Сариёғ намуналари сифат ва хавфсизлик борасида 46 кўрсаткич бўйича текширилди. Якунда фақат олтита маҳсулот сифатли бўлиб чиқди, 14 саво маркасининг маҳсулотлари эътирозли товарлар рўйхатига киритилди, 17 таси эса «Росконтроля» қора рўйхатидан ўрин олди.
Хусусан, экспертлар инсон саломатлиги учун потенциал хавфли бўлган моддалар - мол ёғи ва чўчқа ёғидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган қалбаки сариёғни бракка чиқарди. Мол ёғи, масалан, «Домик в деревне» маҳсулотида топилган.
«Росконтроль» истеъмолчилар Иттифоқи экспертлар маркази таҳлилий бюроси раҳбари Андрей Мосовнинг изоҳ беришича, ишлаб чиқарувчилар кўпроқ фойда олиш мақсадида маҳсулотларга мол ёғи ва чўчқа ёғи қушадилар. «Биринчидан, бу ёғларни олиш сут мойи ва ҳатто ўсимликлардан олнадиган сут мойининг ўрнини босадиган мойлардан ҳам арзонга тушади. Иккинчидан, қалбакилаштиришни аниқлаш жуда қийин: сариёғнинг мой-кислота таркиби фақат унга 20%дан ортиқ мол ёғи ёки чўчқа ёғи қўшилган тақдирдагина жиддий ўзгаради. Сутдан олинмайдиган мойлар, айниқса, мол ёғи мой кислоталари нисбати яхши эмас, таркибида кўплаб миқдорда мой кислоталари трансизомерлари мавжуд бўлиб, одамлар ҳаёти ва соғлиғига тўғридан-тўғри хавф туғдиради, чунки қон айланиш органлари касалликларига олиб келиши мумкин», – дея огоҳлантиради эксперт.
Тадқиқот давомида аниқланишича, 36 та намунадан 31 таси таъми, ҳиди ва консистенцияси бўйича жиддий эътирозларга учраган. «Росконтроль» фақат «Вкуснотеево», «Радость вкуса», «Брест-Литовск», «Экомилк», Valuiki ва «Белорусское» маҳсулотларини харид қилишга тавсия берди.