loader
Foto

Хитойликлар Шинжондаги уйғур уйларни эгаллашдан бахтли бўлмоқда?

Хитой ҳукумати уйғулар жамиятини қайта ташкил қилиш бўйича ўз лойиҳасини «экстремизм» ва терроризм хавфига жавоб сифатида изоҳламоқда. Эркин матбуот бўлмаган ҳолатда уйғурларнинг ҳужумлари ҳақида ҳикоялар давлат назоратига қаршилиги исботларидан ташқарида кучайтириб айтилган.

Олим Адриан Зенц ва Human Rights Watch сўзларига қараганда, бир неча миллион уйғур лагерларда сақланмоқда. Пекин лагерлар одамлар қамоқда сақланаётгани ҳақида хабарларни рад қилиб, бунинг ўрнига талабалар бу ерга жон деб ташриф буюрадиган «касбий тайёргарлик марказлари» ҳисобланади деб таъкидламоқда.

Бутун дунё бўйлаб шу лагерлар туфайли ғазабланишнинг ўсиши шароитларида миллиондан ортиқ давлат хизматчилари, асосан, Хитойнинг этник ханлар кўпчилиги вакиллари, уйғурларнинг уйларига уйғурларнинг ушбу жараёнга қаршилигини баҳолаш ва мониторинг қилиш учун жўнатилди.

Бу «қариндошлар» (улар ўзини айнан шундай аташи ўргатилган) дин ва тил, оила структураси ва овқатланиш маданияти каби асосий жиҳатларга путур етказган ҳолда уйғур аҳолисини тўлиқ ассимиляция қилиш бўйича ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади.

Давлат ОАВда эълон қилинган вақтинчалик яшаш ҳақида ҳисоботларда айтилишича, бундай ташрифлар «этник бирликни кучайтиради», бунда уйғур оилалар табассум қилиб турган коммунистик партия аъзоларининг фотосуратлари чоп этилади.

Вашингтон университетида ижтимоий антропологиядан дарс берадиган профессор Даррен Байлер CNN да уйғурлар лойиҳасига жалб қилинган хитойлик коммунистлар – хан фаолларининг мотивлари ҳақида ёзади. Байлернинг ёзишича, у минтақага 2018 йилнинг апрель ойида ташриф буюрганда бу давлат хизматчиларининг бир нечтаси билан учрашган. Байлер улардан ўз иши ва у ҳақида нималар деб ўйлашини гапириб беришни сўради.

Байлернинг аниқлашича, бу «қариндошлар»га уйғурларнинг уйида иккита асосий вазифа белгилаб берилган. Биринчи галдаги вазифа далиллар топиш ҳисобланади. Уларга диний ва этник-миллатчилик кайфиятларини очиб бериш топширилган. Улар, шунингдек, уйғурларнинг қўлга олинган оила аъзоларига содиқлигини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

Қашғарда «қариндошлар» томонидан фойдаланилаётган қўлланмада уйғур болаларга токи «улар ҳақиқатни айтмагунга қадар» ўта таъсирчан саволларни қандай бериш ўргатилади. Сўнгра бу жараён натижасида олинган ахборот рақамлаштирилади, юқори даражадаги органлар эса кимни лагерга жўнатиш лозимлигини ҳал қилади.

«Қариндошлар» учун иккинчи устуворлик бу – улар «илиқлик намойиш этиш» ёки уйғурлар ҳақида ғамхўрлик қилиш деб айтадиган нарсадир. Америкаликлар «террорга қарши уруш»нинг биринчи ўн йиллигида афғонлар ва ироқликларнинг қалби ва ақлини эгаллашга ҳаракат қилгани каби, бу ёндашув уйғурлар ҳаёт шароитларига нисбатан хуш кўришни намойиш этиш ва уларнинг ҳаётини яхшилаши мумкин бўлган нарсалар ҳақида сўровларга асосий эътибор қаратади.

