loader
Foto

Украина ва Сурия бир-бири билан чамбарчас боғлиқ - "Оқ дубулғалар" раҳбари

Daily Sabah газетасига берган интервьюсида Ал-Солиҳ Сурия сиёсий манзараси ва Сурия шимоли-ғарбидаги янги ҳодисалар Россиянинг Украинага қарши уруши билан чамбарчас боғлиқлигини, жумладан сиёсий кесишмалар ва нуфузли ўйинчилар ўртасидаги ўхшашликларни айтди.

"Россия ва Украина ўртасидаги уруш халқаро муносабатлар харитасини яққол ўзгартирди. Бу Сурия иши яна диққат марказига тушганида ойдинлашди. Бироқ Сурияга етиб келган халқаро эътибор Россиянинг Украинадаги уруши ва Россиянинг Сурияга ҳарбий аралашуви ўртасидаги таққослаш билан чекланди".

Ал-Солиҳ халқаро ҳамжамиятни фақат Россиянинг украиналикларга қарши урушини сурияликларга қарши уруш билан солиштириш ҳақида қайғуриш билан чекланаётгани учун танқид қилди.

"Халқаро ҳамжамият Россиянинг Суриядаги жиноятлари ва қонунбузарликлари ҳақида сукут сақлашнинг стратегик нотўғрилиги ҳақида гапирди, Сурияда худди шундай тактикани тўхтатишни ёқламади", деди у.

Ал-Солиҳнинг таъкидлашича, сукут сақлаш ва жиддий чоралар кўрмаслик Россияга трансчегаравий ҳужумлар уюштиришга имкон берди.

"Суриядаги вазият Сурия инқирозида ҳам, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳам нуфузли ўйинчиларга можаро, маневр ва босим майдонига айланди. Россиянинг Украинадаги ҳарбий ва иқтисодий толиқиши Россияга Сурияда янги кучлар мувозанатини излаш учун эшикларни очиши мумкин".

"Сурия ва Украина контекстга қараб фарқ қилса-да, улар доимо бир-бири билан чамбарчас боғлиқ", деб таъкидлади у ва бу алоқани эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, сўнгги ҳарбий кучайиши ва июль ойида Идлиб ғарбидаги Жиср ал-Шугурда Россия ҳужумлари cурияликларни ўлдиришда Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаш бўйича Москва сиёсатининг бир қисмидир.

"Яқинда содир бўлган қирғин Сурия шимоли-ғарбида сўнгги уч ой давомида кузатилган нисбий хотиржамлик давридан кейин содир бўлди. Балки буни фақат Россиянинг Сурияда исталган вақтда столни буриш ва карталарни яна бир бор аралаштириб юбориши, минтақа ва Европа қитъасига таъсир кўрсатадиган гуманитар босимни юзага келтириши ҳақидаги дунёга сиёсий хабари сифатида изоҳлаш мумкин", - дея таъкидлади Солиҳ.

"Бу сиёсат Россия ҳеч қачон тинчлик жараёнининг бир қисми бўлмаслиги ва сурияликлар хавфсизлигини таъминловчи томон бўла олмаслигининг аниқ далилидир. Россиянинг майдонда қилаётган ишлари ОАВда айтилганига мутлақо зид", - деди ал-Солиҳ.

Россия Президенти Владимир Путин халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик қадриятларини бузаётганини иддао қилган ал-Солиҳ, агар Москва жавобгарликка тортилмаса, бу Россиянинг яна бир босқинига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ал-Солиҳ Сурияда террор гуруҳлари мавжудлигини ҳам тилга олиб, режимнинг вақти-вақти билан бу каби гуруҳлар билан иттифоқчи эканлигини таъкидлади.

"Сурия режими сурияликларни ўлдириш, уларни кўчириш ва шаҳарларини вайрон қилишда ёлғиз эмас. Режим қўзғолоннинг бошиданоқ жангарилар билан иттифоқ тузиб, уларни тинч ҳаракатга қарши шафқатсиз қатағон қилишга мажбур қилди. Бу террорчи томонларга яшил чироқ ёқди ва Сурияга кириб боришига имкон берди".

Оқ дубулғалилар ўнлаб ҳужумларни ҳужжатлаштирганини қўшимча қилган ал-Солиҳ, режим ва унга содиқ террор гуруҳлари ўртасида яқин мувофиқлаштириш борлигини айтди.

Бу Сурия ҳудудининг бир қисмида жойлашган террорчи гуруҳлар ва жангарилар Сурия режимига тегишли экани ва бу режим режаларини амалга ошираётганини у ёки бу тарзда исботлайди".

Абу Муслим таржимаси