Саволлардан бири ижодий эркинлик ва диний туйғуларни таҳқирлаш ўртасидаги чегара билан боғлиқ эди. Президент бунга жавобан Аллоҳ Таолонинг элчиси сиймосини қоралаш билан боғлиқ воқеаларни мисол тариқасида келтирди
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш – бу ижод эркинлигими? – савол берди Владимир Путин. – Бундай эмас деб ўйлайман. Бу диний эътиқод эркинлиги ва ислом динига эътиқод қилувчи инсонларнинг муқаддас туйғуларига тажовуздир».
Эркинликнинг бундай талқини, президентнинг фикрича, экстремизмнинг кучайишига олиб келади, холос. “Бу бошқа, янада кескин экстремистик кўринишларни келтириб чиқаради. Мана, «Шарли Эбдо» билан боғлиқ воқеа, Парижда кириб, бутун таҳририятни отиб ташлашди. Нега биз бунга йўл қўйишимиз керак? Эркинлик ичкарида бўлиши ва муайян ҳаракатлардан таъсирланган ҳар бир кишига ҳурматдан келиб чиқиши керак”, — деди Путин.
Россия раҳбарининг ишончи комилки, бундай ҳужумлар бирдамликни бузади ва маданиятсизликдан далолат беради.
“Россия кўп миллатли ва кўп конфессияли давлат сифатида ривожланган, биз бир-биримизнинг манфаатларимиз ва анъаналаримизга ҳурмат билан муносабатда бўлишга одатланганмиз. Бу Россиянинг мавжудлиги учун ҳақиқатан ҳам кучли, мустаҳкам пойдевордир. Бошқа мамлакатларда бундай мулоқот маданияти камчилигини кузатаётганимиз сезилади. Нега биз бу танқисликни иммунитет танқислиги каби атроф-муҳитга, жамиятимизга ўтказишимиз керак? ” - деди Владимир Путин.