руминия бор.

Умуман олганда, жорий йилнинг август ойи ўрталаридан бери Европа Иттифоқи давлатлари ўз ҳудудларида 28 минг афғон қочоқларини қабул қилган. Ушбу қочоқларнинг катта қисми Афғонистондаги жанговар миссияларида хорижий қўшинлар билан ҳамкорлик қилган, бунинг учун улар «Толибон» томонидан репрессияга дучор бўлишлари мумкин. Бироқ афғонларнинг мамлакатдан қочиб кетиши иқтисодий инқирознинг кучайиши фонида давом этмоқда.

Аввалроқ ЮНИСЕФ (БМТ болалар фонди) жаҳон ҳамжамиятини ўта оғир аҳволга тушиб қолган 24 млн афғоннинг (Афғонистон аҳолиси, турли баҳоларга кўра, 38 млн кишидан иборат) гуманитар эҳтиёжларига зудлик билан 2 млрд доллар ажратишга чақирди.

“Афғонистондаги ҳозирги гуманитар вазият, айниқса, болалар учун оғир. Қиш келди, қўшимча маблағсиз ЮНИСЕФ ва ҳамкорлар энг муҳтож бўлган болалар ва оилаларни [уларнинг ёрдами билан] қамраб ололмайди”, деди ЮНИCEФнинг Афғонистондаги ваколатхонаси раҳбари Элис Акунга.