loader
Foto

Reuters: Қозоғистон Россияни четлаб нефт етказиб беради

Қозоғистон ўз нефтининг бир қисмини йирик Озарбайжон нефт қувури "Боку (Озарбайжон) – Тбилиси (Грузия) – Жейхан (Туркия)"орқали сотишни бошлаши мумкин. Бу ҳақида Reuters манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, «Казмунайгаз» давлат нефть компанияси SOCAR Озарбайжон давлат компаниясининг савдо бўлими билан 1,5 млн тонна ёқилғини сотиш учун рухсатнома бўйича дастлабки музокараларни олиб бормоқда. Биринчи етказиб бериш 2023 йилдаёқ бошланиши мумкин.

Reuters Қозоғистон нефт экспорт глобал савдода 1% дан ортиққа тўғри келади, деб қайд этади. Сўнгги 20 йил давомида у Каспий қувур линияси консорциуми (КТК) қувватлари орқали Қора денгиздаги Новороссийск (РФ) терминалларига ва ундан кейин жаҳон бозорига етказиб берилди.

Июл ойида Россия суди КТК ни ёпишга уринганидан сўнг, Қозоғистон ҳукумати ва йирик хорижий ишлаб чиқарувчилар эҳтиёт чораси сифатида бошқа компанияларга мурожаат қилишди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россияни четлаб ўтиб нефт етказиб беришнинг янги усулларини, жумладан, хомашёни денгиз орқали ташишни йўлга қўйиш зарурлигини маълум қилди.

"Қозоғистон ҳеч қачон денгиз мамлакати бўлмаган ва шунинг учун ҳам денгиз транспорти имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаган. Ҳозир бошқа замон", деди у ўшанда.

У Хитой, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия, Туркия ва Европа давлатлари орқали Россия ҳудудига кирмасдан ўтувчи Транскаспий халқаро транспорт йўналишини устувор йўналиш деб атади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР