Нинг қўшимча қилишича, уруш минглаб одамларни ҳалок қилди, сон-саноқсиз вайронагарчиликларга олиб келди, миллионлаб одамларни доимий яшаш жойидан кўчирди ва йўл қўйиб бўлмайдиган даражада инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келди.
"Мен яна бир бор зўравонликни зудлик билан тўхтатиш, барча муҳтожларга тўсиқсиз гуманитар йўл очиш, уруш ҳаракатлари бўлаётган ҳудудларда қолган фуқароларни хавфсиз эвакуация қилиш, шунингдек тинч аҳолини шошилинч ҳимоя қилиш ва халқаро меъёрларга мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақираман", деди БМТ бош котиби.
Антониу Гутеррешнинг таъкидлашича, бу муаммони ҳал қилиш учун музокаралар ўтказиш лозим. Бош котибнинг сўзларига кўра, томонлар ушбу урушни тугатиш учун виждонан дипломатик ҳаракатларни қанчалик тез бошласалар, Украина ва бутун дунё учун шунчалик яхши бўлади.
Аввалроқ Украина Бирлашган Миллатлар ташкилоти шафелигида Украина маҳсулотларини экспорт қилиш учун хавфсиз савдо йўлларини яратиш бўйича шериклар флоти билан халқаро операция устида ишлаётгани маълум бўлди.
Украина президенти Зеленскийнинг айтишича, рус босқинчилари Украинада ярим миллион тонна донни ўғирлашган ва уни "қора бозор"да сотиш йўлини изламоқда.