loader
Foto

Дунё Биринчи жаҳон уруши тугаган куннинг юз йиллигини нишонламоқда

Ўнлаб мамлакатлар етакчилари (асосан, ушбу урушда иштирок этган мамлакатлар), жумладан, Владимир Путин, Ражаб Эрдўған, Ангела Меркель ва бошқалар Париж шаҳрида ушбу санага бағишланган тантанали маросимга тўпландилар. Бу ерда Дональд Трамп яна ўзини кўрсатди – у ёмғирни баҳона қилган ҳолда америкалик аскарлар қабристонига ташрифни бекор қилдирди, энди эса ҳалок бўлганлар ҳурматини бажо келтирмаганликда айбланмоқа. Американи «яна буюк қилиш»га интилаётган «америкалик миллатчи» учун ёмон эмас.

80 мамлакат етакчилари тўпланишининг ўзи қизиқарли воқеа ҳисобланади, лекин биз юз йил олдин тугаган уруш ҳақида ва унинг биз учун – ислом дунёсининг рус тилида сўзлашадиган қисми учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида гапириб берамиз.

Энг аввало, уруш тугаган кун қанчалик ғалати эшитилмасин, биз учун бу уруш тугамаган. Ҳозирги кунда кўплаб тарихчилар Биринчи жаҳон урушига нисбатан «узоқ уруш» ҳақида гапиришни афзал кўрмоқда ва бу айниқса, агарда урушни Европа саҳнасидан ташқарида кўриб чиқадиган бўлсак, аниқроқ мазмунга эга бўлади. Шунингдек, бу Иккинчи жаҳон урушини моҳиятан Биринчи жаҳон урушининг давоми сифатида кўриб чиқадиган бўлсак, ўзгача маънога эга бўлади.

Россия империяси учун, демак, унинг ҳудудида яшаган халқлар учун ҳам уруш 1917 йил инқилобига, ундан кейин эса фуқаролар урушига айланиб кетди ва пировардида бир томондан, мусулмон халқлари автономияси, бошқа томондан  очарчилик ва халқларнинг кўчирилиши ўринга эга бўлган Совет Иттифоқи пайдо бўлишига олиб келди. Бу ерда шуни ёдга олиш ортиқча бўлмайдики, ҳозирги деярли барча миллатчилик, коммунизм ва ҳатто либерализм эстетикаси Биринчи жаҳон уруши йилларида ва урушнинг оқибати сифатида пайдо бўлган. Биринчи жаҳон уруши россиялик мусулмонлар учун (бу ерда биз Россия империяси ва унинг вассаллари мусулмон аҳолисини кўзда тутяпмиз) бу мусулмонлар содиқлиги ва умумий ишга қўшган ҳиссасига мисол сифатида машҳур бўлган жасур Кавказ отлиқ дивизияси («Ёввойи дивизия») ҳам, амалда фуқаролик урушинининг дастлабки эпизоди бўлган Туристондаги қонли қўзғолон ҳам аҳамиятга эга.

Бошқача қилиб айтганда, собиқ СССР ҳудудида истиқомат қиладиган деярли ҳар бир киши, унинг сиёсий ва маданий макони, барча режимлари ва низолари билан бирга Биринчи жаҳон уруши юзага келтирган дунёда яшамоқда. Айрим ҳолатларда эса бу уруш ўзининг қонли ҳосилини йиғишда давом этмоқда.

Лекин бу бутун мусулмон дунёси, айниқса, унинг қадимий тамаддун маркази – Яқин Шарққа ҳам бундан кам дахлдор эмас, агар бундан юқори демасак.

«Узоқ Биринчи жаҳон уруши» ҳақида тезис Усмонийлар Туркиясига нисбатан бўлганидек, бошқа ҳеч бир уруш қатнашчисига нисбатан мос келмайди. Турклар учун уруш моҳиятан Триполида бошланиб (1911 йил Италияга қарши уруш), 1923 йил Измирда тугаган. Туркия Буюк урушнинг маҳсули ҳисобланади ва бу тасодифан эмас, чунки бу республикани 1950 йилгача бошқарган харбийлар томонидан асос солинган давлат. Халифаликнинг парчаланиб кетиши ва бекор қилиниши, Сайкс-Пико шартномаси, чегаралари чизғич билан чизиб чиқилган Яқин Шарқнинг миллий давлатлари, Саудия Арабистони ташкил топиши, Фаластин муаммоси, мусулмонларнинг ғарб мамлакатларига миграцияси, араб-турк низоси, феминизм ва бошқалар – буларнинг барчаси Буюк урушнинг маҳсули бўлиб, улар ҳозирда ҳам долзарб ва қонаб турган ярадай кўринади – худди уруш юз йил эмас, атиги ўн йил олдин тугагандай. Ўзи уруш умуман тугаганмиди?

Нима бўлганда ҳам, бугун биз ўша Буюк уруш йиларида яшаган, жанг қилган, меҳнат қилган ва ҳалок бўлган биродарларимиз ва опа-сингилларимиз ҳақларига дуо қилишимиз керак. Антанта кемаларини ўтказиб юбормаслик учун Галлиполда ҳалок бўлгунига қадар туриб берган усмонийлар аскари бўладими, чор ҳукумати Мурманскда порт қурилишига қўвғин қилиб олиб кетган қирғиз кўманчиси бўладими, Фландрия майдонларида Британия учун ҳалок бўлган ва ҳозирги кунда «европалик ватанпарварлар» унинг қабрини таҳқирлаётган ҳинд аскари бўладими, Аллоҳ Таоло уларнинг барчасини раҳм қилсин ва гуноҳларини авф этсин.