loader
Foto

Юрак сирларини очган ўрта аср Ислом олими

Ибн ан-Нафисдан олдин бу тадқиқотлар Гиппократ, Гален ва Арасту томонидан олиб борилган. Масалан, Гиппократ юракда қон трахея орқали кирадиган ҳаво билан совутилади ёки иситилади, деб ишонган. Яна бир юнон шифокори Эрасистрат томирларда ҳаво борлигига ишонган. Юракда бу ҳаво, унинг фикрича, бутун организмга ҳаёт бахш этувчи "ҳаёт кучи" га айланди. Ҳозир бу назариялар илмий фантастика тоифасидан бўлган нарсага ўхшайди, аммо кейинчалик беморларнинг ташхислари уларга асосланган бўлиб, бу кўпинча ўлимга олиб келган.

Кичик қон айланиш доираси

Юрак

Ибн ан-Нафис барча ўтмишдошларнинг асарларини ўрганиб, ажойиб иш қилди ва қон Гален таъкидлаганидек, юракнинг турли бўлимларида аралашмайди ва тешикчалардан ўтмайди, деган фикрни илгари сурди. Бунинг ўрнига, қон юракдан ўтади ва ёки катта, ёки кичик қон айланиш тизимига оқади. Ибн ан-Нафис назариясига кўра, ўнг қоринчадан қон ҳаво билан аралашиш учун ўпкага киради, бунинг учун ўпка томирларида махсус тешикчалар мавжуд. Ушбу кашфиёт фақат назарий асосга эга эди ва шунинг учун узоқ вақт давомида фақат тор доирадаги олимлар учун мавжуд бўлган.

Ибн ан-Нафис ўпканинг тузилишини ҳам таърифлаб берган ва юракни озиқлантирадиган коронар артерияларни кашф етган (бундан олдин юрак бўшлиқлари орқали ўтувчи қон юракни таъминлаган деб ҳисобланган). 300 йил ўтгач, испан шифокори, табиатшунос Мигел Сервето кичик қон айланиш доирасини тасвирлаб берди. Аммо Сервето ва Ибн ан-Нафис тавсифларидаги тўғридан-тўғри матний мос келишлар Сервето араб ўтмишдошининг матни билан таниш бўлган деб тахмин қилишга имкон беради.

Мигел Севретонинг тақдирига келсак, 1553 йилда у бидъатчи қарашлари учун омма олдида ёқиб юборилган. Испан файласуфи, шифокори ва табиатшуноси "Учбирликни инкор қилиш ва Масиҳнинг ролини бузиб кўрсатиш" да айбланган, бу унинг "Учбирлик хатолари ҳақида" ва "Учбирлик ҳақидаги диалогларнинг иккита китоби" асарларида баён этилган назариялар билан тасдиқланган.  Унинг кўплаб асарлари Уйғониш даврида машҳур эди.

Хусусан, Реалдо Коломбо ўпка қон айланиши назариясини ва юрак иши артерияларнинг пулсациясини келтириб чиқарадиган назарияни асослаган ишини нашр этди. Бу «Канон анатомиясига шарҳ»да баён қилинган назарияни амалда такрорлади.

Ибн ан-Нафиснинг асарлари

Аммо кичик қон айланиши тизимининг кашф этилиши Ибн ан-Нафиснинг тиббиётга қўшган ягона ҳиссаси эмас. Унинг кўп йиллик назарий ва амалий изланишлари асосида ёзган "Канон анатомиясига шарҳ"да кўплаб анатомик кашфиётлар мавжуд. Бу тана аъзоларининг функциялари ва уларнинг касалликлари батафсил тавсифи, касалликларнинг сабаблари ва уларни даволаш усулларининг тавсифидмр. Ушбу китоб замонавий тиббиёт ривожига асос бўлган энг муҳим тиббий асарлардан бири ҳисобланади.

Ибн ан-Нафиснинг бошқа кўплаб асарлари ва ёзувлари бор, улардан бири «Тиббиёт санъати тўғрисида кенг қамровли китоб»дир. Ушбу қўлёзма тарихда бир киши томонидан ёзилган энг катта тиббий энциклопедия ҳисобланади. Олим унинг устида умрининг охиригача кўп йиллар давомида қаттиқ меҳнат қилди, қораламаларининг умумий ҳажми 300 жилдни ташкил этди, шундан атиги 80 тасини қайта кўчириб ёзишга муваффақ бўлди.

Ибн ан-Нафис 1288 йилда Қоҳирада 75 ёшида вафот этган.

P.S. Яна бир тафсилот бор. Жиддий чуқур илмий ишлардан ташқари, у Theologus Autodidactus ("Устоз кўрмаган уламо") номи билан нашр этилган кинояли роман ҳам ёзган. Бу тарихда биринчи илмий фантастика романидир.

Романнинг бош қаҳрамони кимсасиз оролдаги ғорда улғайган ва яшаган Комилдир. Кейинчалик орол яқинида кема ҳалокатга учраганида, у бошқа одамлар билан алоқа қилади. Бу одамлар уни цивилизация оламига олиб кетади. Сюжет Комилнинг вояга етганлик ҳақидаги қиссасини қамраб олади ва илмий фантастика элементларини ўз ичига олади, чунки ҳикоя охирзамон кўринишида авжига чиқади.

Абу Муслим таржимаси