«- Жин урсин! Уни ўлдирдингми?- Йўқ, мен унга ўқ отдим холос, уни ўқ ўлдирди». Бу «Шерик» фильмидан иқтибослар. Шунақа фильм бор, «Шерик» деган (Collateral, реж. Майкл Манн, 2004). Оддий қора танли такси ҳайдовчиси Макс (Джейми Фокс) яхшигина ҳақ эвазига уни навбатма-навбат бешта манзилга олиб боришни таклиф қилган ғайриодатий мижозни (Том Круз) қувлайди. Ўзини Винсент деб таништирган йўловчи профессионал қотил бўлиб чиқади ва бу сафарнинг барча манзиллари мафия томонидан ўлимга ҳукм қилинганларнинг жойлари бўлиб чиқади. Винсент таҳдид қилиб, такси ҳайдовчисини шубҳасиз барча жиноий буйруқларини бажаришга мажбур қилади. Такси ҳайдовчиси эртами-кечми қотил уни кераксиз гувоҳ сифатида йўқ қилишини англай бошлайди. Винсент, агар у тўсатдан қаршилик кўрсатишга қарор қилса, такси ҳайдовчисининг онасини ҳам ўлдириш билан кинояли таҳдид қилади. Шундай қилиб, Макс беихтиёр қонли жиноятларнинг шеригига айланади ва қочишнинг ягона йўли махсус кучларда хизмат қилган қотил билан тенгсиз жанг қилиш эканлигини тушунади. Макс уйғониб кетади…
Ушбу сюжет жим юрадиган оддий одам ва тизим ўртасидаги муносабатларнинг яхши аналоги бўлиши мумкин. Тизим биринчи навбатда «ижтимоий шартнома» тузади”, барқарор маош, фаровон яшашни ваъда қилади, нафақани кафолатлайди ва ҳоказо. Асосийси, оддий одам ташқарига чиқмаслиги, ўйламаслиги ва доимо жим туриши, итоаткорлик билан ўз ишини бажариши керак. Жамият оғир шароитларга қўшилиб, бутун умр Тизим учун меҳнат қилади, унинг ваҳшийликларига шерик бўлади.
Оддий одамлар нима бўлаётганига дарҳол кўзларини очмайдилар, лекин кўзлари очилганда ҳам, улар тезда ҳамма нарсани унутиб, улкан маҳлуқ – Левиафанни ўз елкасида судраб боришда давом етадилар: улар овоз беришади, солиқ тўлайдилар, маршда қадам ташлайдилар, буйруқларга риоя қиладилар, содир бўлаётган ёвузликни эътиборсиз қолдирадилар, азоб-уқубатдаги одамларнинг овозларини эшитмаслик учун қулоқларига пахта тиқиб олади, болаларини қул қилиб тарбиялайди, фаол ва пассив равишда оммавий адолатизликни қўллаб-қувватлайди. Энг кичик тартибсизлик ва норозилик Тизимдан зудлик билан реакцияга сабаб бўлади, у қамоқ, қийноқ, қотиллик ва Винсент сингари маҳаллий норозилик вакилларини қатл этиш билан таҳдид қила бошлайди.
Ҳар қандай тизим каби, Левиафаннинг ҳам асосий вазифаси – нима қилиб бўлса ҳам мавжуд бўлишдир. Керак бўлганда маҳлуқ осонлик билан қулларини жаҳаннамга ташлайди. Инсон тизимнинг ҳақиқий мақсади йўқлигини, у моддий борлиқнинг бир қисми сифатида трансцендент мотивацияга эга эмаслигини тушуниши керак (қотил Винсент шундай дейди: "Ҳаёт ва ўлим юқори мақсадга эга эмас, шунингдек паст мақсадга ҳам эга эмас"). Шу маънода у бут, бутдан бошқа нарса эмас. Тизимнинг шартларини қабул қилиб, оддий одам ўзини ўлимга маҳкум қилади, чунки биринчи навбатда у ўзига, мақсадига хиёнат қилади. Инсон бутга хизмат қилиш учун туғилмаганлигини қанчалик тез англаса, шунчалик тез ўзини озод қилади ва дастлаб унинг мақсади бу бутга қарши курашиш эканлигини тушунади.
РАВИЛЬ ГУСЕЙНОВ
Абу Муслим таржимаси