Албатта, бу шакл бедарак йўқолган ва қўлга олинган оила аъзоларига нисбатан майл билдиришни ўз ичига олмайди. Улар Қашғарда қўллаган дастур бу ҳақида огоҳлантирган. Боз устига, дастур «қариндошлар»ни улар уйғур оилаларга нисбатан раҳм қилиш туйғуси уйғонмаслиги учун «миясини ювиш»га имкон бермасликни уқтиради.

Байлер шуни ҳам аниқладики, у суҳбатлашган давлат хизматчиларининг аксарияти улар ҳаёти ва жамиятини бузаётган уйғурларнинг ўрнига ўзини қўйиб кўришга кўндириш қийин бўлган. Уларнинг ҳисоблашича, улар шуғулланаётган зўравонлик патернализми тури улар «Шинжон муаммоси» деб атайдиган муаммонинг ечимини топиш учун зарур.

Уларнинг кўпчилиги шундай ҳисоблайдики, уйғурлар ҳаётининг барча жиҳатларида устунлик қилиш хитой миллати лойиҳасини амалга оширишда олға қараб ташлашнинг ягона усули.

Джордж Оруэллнинг таъкидлашича, одамлар ўз ҳукмронлиги зарурлигига ишонганда улар кўпинча бошқаларнинг нафратига дуч келадилар. Уларнинг ҳукмронлигини яхши кўриш керак. Бундай ҳолатда, қайд этади Оруэлл, «ҳаракатлар моҳиятан эмас, балки уларни ким бажаришига қараб яхши ёки ёмон деб ҳисобланади».

Байлернинг эслашича, бундай шароитларда камчилик миллатларни судсиз қамоққа олиш, болаларни ва уйларни олиб қўйиш каби суиистеъмоллар нормал ва зарур ҳолат деб кўриб чиқилади.

Уйғурларни қайта тарбиялаш бўйича кенг кўламли жараёнларда иштирок этган хан фуқароларнинг кўпчилиги, айниқса, яқинда Шинжондан келганлар Байлерга улар ўзини хань миллатчилиги маҳсули деб ҳисоблашини ҳикоя қилиб берган. Бу туртки, Хитой коммунистик раҳбариятининг тоталитар назорати билан бирга лагерь тизимининг одоб-ахлоқи масаласини янада мураккаблаштиради.

Улар учун пировардида бу энг оғриқли, лекин мунтазам рўй берадиган жараён Шинжон уйғурлари ва қозоқлари учун узоқ муддатли фойдага олиб келишини айтиш осонроқ бўларди. Охир-оқибат, бу жараён орқали Шинжон ханлар учун (айтмоқчи, уларнинг ўзи ҳам шундай жараёнлардан ўтган) хавфсиз ва дунёвий минтақага айланади.

Кўплаб «қариндошлар»нинг фикрига кўра, улар ўз вақти ва ғайратини мусулмонларни қайта тарбиялашга сарфламоқда ва бунинг эвазига қозоқ ва уйғур «укалар ва сингиллар» улани севиши ва қучоқлашига лойиқ деб ҳисоблайди. Улар мусулмон қўшнилар нуқтаи назаридан нималар қилаётгани ҳақида ўйлашга ҳам қодир эмас.

Ханна Арендтнинг қайд этишича, бир неча ўн йилликлар олдин бошқа жойларда оммавий зулм тизимлари ҳақида, уйғурлар озод эмаслиги ҳақида гаплар ҳукумат тепасида турган кишиларнинг «ўз ишини бажариши» маҳсули эди. Хан «қариндошлар» уларни қабул қилишга қаршилик кўрсата олмас экан, – хулоса қилади Байлер – Шинжонда одамлар инжиниринги лойиҳасига қаршилик кўрсатиш маънога эга бўлмайди.

Америкалик антропологнинг бу хулосаси, ўз навбатида, навбатдаги фикрга олиб келади – уйғурлар эркинлиги Хитой эркинлигисиз бўлиши мумкин эмас. 11 миллион уйғур, ҳаттоки қозоқлар ва бошқа майда миллатлар билан қўшиб ҳисоблаганда ҳам,  аҳолиси миллиарддан ортиқ бўлган Хитойнинг жабр-зулмидан қутила олмайди.