loader
Foto

Воиз ёлғончиликдан, авом янглиш тушуниши мумкин бўлган ҳикоялардан тийилиши керак.

Замонамиз воизлари, қиссалар, шеърлар, шатҳ ва томот (шаръан ножоиз, асоссиз, лоф) гапларни айтишда давом этмоқдалар. Бу хусусларни қуйидаги тарзда танқид қилиш мумкин:

Бидъат қиссалар — Салаф (олимлари) бундан қайтарганлар ва бундай деганлар: «Бу на пайғамбаримиз ва на ҳазрати Абу Бакр ва на қазрати Умар замонларида бор эди. Бу улкан фитнадан (Ҳазрати Усмоннинг шаҳид бўлишларидан) кейин пайдо бўлган. Ибн Аббос (р.а) қисса нақл қилингани учун масжиддан чиққанлар. Ҳазрати Али Басра жомеъсидан қисса айтиб берувчи бир кишини чиқариб юборганлар...

У киши, охират ҳаёти, ўлимни тафаккур килиш, шайтон васвасаси ва шунга ўхшаш зарурий нарсалардан сўзлар эдилар. Шаръан талаб этиладиган ваъз ҳам шудир. Ушбу ҳадиси шарифга ҳам мувофиқдир: «Зикр мажлисида хозир бўлмоқ минг ракъат намоздан афзал. Иилмажлисида ҳозир бўлмоқ минг беморни йўқламоқдан афзалдир. Илм таҳсил қилмоқ минг жанозага шоҳид бўлмоқдан афзалдир» Абу Зарр (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилган.

Шеър айтиш масаласига келсак, ваъзда шеърга кўп ўрин бермоқ хуш кўрилмаган. Бу борадаги ояти жалила ушбудир: «Шоирларга йўлдан озганлар эргашади. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?! Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилган кишилар (яъни шоирлар) бундан мустасно». («Шуаро» сураси, 224-227-оятлар).

Шатҳ - баъзи сўфийлар ўйлаб топган икки хил сўзлашув тарзи. Аллоҳга ошиқ бўлмоқ, вуслатдан (етишгандан) кейин ибодатга эҳтиёж туймаслик, Аллоҳ билан руҳан бирлашмоқ ва Аллоҳ билан банда орасидаги парда кўтарилиб, юзма-юз сўзлашмоқ мумкин, деб иддао қиладилар. Бу ваъз тарзларининг биринчисидир.

Иккинчиси эса маъносини тушуниб бўлмайдиган ялтироқ сўзлар. Бу ҳам гапирган киши нима деяётганини билмаганидан ёки айтмоқчи бўлган гапини тушунтира олмаганидандир. Бу тарздаги сўзлашув зеҳнларни чалкаштиришдан бошқа нарсага ярамайди.

Томот шатҳ билан муштарак жиҳати бўлгани каби, шу билан бирга, шаръий сўзларни зоҳирий маъносидан узоқлаштириб, ботинга қараб тортиш шаклида намоён бўлади. Бу таврлари билан улар ботинийларга ўхшаб кетадилар.

"Жомиъ ул-мутун" китобидан