loader
Foto

Нигерда йирик нефт кони топилди

Компания 2017 йилнинг апрелида  Кафра тумани ҳудудида умумий майдони 24 минг километр бўлган нефт кони борлиги ҳақида хабар берди.

Яқин вақт ичида Хитой компанияси Нигернинг жанубий-шарқий қисмидаги Агадем ҳудудида суткасига 90 минг баррель нефть қазиб чиккаришни бошлайди.

Нигер Нефт вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда суткасига атиги 20 минг баррель нефт қазиб олинмоқда.

Африканинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлган Нигер, шунингдек, бой уран захираларига ҳам эга. Шуниси қизиқки, тўлалигича Жазоир давлатига тегишли бўлган Sonatrach компанияси эндиликда Нигер конини Хтф билан рақобатда ўзлаштира бошлайди. XXI асрда «Африка учун кураш» айнан шундай кўриниш олмоқда.